Skip to content
Trending
29 октября 16:30Ўзбекистонда доллар курси 12 000 сўмдан тушди 30 ноября 14:19Дональд Трампнинг турмуш ўртоғи ўзининг шахсий кино студиясини ишга туширганини эълон қилди 9 января 11:35Пайариқда туғруқхона ҳожатхонасида чақалоқ топилди — ўлим сабаби номаълум 4 апреля 17:59Тошкентда “закладчик” талабалар қўлга олинди 15 ноября 21:29Президентлар иштирокида “Келажак мероси” совриндорлари тақдирланди 16 марта 18:32Ўзбекистоннинг 4 ҳудудида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди 11 ноября 22:06Сурхондарёда машина ағдарилиб, ёниб кетди 2 декабря 18:56Норвегияда узунлиги рекорд даражада бўлган сувости туннели қурилмоқда 15 декабря 17:19Абдумалик Ҳалоков иши бўйича IBA’га апелляция берилади 28 февраля 14:43Оятуллоҳ Али Хоманаий Теҳрон ташқарисидаги хавфсиз жойга кўчирилди: Reuters
  Понедельник 26 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Қозоғистонда кучли ёғингарчилик оқибатида юзлаб отлар нобуд бўлди
Дунё

Қозоғистонда кучли ёғингарчилик оқибатида юзлаб отлар нобуд бўлди

ShaxriyorShaxriyor—20 апреля 10:020 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Қозоғистоннинг Манғистов туманидаги кучли ёғингарчиликлар отларнинг нобуд бўлишига сабаб бўлди. Бу ҳақда “Lada.kz” хабар берди.

Ёмғирлардан кейин ҳайвонлар шўрхок ерларга ботиб қолган ва уларнинг кўпчилиги ҳалок бўлган. Маҳаллий ҳокимият бунга муносабат билдирган.

Маҳаллий аҳоли чорва йўқотилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда ёзиб қолдирган. Уларнинг айтишича, ҳар бир хонадон бир нечтадан ўнтагача чорва йўқотган.

“Қаттиқ ёмғирлардан сўнг Манғистовда, Оқшимирау қишлоғи атрофида чорва сув оқими билан оқиб кетиб, шўрхок ҳудудларга тушиб қолган. Кўплаб отлар шўр лойга ботиб нобуд бўлди, яна бир қисми эса чиқиб кета олмаяпти. Агар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва маҳаллий ҳокимият ёрдам бермаса, вазият янада оғирлашиши мумкин”, деган қишлоқ аҳолиси.

More stories

Қозоғистонда UEFA стандартларига мос стадион барпо этилади

12 февраля 13:59

Дрон ҳужумлари ортидан Wildberries товарларини Қозоғистон ва Ўзбекистондаги омборларга кўчирмоқчи

6 августа 18:17

Қозоғистонда автомобиль кўприги қулаб тушди 

18 декабря 13:42

Қозоғистон ва Россия “Байтерек” доирасида мартда ракета учиришни режалаштирмоқда

24 февраля 21:54

Улар муаммога қонунчилар ва ҳайвонларни ҳимоя қилувчи ташкилотлар эътибор қаратишини сўраган.

Кейинчалик маҳаллий ҳокимлик нашрга маълум қилишича, Манғистов вилоятида 14–15 апрель кунлари Саётес қишлоғида кузатилган ноқулай об-ҳаво оқибатлари бартараф этилмоқда.

Маълум қилинишича, Саётес ва 7-темирйўл бекати оралиғида (туман марказидан 120–150 км узоқликда) темирйўл ёқаси бўйлаб тўпланган қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг нобуд бўлиш ҳолатлари аниқланган.

Вазиятни баҳолаш учун 16–17 апрель кунлари давлат органлари вакиллари иштирокида махсус комиссия тузилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, юздан ортиқ от топилган. Ҳозирда маҳаллий ижро органлари нобуд бўлган чорва сонини аниқлаштирмоқда, чунки эгалари ҳали тўлиқ ҳисоб-китоб олиб бора олмаган.

Таъкидланишича, чорва нобуд бўлишига кучли шамол ва жала ёмғирлар каби кескин об-ҳаво шароитлари сабаб бўлган. Йўлдан адашган ҳайвонлар бориш қийин бўлган ҳудудларга тушиб қолиб, ҳаддан ташқари нам ерларда ҳалок бўлган. Айрим подалар аҳоли яшаш жойларидан 60–80 км узоқликда нобуд бўлган бўлиши мумкин.

Йўқолган чорвани қидириш учун дронлар ёрдамида ҳаводан кузатув йўлга қўйилган. Вилоят ҳокими ўринбосари раҳбарлигида тезкор штаб йиғилиши ўтказилиб, унинг якунларига кўра нефть-газ корхоналарига қўшимча техник ёрдам кўрсатиш топширилган.

Ҳозирда вилоят қишлоқ хўжалиги ва ер муносабатлари бошқармаси раҳбари Манғистов туманида бўлиб, аҳоли билан учрашувлар ўтказмоқда ва зарур ишларни мувофиқлаштирмоқда.

“Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун барча куч ва воситалар сафарбар қилинган: йирик корхоналар техникаси, фавқулодда вазиятлар хизматлари ва маҳаллий ижро органлари жалб этилган. Сувни чиқариш ва тиклаш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Вазият алоҳида назоратга олинган. Чорва эгалари билан ишлаш олиб борилмоқда, замонавий мониторинг воситалари ва махсус техника қўлланилмоқда”, дейилади Манғистов туман ҳокимлиги хабарида.

ёғингарчиликҚозоғистоннобуд бўлдиотлар
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ҳажга юборишни ваъда қилиб, 26 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
АҚШда оммавий отишмада 8 нафар бола ҳалок бўлди
Related posts
Дунё

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40 40
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 50
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40 40
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 50
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 60
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Load more

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1961
  • Жамият1888
  • Спорт319
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа