Skip to content
Trending
25 января 18:27Хоразмда 32 кмлик янги пулли трасса барпо этилади 2 декабря 22:26Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги савдо мажмуасида ташриф буюрганлар билан мулоқот қилди 10 февраля 07:29Қозоғистонда Нипаҳ вируси хавфи сабаб чегара назорати кучайтирилди 6 июня 16:45Саҳрои Кабирда 49 киши чанқоқликдан ҳалок бўлди 20 мая 14:02Россия уч кунлик стратегик ядровий машқларни бошлади 27 декабря 09:38Саудия ИИВ: Масжидул Ҳарамда бир эркак баланд қаватдан пастга ўзини ташлади 17 февраля 19:46Покистонда портлаш оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди ва яраланди 14 ноября 23:29“Толибон”: АҚШ дронлари ҳали ҳам Афғонистон осмонида ҳаракатланмоқда 12 августа 11:41Тошкентда янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди 29 марта 15:28Тошкентда 8 та автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Блогер Темур Маликнинг отаси сирли ҳолатда руҳий шифохонадан топилиб вафот этди
Жамият

Блогер Темур Маликнинг отаси сирли ҳолатда руҳий шифохонадан топилиб вафот этди

ShaxriyorShaxriyor—16 апреля 11:470 24
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Таниқли блогер, сиёсий-ижтимоий шарҳлар билан танилган “Файзбоғ” саҳифаси асосчиси Темур Маликнинг отаси сирли тарзда ғойиб бўлиб, руҳий хасталар шифохонасидан топилди ва орадан кўп ўтмай вафот этди. Блогер отаси Самарқанд шаҳар ИИБ ходимлари томонидан руҳий касалликлар шифохонасига олиб борил қўйилгани, бундан оила аъзолари бохабар қилинмагани ва шифохонада қилинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари сабаб ҳалок бўлганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди. 

Унинг қайд этишича, отаси – II гуруҳ ногирони, 1956 йилда туғилган В.Т. 14 апрель куни бир сутка давомида уйда ҳушсиз ётганидан кейин ҳалок бўлган. 

Марҳум 11 йил давомида маҳалла раиси бўлиб ишлаган ва бундан 8 йилча аввал пенсияга чиққан. Сўнгги пайтларда у алцгеймер касаллиги билан курашаётган бўлган.

“Бундан бир ҳафта олдин, 10 апрель куни отам сирли равишда ғойиб бўлди. Бир сутка давомида қилган қидирув ишларимиз натижасида, уни Самарқанд шаҳар ИИБ Самарқанд тумани руҳий хасталар шифохонасига олиб бориб қўйганини аниқладик. Кейинчалик, бундан жаҳлимиз чиқиб, ўша куннинг ўзидаёқ отамни уйга олиб келтирмоқчи эдик, бироқ иш кунлари тугагани сабабли (шанба куни эди), у ердаги врачлар бизга беморни фақатгина душанба куни бошлиқнинг рухсати билан қўйиб юборишини айтиб, беришмади. Душанба куни эрта саҳар олиб келдик.

More stories

Наманганда яна бир ЙПХ ходими ЙТҲ оқибатида вафот этди

26 ноября 17:37

Москва метросида провокацион видеолар олган ўзбекистонлик блогер ушланди

10 июня 11:17

“Оталар сўзи” бошловчиси Мираббос Мирзааҳмедов вафот этди

19 ноября 23:57

Хоразмда бир оиланинг тўрт аъзоси овқатдан заҳарланиб вафот этди

22 октября 12:09

Аммо, унинг аҳволи ўша пайтда ўта оғир эди. Шифохонадаги “қассоб” шифокорлар отам қонига ўта кучли таъсир қилувчи препаратларни юборган ва у уйига қайтганидан кейин бир сутка давомида ўзига келмай ётиб, охири 14 апрель, сешанба куни ҳалок бўлди”, деб ёзган Темур Малик.

Билдирилишича, айни вақтда Самарқанд вилоят прокуратурасига ҳолат бўйича тегишли суриштирув ишларини олиб боришни сўраб, расмий ариза киритилган. Тегишли тартибда суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган, айни вақтда унинг натижалари кутилмоқда. 

Блогер Темур Малик бир қатор талабларни қўйган. 

“Отам қандай қилиб руҳий шифохонага тушиб қолди? Уни ким уёққа олиб борди ва нима учун оила аъзоларини бундан хабардор қилмади?

Отамни ким ва қандай препаратлар билан унинг ўлимига олиб келувчи уколлар қилдирди? Экспертиза жавоблари чиққунча ҳолат кейинчалик ёпди-ёпди бўлиб кетмаслигига кафолатлар керак.

Қайсидир бир кичик ходим арзимас жазо олиб, воқеа бости-бости бўлиб кетишига йўл қўймаслик керак. Самарқанд туманидаги руҳий хасталар шифохонаси фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилиши ва ундаги иш жараёни ҳамда ходимлар малакасига тегишли ҳуқуқий ва профессионал баҳо берилиши лозим. Агар биздан олдин ҳам кимдир шунга ўхшаш ҳолатларга дуч келган бўлса, менга мурожаат қилишларини сўраб қоламан”. 

Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов расмий баёнот бериб, Самарқанд тумани, “Қумзор” МФЙ, Шоҳнома кўчасида яшаган, 1956 йилда туғилган фуқаро В.Т. 14 апрель куни яшаш уйида вафот этганлиги ҳолати юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди. 

“Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши таъминланиб, натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади”, дейди Шамсутдинов. 

У ўз баёнотида марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдирган. 

блогервафот этдиТемур Малик
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Термизда мансабдор 3 минг доллар пора билан қўлга тушди
Россия ва Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича келишувга эришди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа