Skip to content
Trending
24 февраля 11:14Жиззахда ер сотиш жараёнида пора талаб қилган амалдор ушланди 25 мая 14:35Қашқадарёда икки Nexia ва “КамАЗ” иштирокида ЙТҲ содир бўлди 14 августа 19:25Олимлар коинотда улкан сирли космик объект кашф этилди 26 августа 20:15Ўзбекистонда пул массаси тарихий рекордни янгилади 3 апреля 19:34Тошкентда ўгай она 13 ёшли қизни қийноққа солди 1 декабря 22:14Афғонистон ва Тожикистон чегарасида юз берган қуролли тўқнашувлардан сўнг Имомали Раҳмон фавқулотда мажлис ўтказди 21 февраля 16:41Жанубий Корея НАТОнинг Украинага қурол етказиб бериш дастурига қўшилиш масаласини муҳокама қилмоқда 15 ноября 16:32Мирзиёев Жапаров билан кўришди 9 октября 19:11Эркинжон Турдимов бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тасдиқланди 29 января 13:42Мактабда фожиа: Андижонда ўқитувчи аёл ўлдирилди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Уралдаги ҳарбий базада ракета портлаб кетди – ОАВ
Дунё

Уралдаги ҳарбий базада ракета портлаб кетди – ОАВ

ShaxriyorShaxriyor—29 ноября 16:570 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Кеча, 28 ноябрь куни Россия Қуролли кучларининг Стратегик ракета қўшинларига қарашли Ясний шаҳри яқинидаги базада ракета муваффақиятсиз учирилди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, шаҳар аҳолиси ҳарбий объект ҳудудида кўтарилаётган ёрқин рангдаги қуюқ туман акс этган суратларни ижтимоий тармоқларда эълон қилган. Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги шаҳар чатларида аҳоли нафас олишга қийналаётгани ва ўткир ҳиддан шикоят қилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган.

Украинанинг Supernova+ лойиҳаси ракета учирилиши ва унинг ерга қулаши акс этган видеони эълон қилди. ОАВ маълумотларига кўра, ҳодиса “Домбаровский” посёлкасида содир бўлган, у ерда «Ясный» ҳарбий космодроми жойлашган.

More stories

Германия Европада илк бор ракеталарни аниқловчи ўз сунъий йўлдош тизимини яратади

30 января 15:39

Уралдаги ҳарбий базада ракета портлаб кетди – ОАВ

29 ноября 16:57

Шимолий Корея бир кунда денгиз томон иккита ракета учирди

20 сентября 19:29

Қозоғистон ва Россия “Байтерек” доирасида мартда ракета учиришни режалаштирмоқда

24 февраля 21:54

Ясний шаҳар ҳокимияти содир бўлган воқеа бўйича ҳеч қандай шарҳ бермаган. Шу билан бирга, полигонда содир бўлган портлаш ва ёнғин ҳақидаги хабарлар NASA’нинг FIRMS ёнғинлар мониторинги сервисидаги маълумотлар билан ҳам тасдиқланади.

“The Insider” нашри таъкидлашича, Оренбургдан тахминан 500 км ва Орскдан 50 км масофада жойлашган «Ясный» космодроми 2023 йилда стратегик ядровий ракеталар комплекси «Авангард»ни учириш имкониятини таъминлаш учун қайта қурила бошланган. Россия президенти Владимир Путин ушбу комплексни илк бор 2018 йилда тақдим этган ва ўша пайтда янги ракета атмосферанинг қаттиқ қатламларида манёвр қила олиши, қитъалараро масофада парвоз қилиши ва амалда уни уриб тушириб бўлмаслиги ҳақида айтган.

НАТОда кейинчалик бу тизим Россия ва АҚШ ўртасидаги стратегик қуроллар бўйича кучлар мувозанатига таъсир қилмаслиги қайд этилди.

«Бизда Россия учун четлаб ўтиш имконсиз бўлган ракетага қарши мудофаа тизими йўқ. Улар буни ҳозир ҳам етарлича самарали қила олади», деб таъкидладган DW суҳбатдоши.

«Авангард» синовлари ва Путин томонидан келтирилган техник кўрсаткичлар Вашингтон томонидан қаттиқ танқидга сабаб бўлган омиллардан бири бўлди – АҚШ бундай ракета яратилишини 1987 йилда КПСС бош котиби Михаил Горбачёв ва АҚШ президенти Рональд Рейган имзо чеккан Ўрта ва кичик масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномани бузиш деб ҳисоблайди. 2019 йилда АҚШ президенти (ўшанда биринчи муддатда эди) Россия ҳаракатларига, жумладан, 9M729 қанотли ракеталарини яширинча ишлаб чиқишга жавобан шартномадан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилди. Кейинчалик Россия ушбу ракеталардан Украинага қарши ўзининг ҳозиргача давом этаётган тўлиқ масштабли ҳужуми доирасида фойдаланди.

Шу билан бирга, Яснийда айнан «Авангард» комплекси ракетасининг учирилиши муваффақиятсиз якунлангани ҳақида ҳеч қандай тасдиқ йўқ. Ракеталар учирилишини таҳлил қилувчи мутахассис Георгий Тришкин “The Insider” нашрига айтишича, видеода R-36M2 «Воевода» ракета учирилишидаги муваффақиятсизлик акс этган бўлиши мумкин. Унга кўра, бу портлаш пайтида кўринган қўнғир бинафша рангдаги туман билан изоҳланиши мумкин. Таҳлилчи шуларни ҳам қўшимча қилдики, бундай тутун жуда заҳарли.

MilitaryRussia лойиҳаси ёзишича, шахтали учириш қурилмасидан фойдаланиладиган ушбу космодромдан 15A28 «Сармат» қитъалараро баллистик ракетаси ҳам учирилиши мумкин. ОАВда аввалроқ ёзилишича, бундай ракета 2024 йилда Архангельск вилоятидаги «Плесецк» космодромида муваффақиятсиз учириш вақтида шахтада портлаб кетган. Қатор таҳлилчилар фикрича, айнан Плесецкдаги ушбу ҳодисадан сўнг «Сармат» синовлари «Домбаровский»га кўчирилган.

портлаб кетдиРакетаУралҳарбий база
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Россиянинг урушдаги тасдиқланган йўқотишлари 150 мингдан ошди
Қашқадарёда 2300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Спорт

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:470
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 10
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Load more

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1887
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа