Бугун, 12 сентябрь куни Қирғиз Республикасида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 14:47 соат да юз берган. Зилзила магнитудаси 3,9, чуқурлиги 16 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 251 км жанубий-шарқда жойлашган.
Зилзила координаталари: 41,25 даража шимолий кенглик, 72,22 даража шарқий узунлик.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Андижон вилоятида 2 балл, 49 км.
- Наманган вилоятида 2 балл, 55 км.
