Skip to content
Trending
20 февраля 09:44Банк ходими аёл ҳамкасбига шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалди 15 июня 11:05Россиянинг Киевга йирик ҳужумида Лаврада ёнғин чиқди, камида 9 киши ҳалок бўлди 4 декабря 11:02Қозоғистонда бурқа кийганлик учун жарима белгиланиши мумкин 6 января 09:19Фарғона вилоятида Тожикистондан олиб кирилган 32 кг наркотик модда мусодара қилинди 31 октября 12:08Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилмоқда 20 ноября 12:06Россиянинг Украинага “ракета ёмғири” оқибатида 26 киши ҳалок бўлди 4 декабря 22:19UEFA “Бенфика”ни жаримага тортди 30 апреля 15:20Чирчиқда ишни “босди-босди” қилмоқчи бўлган инспектор қўлга тушди 12 декабря 12:10Сурхондарёда машинасида 50 кг “гашиш” олиб кетаётган фуқаро қўлга олинди 27 июля 10:13Россиядаги Эльбрус тоғида 5 нафар босниялик альпинист ҳалок бўлди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Қирғизистонда ўқитувчи ва шифокорлар маоши 100 фоизга оширилади
Дунё

Қирғизистонда ўқитувчи ва шифокорлар маоши 100 фоизга оширилади

ShaxriyorShaxriyor—25 декабря 20:190 11
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Қирғизистонда 2026 йил 1 апрелдан бошлаб ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг маошлари 100 фоизга оширилади. Бу ҳақда бугун, 25 декабрь куни Президент Садир Жапаров Халқ қурултойида эълон қилди.

Жапаров ўқитувчилар ва шифокорларга бўлган ҳурмат кучли давлатнинг пойдевори эканлигини айтди.

More stories

Қирғизистонда 20 ёшли қиз молхонада осилган ҳолда топилди

5 марта 11:00

“Бундан буён тўнтаришларни фақат тушингизда кўрасиз” — Садир Жапаров

10 ноября 12:36

Путин давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради 

24 ноября 07:57

Қирғизистон ЕИ санкциялар сиёсатининг иқтисодий таъсиридан хавотир билдирди

12 февраля 15:42

“Ўқитувчилар миллат келажагини шакллантиради, шифокорлар эса одамларнинг соғлиғи ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда биз кўпинча уларга нисбатан қўполлик, ҳурматсизлик ва ҳатто баъзан зўравонликка дуч келамиз. Бу маданиятсизликнинг энг юқори даражаси. Биз бу икки муқаддас касбни муносиб обрўси ва юқори ижтимоий мавқеига қайтаришимиз керак”, деди Президент.

Шу муносабат билан у ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 2026 йил 1 апрелдан бошлаб оширилишини таъкидлади.

Жапаровга кўра, ҳозирда ўқитувчиларнинг ўртача маоши 26 минг қирғиз соми (тахминан 3,5 млн ўзбек сўми)ни ташкил этади. 2026 йил 1 апрелдан бошлаб, оширилгандан сўнг, у тахминан 52 минг қирғиз соми (тахминан 7 млн сўм)ни ташкил қилади. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ўқитувчиларнинг маошлари уларнинг таълим даражаси, ўқитиш тажрибаси, малака тоифаси, географик жойлашуви, ўқитиладиган фан ва ҳафталик ўқув юкламасига қараб белгиланади.

Шундай қилиб, шаҳар умумтаълим мактабида ўқитувчилик тажрибасига эга бўлмаган ва ўрта педагогик маълумотга эга бўлмаган ёш ўқитувчининг маоши 1 апрелдан бошлаб 36 800 сом (5 млн сўм)ни ташкил этади, солиқлар ва ижтимоий суғурта бадаллари тўлангандан кейин эса улар тахминан 31 200 сом (4 млн 200 минг сўм) олади.

Шунингдек, шифокорларнинг ўртача маоши ҳозирда 31 500 сомни (4,3 млн сўм) ташкил этади ва 1 апрелдан бошлаб у 62 500 сомга (8,6 млн сўм) етади, шифокорлар эса солиқлардан  сўнг тахминан 50 000 сом (6,9 млн сўм) миқдорида соф даромад олади. 

Чекка тоғли ҳудудда 30 йиллик тажрибага эга, тўлиқ иш кунида ишлайдиган юқори даражадаги шифокорнинг маоши 91 700 сом (12,6 млн сўм)ни, солиқлардан сўнг эса тахминан 75 700 сом (тахминан 10,4 млн сўм)ни ташкил қилади.

Бундан ташқари, келгуси йилнинг 1 апрелидан бошлаб ҳар бир лавозим учун 5000 сом (680 000 сўм) миқдорида қўшимча президентлик компенсацияси жорий этилиши белгиланди.

Қирғизистонмаошошириладиўқитувчишифокор
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Тошкент шаҳри ва вилоятиги экорейдда бир кунда 110 та объект фаолияти тўхтатилди
Исроил Ливанга ҳаводан зарба берди: қурбонлар бор
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 40
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа