Skip to content
Trending
22 мая 14:44Макс Холлоуэй: “Конор Макгрегорни паст баҳолаш аҳмоқлик ” 22 сентября 10:40Дунё бўйлаб бир йилда 7 мингга яқин гуманоид робот сотилди 7 апреля 16:38Фарғонада ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган амалдор пора билан қўлга тушди 6 января 09:23Николас Мадуро Нью-Йорк судида айбловларни рад этди 10 мая 20:03Bloomberg — Эрон билан уруш глобал нефть захираларини рекорд даражада қисқартирди 26 марта 19:22Тошкентда қурилиш моллари дўконида ёнғин содир бўлди 25 января 22:48Хитой олтин импортини кескин оширди, Россия улуши 8 баробарга ўсди 10 ноября 14:30Интернетда 600 фуқарони 1 млрд сўмга “кийдирганлар” ушланди 7 марта 10:22Тошкентда ҳокимлик мансабдорлари пора билан ушланди 16 марта 15:22Ҳиндистонда шифохонадаги ёнғин 10 бемор ҳаётига зомин бўлди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Қорақалпоғистонда криптомайнинг учун махсус ҳудуд яратилади
Жамият

Қорақалпоғистонда криптомайнинг учун махсус ҳудуд яратилади

ShaxriyorShaxriyor—20 апреля 16:410 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail
More stories

Қорақалпоғистон ва Жиззахда ҳокимлик вакиллари пора билан ушланди

14 марта 13:48

Қорақалпоғистон собиқ ички ишлар вазири Жанабай Шилманов вафот этди

7 февраля 15:44

Қорақалпоғистон ва Хоразмда кучли шамол уй томларини учириб кетди

15 апреля 18:18

Тошкент ва Қорақалпоғистонда рухсатнома ва нафақа учун пора олганлар ушланди

6 мая 09:22

Қорақалпоғистонда Besqala Mining Valley махсус майнинг зонасини ташкил этилади. Бу ҳақда президентнинг 20 апрелда кучга кирган қарорида белгиланди.

Ҳужжатда қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикасига инвестицияларни жалб қилиш, аҳоли фаровонлигини ошириш, майнингни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш мақсад қилинган. Қарорга кўра, махсус зонанинг ҳудуди Қорақалпоғистон Республикасининг бутун ҳудуди ҳисобланади.

Махсус зона доирасида қуйидагиларга рухсат берилади:

  • майнингни амалга ошириш учун ягона электр энергетика тизимида ва барча турдаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан, шунингдек, водород электр станциясида ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланишга;
  • майнинг натижасида олинган криптоактивлар белгиланган тартибда миллий криптобиржалар ёки хорижий платформалар орқали, шу жумладан, тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилишига ва (ёки) уларни бошқа ликвидли криптоактивларга айирбошлашга;
  • майнинг натижасида олинган (шу жумладан, бошқа юқори ликвидли криптоактивларга айирбошланган) криптоактивларни сотишдан тушган тушумни мажбурий тарзда Ўзбекистондаги банкларнинг ҳисобварақларига ўтказишга;
  • фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида давлат рўйхатидан ўтган ҳолда фаолият юритаётган юридик шахслар резидент бўлишига;
  • резидентларга майнинг амалга ошириш натижасида ҳосил бўладиган иссиқлик энергияси ҳисобидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида белгиланган тартибда иссиқхоналар ташкил этишга.

“Besqala Mining Valley махсус майнинг зонаси дирексияси” ташкил этилади. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш бўйича ишчи орган этиб белгиланди. Талабгорлар (юридик шахслар) махсус зона резидентлигини ва майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома олиш тўғрисида ариза билан дирексияга мурожаат қилади. 2035 йил 1 январга қадар резидентларнинг майнинг фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ операциялардан олинган даромадлари солиқлар ва йиғимлардан озод қилинади.

Қорақалпоғистонда майнингга ихтисослашган махсус зона ташкил этилиши “Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги президент қарорида ҳам белгиланди.

Майнинг — ҳисоблаш операцияларини бажариш орқали маълумотларнинг тақсимланган реестрини юритиш, блокларнинг яхлитлигини яратиш ва тасдиқлаш фаолияти. Майнинг фақат юридик шахс томонидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 

2023 йилнинг октябрида майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган. Майнингни рухсатномасиз амалга ошириш тақиқланади.

Besqala Mining ValleyкриптомайнингҚорақалпоғистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ким Чен Ин қизи билан баллистик ракеталар синовини кузатди
Ўзбекистонда солиқдан қочганлар қамоқ жазосига тортилиши мумкин
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Load more

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт319
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа