Skip to content
Trending
6 сентября 12:23Нурсултон Рўзибоев UFC’даги навбатдаги жангида мағлубиятга учради 10 мая 20:03Bloomberg — Эрон билан уруш глобал нефть захираларини рекорд даражада қисқартирди 8 февраля 04:56Аёлларни Туркияга сотиб юбормоқчи бўлганлар ушланди 27 октября 16:09“Қирғизистон 2,5 йилдан сўнг электр энергиясини импорт қилишни тўхтатади” — Садир Жапаров 13 сентября 17:59Қозоғистонда оғир жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси Ватанга олиб келинди 26 мая 09:31Тошкентда солиқ инспекцияси ходимлари пора билан ушланди 23 февраля 16:25Вьетнамда дунёдаги энг йирик футбол стадиони қурилиши бошланди 17 октября 14:09Россияда маймунчечак гумони билан беш киши шифохонага ётқизилди 14 января 10:10“Манчестер Сити” Лига Кубоги ярим финалида “Ньюкасл”ни мағлуб этди 11 февраля 16:07Эрдўған икки вазирни лавозимидан озод қилди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Польшанинг собиқ адлия вазири АҚШга қочиб кетганини тасдиқлади
Дунё

Польшанинг собиқ адлия вазири АҚШга қочиб кетганини тасдиқлади

ShaxriyorShaxriyor—11 мая 13:180 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Польшанинг собиқ адлия вазири Збигнев Зёбро ўзига нисбатан қўйилган жиноий айбловлар сабаб ватанидан қочиб, Венгрия орқали Америка Қўшма Штатларига кетганини тасдиқлади. Бу ҳақда унинг ўзи кеча, 10 май куни Польшанинг ўнг қанот партиясига хайрихоҳ телеканали Republika’га берган интервьюсида маълум қилган.

“Мен Америка Қўшма Штатларидаман. Кеча келдим ва бу мамлакат бўйлаб учинчи сафарим”, деган у хабарда.

Зёбро Польшада бир нечта жиноий айбловлар бўйича қидирувда. Агар у айбдор деб топилса, 25 йилгача қамалиши мумкин. Айбловлар қаторида ваколатни суиистеъмол қилиш, уюшган жиноий тузилмага раҳбарлик қилиш ҳамда жиноят қурбонлари учун ажратилган маблағларга Исроилнинг Pegasus айғоқчи дастурини сотиб олиш киради.

Терговга кўра, бу дастур сиёсий рақибларни кузатиш учун ишлатилган.

More stories

АҚШда оммавий отишмада 8 нафар бола ҳалок бўлди

20 апреля 10:06

АҚШ ҳарбийлари Араб денгизида Эроннинг Shahed дронини уриб туширди

4 февраля 11:40

АҚШ боши учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган наркобарон қўлга олинди

3 августа 09:48

BBC: Россия АҚШ кемалари ҳақидаги разведка маълумотларини Эронга бермоқда

7 марта 09:18

Зёбро эса, барча айбловларни рад этиб, Польшадаги марказчи ҳукуматни консерваторларга қарши “сеҳргарлар овини” олиб бораётганликда айблаган.

Ўтган йили Венгрия бош вазири Виктор Орбан ҳукумати Зёброга сиёсий бошпана берган эди. Бироқ апрель ойидаги сайловларда Орбан партияси мағлуб бўлгач, янги Бош вазир Петер Мадяр Венгрия энди бошқа давлатлар қидираётган шахсларни ҳимоя қилмаслигини билдирди.

“Венгрия энди халқаро қидирувдаги жиноятчилар учун паноҳгоҳ бўлмайди”, деган у журналистларга.

Мадяр, мисол сифатида Зёбро ва унинг собиқ ўринбосари Марчин Романовскийни келтирди. Романовский қарийб 40 миллион еврони ўзлаштиришда гумон қилинмоқда.

Польшанинг либерал телеканали TVN24 Зёбронинг Ньюарк Либерти халқаро аэропортида туширилган суратини эълон қилди. Аввалроқ, Польша унинг барча сафар ҳужжатлари, жумладан дипломатик паспорти бекор қилинганини айтган эди. Шу боис, унинг Америка Қўшма Штатларига қандай киргани ҳозирча ноаниқ.

“Onet” нашрининг ёзишича, Зёбро Republika телеканали билан боғлиқ журналистик виза олган бўлиши мумкин. Кейинчалик телеканал уни АҚШдаги сиёсий шарҳловчи сифатида ишга олганини маълум қилган. Польша Адлия вазири Вальдемар Журек X ижтимоий тармоғида Польша АҚШ ва Венгриядан Зёбронинг қандай ҳуқуқий асосда мамлакатга киргани ҳақида изоҳ сўрашини билдирган.

“Биз Збигнев Зёбро ва Марчин Романовский Польша адлия тизими олдида жавоб беришини таъминлаш ҳаракатларини тўхтатмаймиз”, деб айтган Журек.

Шунингдек, у Зёбронинг АҚШда эканлиги тасдиқланса, Польша уни экстрадиция қилишни сўрашини ҳам айтган.

адлия вазириАҚШПольша
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Покистондаги ҳужумда камида 12 нафар полициячи ҳалок бўлди
Ламин Ямаль Ла Лига совринлари бўйича Роналдуни ортда қолдирди
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 40
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа