Skip to content
Trending
9 марта 08:36Ўзбекистонда гўшт импорти кескин ошди 1 ноября 16:24Тожикистон янги банкнотани муомалага чиқарди 20 февраля 15:52Хитойлик кардиожарроҳлар Ўзбекистонда 500 нафар болани операция қилиши мумкин 13 сентября 15:07Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Жанубий Кореяга борди 10 января 11:57Россия ТИВ: АҚШ “Marinera” танкеридаги россияликларни қўйиб юборди 25 февраля 11:55Туркияда F-16 қирувчиси йўлга қулаб тушди — учувчи ҳалок бўлди 12 марта 14:07Нобель мукофоти совриндори ҳаводаги намликни ичимлик сувига айлантирувчи қурилма яратди 30 июля 09:53Nike иссиқлик ва массаж функциясига эга ақлли шиппакни тақдим этди 27 ноября 14:15“Ливерпуль” 71 йил олдинги антирекордини қайд этди 17 ноября 14:09Эрон ядровий ҳужумлардан сўнг уранни бойитишни тўхтатди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Норвегияда узунлиги рекорд даражада бўлган сувости туннели қурилмоқда
Дунё

Норвегияда узунлиги рекорд даражада бўлган сувости туннели қурилмоқда

ShaxriyorShaxriyor—2 декабря 18:560 22
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Норвегияда дунёдаги энг узун ва энг чуқур сувости автомобиль йўли туннели қурилмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Узунлиги 27 километр бўлган бу туннел Рогфаст деб номланади. Бу ном Норвегиянинг ушбу ҳудудига тегишли Rogaland fastforbindelse (Рогаланд стационар алоқаси) сўзининг қисқартмасидир. Туннелнинг энг чуқур нуқтаси денгиз сатҳидан 392 метр пастда бўлади.

Лойиҳа тарихи ва харажатлар

Қурилиш ишлари 2018 йил январь ойида бошланган, бироқ кутилган харажатлар ошиб кетиши сабабли 2019 йил охирида тўхтатилган эди. Бу ҳолат мавжуд шартномаларнинг бекор қилиниши ва лойиҳанинг қайта тузилишига олиб келган. Ишлар 2021 йил охирида қайта тикланган ва туннелни 2033-йилда якунлаш режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати, тахминан, 25 миллиард Норвегия кронаси (тахминан 2,4 миллиард доллар)га баҳоланмоқда.

More stories

Буюк Британия ва Норвегия биргаликда Россияга қарши денгиз флотини тузди

5 декабря 11:51

Германия, Швеция ва Норвегия Гренландияга қўшин юбормоқда

15 января 14:13

Норвегияда узунлиги рекорд даражада бўлган сувости туннели қурилмоқда

2 декабря 18:56

Норвегияда Россиянинг “Профессор Молчанов” илмий-тадқиқот кемаси қўлга олинди

3 сентября 16:05

Қатнов вақти қисқаради

Рогфаст туннели ҳозирги паром қатновлари ўрнини эгаллаб, Норвегиянинг аҳоли сони бўйича иккинчи ва тўртинчи йирик шаҳарлари — Берген ва Ставангер ўртасидаги қатнов вақтини тахминан 40 дақиқага қисқартиради, шунингдек, кундалик қатновни анча осонлаштиради.

Туннел икки алоҳида қувурдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирида икки ҳаракатланиш бўлаги жойлашади. Лойиҳанинг ўрталарида, денгиз сатҳидан 260 метр чуқурликда, ноодатий дизайн элементи — қўшалоқ айланма йўл ўрнатилади. Ушбу айланма йўл мамлакатнинг энг кичик муниципалитети бўлган Квицой оролига элтувчи туннелга уланади.

Айни пайтда, денгиз остида бундай узунликдаги туннел қуриш қатор технологик қийинчиликларни келтириб чиқаради. Кўпгина замонавий туннеллар сингари, Рогфаст ҳам вақтни тежаш учун бир вақтнинг ўзида икки учидан қазилмоқда.

Катта режанинг бир қисми

Рогфаст лойиҳаси Э39 қирғоқ магистралини таъмирлаш режасининг бир қисмидир. Шимолдаги Тронхеймдан жанубдаги Кристиансандгача чўзилган 1100 километрлик бу йўлни босиб ўтиш ҳозирда етти паром қатнови билан 21 соатни ташкил этади. Мақсад кўприклар ва туннеллар қуриш орқали йўлни паромларсиз босб ўтиш ва саёҳат вақтини икки баравар қисқартиришдир.

Туннелда ҳайдовчиларни ҳаво ифлосланишидан ҳимоя қилиш чоралари ҳам кўрилади. Махсус шамоллатиш тизими, шу жумладан, Квицойгача чўзилган вентиляция шахталари ўрнатилади. Бундан ташқари, носозликлар ёки тирбандликларни аниқлаш учун реал вақт режимида воқеа-ҳодисалар ҳақида огоҳлантириш тизими, кузатув камералари ва радар ҳам ишга туширилади.

Айни пайтда дунёдаги энг узун сувости туннели Япониядаги Сейкан туннелидир. У 53,3 километрли темир йўлни ҳам ўз ичига олиб, сув остидаги қисми 23,3 километрни ташкил этади.

қурилмоқдаНорвегиярекорд даражадасувости
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ўзбекистон беш йилдан сўнг илк бор Афғонистон билан чегарани очди
Prada — Versace’ни расман қўлга киритди
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 40
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа