Skip to content
Trending
26 марта 20:42Осиё кубоги-2027 қуръаси хавфсизлик сабаб номаълум муддатга қолдирилди 9 января 11:25Фарғонада ёқилғи бакида 11 кгдан ортиқ наркотик олиб киришга уринган шахс ушланди 16 февраля 14:45Тошкентда юк машинаси билан тўқнашган велосипедчи вафот этди 11 декабря 15:07Ўзбекистонда умра хизматини лицензиясиз реклама қилган 5 та туроператорга жарима белгиланди 13 февраля 21:08АҚШда махфий лазер тизими нотўғри гумон қилинган ҳаво объектларига қарши қўлланди 30 января 16:52Вобкентда аёлни дарёдан қутқарган профилактика инспекторига майор унвони берилди 25 ноября 17:41Тошкент вилоятида наркосавдогарлар қўлга олинди 15 апреля 14:15Германия–Украина ҳарбий ҳамкорлиги кенгайди 8 января 10:42Тошкентда Onix ва ГАЗ-63 тўқнашди — бир киши ҳалок бўлди 4 ноября 15:31Битирувчиларни ишга олган тадбиркорларга имтиёзли кредитлар берилади
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Исроил Эроннинг ҳарбий-денгиз қўмондонини йўқ қилганини билдирди
Дунё

Исроил Эроннинг ҳарбий-денгиз қўмондонини йўқ қилганини билдирди

ShaxriyorShaxriyor—26 марта 20:500 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Исроил мудофаа вазири Исроил Кац 26 март куни ЦАХАЛ кучлари тун давомида амалга оширган авиазарба натижасида Эроннинг энг юқори мартабали ҳарбий-денгиз қўмондони Алиризо Тангсирийни йўқ қилганини билдирди. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.

Исроил томонининг таъкидлашича, ушбу операция АҚШнинг Ҳормуз бўғозини денгиз қатнови учун қайта очиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган.

“Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони ва бошқа юқори мартабали зобитлар муҳим сув йўлини ёпиш учун ҳарбий куч ишлатгани сабабли нишонга олинди”, деди Исроил Кац.

Ҳормуз бўғози глобал энергия таъминоти учун ўта муҳим йўлак бўлиб, дунё нефтининг қарийб 15 фоизи ва суюлтирилган табиий газининг 20 фоизи айнан шу ер орқали ўтади.

Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) маълумотига кўра, ҳарбий ҳаво кучлари Тангсирийни Эроннинг жанубий соҳилидаги Бандар Аббос шаҳрида аниқ зарба билан йўқ қилган. Кацнинг айтишича, Тангсирий бўғозни “миналаштириш ва блоклаш”да айбланган. Вазир ушбу операцияни америкалик ҳамкорлар учун муҳим янгилик деб атади.

More stories

Яқин Шарқда кескинлашув: Эрон ва “Ҳизбуллоҳ” бир вақтда Исроилга ҳужум қилди

3 марта 08:44

Financial Times: Россия ва Эрон йирик ҳарбий битим тузган

23 февраля 10:19

UEFA Исроилга 2026 йилдан халқаро ўйинларни ўз майдонида ўтказишга рухсат берди

14 февраля 13:05

Исроил “Ҳизбуллоҳ” туфайли Ливан пойтахтига зарба бериш билан таҳдид қилди

3 ноября 10:39

Ҳозирча Эрон расмийлари Тангсирийнинг ўлимини тасдиқламади. Шунингдек, ушбу зарба Эроннинг бўғозни тўсиб қўйиш қобилиятини қай даражада заифлаштириши ҳозирча номаълум.

Трампнинг огоҳлантириши

АҚШ президенти Дональд Трамп 26 март куни Truth Social тармоғида Эрон раҳбариятига қарши кескин баёнот билан чиқди. У деярли бир ойдан бери давом этаётган урушда томонлар келишувга эриша олмаса, ҳарбий эскалация янада кучайиши билан таҳдид қилди.

“Эронлик музокарачилар тезроқ жиддийроқ бўлишса яхши бўларди, акс ҳолда кеч бўлади. Агар бу содир бўлса, орқага қайтиш йўқ ва бу жуда ёмон бўлади!”, деб ёзди Трамп.

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Теҳрон ва Вашингтон воситачилар орқали хабар алмашаётганини тасдиқлади, бироқ у буни музокара деб ҳисобламаслигини билдирди.

Алиризо Тангсирий ким эди?

62 ёшли Тангсирий 2019 йилда Ҳормуз бўғозини ёпиш билан таҳдид қилгани учун АҚШ Молия вазирлиги санкцияларига тушган эди. АҚШ уни халқаро сувларда кемаларга саботаж қилиш учун масъул тузилмани бошқаришда айблаган.

У 2023 йилда ИИҚК учун дронлар ишлаб чиқарувчи қурол-яроғ компаниясига раислик қилгани сабабли такроран санкцияга учраган. Шунингдек, у дронлар ва қанотли ракеталар синовига бошчилик қилган.

24 март куни Тангсирийга тегишли экани айтиладиган ижтимоий тармоқ саҳифасида Ҳормуз бўғози орқали ўтмоқчи бўлган кемалар Эрон расмийларидан рухсат олиши шартлиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган эди. Кейинги куни эса Аббос Ароқчи Эрон фақатгина дўст мамлакатлар — Хитой, Россия, Ҳиндистон, Ироқ ва Покистонга транзит учун рухсат берилганини таъкидлаган.

ИсроилқўмондонҳарбийЭрон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Осиё кубоги-2027 қуръаси хавфсизлик сабаб номаълум муддатга қолдирилди
Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биноси тантанали очилди
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 40
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа