Skip to content
Trending
18 февраля 12:45Сурхондарёда 13 бош ёввойи қуённи ноқонуний овлаган шахс ушланди 19 ноября 16:56Россия ҳаво кучлари 130 та бомбани адашиб бошқа ҳудудга ташлади — ОАВ 1 ноября 21:10Сирдарёда ноқонуний балиқ ови ортидан табиатга 500 млн сўмдан ортиқ зарар етказилди 11 ноября 11:10Самарқандда мерос талашиб опасини ўлдирган ака-ука 15 йилга қамалди 26 марта 12:17Ўзбекистонда февраль ойида 11 банк жаримага тортилди 24 ноября 14:29Покистонда террорчилар ҳарбий штабга ҳужум қилди 3 декабря 18:12Марказий Осиё сув инқирози хавфи остида – экспертлар 6 сентября 12:30Чорвоқ сув омборида ота ва икки ўғил сувга чўкиб, бедарак йўқолди 29 ноября 16:57Уралдаги ҳарбий базада ракета портлаб кетди – ОАВ 16 мая 16:28FIFA Эроннинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бўйича кафолат беради
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Спорт  Нурсултон Рўзибоев UFC’даги навбатдаги жангида мағлубиятга учради
Спорт

Нурсултон Рўзибоев UFC’даги навбатдаги жангида мағлубиятга учради

ShaxriyorShaxriyor—6 сентября 12:230 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail
More stories

Конор Макгрегор UFC 329 турнирида октагонга қайтади

18 мая 11:33

Каннаваро Конго ДРдан учралган мағлубиятга изоҳ берди

28 июня 08:37

Макс Холлоуэй: “Конор Макгрегорни паст баҳолаш аҳмоқлик ”

22 мая 14:44

Ислом Махачев UFC тарихида янги рекорд ўрнатди

16 августа 13:04

Франция пойтахти Парижда ўтказилган UFC Fight Night турнирида ўзбекистонлик аралаш яккакураш (ММА) жангчиси Нурсултон Рўзибоев навбатдаги жангини ўтказди. Ушбу тўқнашувда унга британиялик Майкл “Веном” Пейж рақиблик қилди.

Ўрта вазн тоифасида ташкил этилган ва 3 раундга мўлжалланган рейтинг жанги тўлиқ давом этди. Биринчи раунднинг илк сонияларидаёқ Рўзибоев рақибини партерга олиб ўтди ва раунд охиригача уни назорат остида ушлаб турди. Иккинчи раундда жангчилар асосан тик турган ҳолатда ҳаракат қилди. Бироқ ҳар иккала спортчининг кучли зарбалари нишонга аниқ тегмади. Учинчи раундда Пейж нисбатан фаолроқ бўлди ва якунда барча ҳакамлар 29:28 ҳисобида ғалабани британиялик спортчига берди.

Бу мағлубият ўзбекистонлик жангчи учун ММА карьерасидаги 9-мағлубият бўлди (унинг ҳисобида, шунингдек, 37 та ғалаба ва 2 та дуранг бор). Шу тариқа, Рўзибоев промоушендаги еттинчи жангида имкониятни бой берди. Эндиликда унинг UFC’даги кўрсаткичлари 5 та ғалаба ва 2 та мағлубиятни ташкил этмоқда.

39 ёшли Пейж UFC’да 2024 йил 9 мартдан бери иштирок этиб келмоқда. Промоушенда у 5 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. У ўзининг охирги жангини 2026 йил 21 март куни Сэм Паттерсонга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган эди. Унинг ММА’даги рекорди 26 та ғалаба ва 3 та мағлубиятдан иборат.

UFCжангмағлубиятНурсултон Рўзибоев
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Тошкентда бир суткада 22 та ЙТҲ содир бўлди: 4 киши оғир жароҳат олди
Калифорнияда самолёт қулаб тушиши оқибатида икки бола ҳалок бўлди
Related posts
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Спорт

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47 20
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 70
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Load more

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт319
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа