Skip to content
Trending
13 ноября 16:02Зарафшон дарёсидан балиқ овлаганлар табиатга 130 млн сўм зарар етказди 12 сентября 15:48Қирғизистонда 3,9 магнитудали зилзила содир бўлди — Ўзбекистонда ҳам сезилди 29 сентября 13:53Қашқадарёда пахтага сепилган дори сабаб 22 нафар мактаб ўқувчиси заҳарланди 14 сентября 15:37Садир Жапаров Аҳмаджон Мелибоевга “Дўстлик” орденини топширди 16 марта 09:42Тошкентда Lacetti ва Matiz тўқнашди, бир ҳайдовчи вафот этди 15 декабря 13:11Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон “Барселона”ни сотиб олмоқчи 14 сентября 11:09Россия дрони Украина–Польша чегараси яқинидаги поездга зарба берди 20 декабря 13:03Бельгияда Наполеонга тегишли қимматбаҳо узук ўғирлаб кетилди 4 декабря 18:43Гризманн Бразилиянинг “Фламенго” клубига ўтиши мумкин 1 апреля 12:30Қозоғистонда қидирувда бўлган 5 нафар шахс Грузияда қўлга олинди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Самарқандда мерос талашиб опасини ўлдирган ака-ука 15 йилга қамалди
Жамият

Самарқандда мерос талашиб опасини ўлдирган ака-ука 15 йилга қамалди

ShaxriyorShaxriyor—11 ноября 11:100 23
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Самарқанд шаҳрида ота-онасидан мерос қолган уйни бўлишиш масаласида келиб чиққан низо ортидан опасини ўлдирган ака-укаларга суд ҳукми ўқилди.

More stories

Энг кўп никоҳ қайси ҳудудда қайд этилган?

4 ноября 12:12

Самарқандда қарийб 3 килограмм “гашиш” билан уч нафар шахс ушланди

22 июня 09:44

Самарқандда мармар тошлар орасига яширилган наркотик моддалар фош қилинди

16 декабря 09:37

Самарқандда онлайн қиморга хизмат қилган 4 нафар йигит ҳибсга олинди

17 марта 09:37

Аниқланишича, 1984-йилда туғилган Баҳодир ва 1982-йилда туғилган Баҳром Саидовлар (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) онасидан мерос қолган уйни сотмоқчи бўлган опаси Хайринисо билан бир неча йилдан бери низолашиб келган. Шу сабабли ака-ука уни қасддан ўлдириш бўйича олдиндан жиноий режа тузишиб, қулай фурсатни кутган.

2025-йилнинг 6 февраль куни соат 16:00 ларда опаси уйга келган вақтида икковлон қўлларидаги лом ва мих суғуриш асбоби билан унинг бош, елка ва қўл соҳаларига бир неча зарба берган. Олинган оғир тан жароҳатлари натижасида Хайринисо Саидова ҳодиса жойида вафот этган.

Қотилликдан сўнг ака-ука жиноят изларини яшириш учун марҳуманинг жасадини гилам ва полиэтилен целлофанга ўраб, “ВАЗ-2103” автомашинасида Самарқанд тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Янгиариқ канали ёқасидаги табиий чуқурликка олиб бориб, кўмиб юборишади.

Лом ва мих суғуриш асбоби ҳамда жабрланувчига тегишли шахсий буюмларни эса Самарқанд тумани Хишрав қўрғонидаги ташландиқ жойга кўмиб ташлашади. Уйнинг дарвозахонасидаги қон доғларини эса қириб, канализацияга оқизиб юборишади ва ўша жойни бетон қоришмаси билан қоплаб, жиноят изларини яширишга уринишади.

Март ойида судланувчиларнинг акаси Шаҳрам Саидов Самарқанд шаҳар прокуратурасига мурожаат қилиб, опаси Хайринисонинг бедарак йўқолгани ҳақида хабар беради. Салкам икки ой давом этган қидирув натижаларидан сўнг марҳуманинг мурдаси “Дўстлик” маҳалласи томонга кирувчи йўлдаги табиий чуқурдан топилади.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳри суди ака-укаларни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмига (қасддан одам ўлдириш) мувофиқ айбли деб топди. Уларнинг ҳар бирига 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо умумий тартибли колонияда ўталиши белгиланди.

ака-укажиноийСамарқандўлдирган
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Кредитга олинган автомашина қидирувда топилди
Қозоғистон ва Россия орасидаги товар айланмаси 30 млрд долларга яқинлашмоқда
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 40
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа