Skip to content
Trending
14 февраля 12:02Самарқанд аэропортида Туркияга фоҳишалик мақсадида кетаётган икки аёл тўхтатилди 14 марта 08:59Фарғонада 1 килограммга яқин гашишни ташлаб қочмоқчи бўлган шахс ушланди 20 января 17:53“Ёлғиз бўри” схемаси: Telegram’da сохта автоэълонлар орқали миллиардлаб сўм ўғирлаган шахс 5 йилга қамалди 10 декабря 19:37“Қочиш устаси” 4-марта қамоқхонадан қочиб кетди 12 ноября 13:46“Ливерпуль” “ПСЖ” ярим ҳимоячиси Витиня учун 130 млн евро тўлашга тайёр 5 марта 12:08Қирғизистон Жиддадан фуқароларини эвакуация қилишни бошлади 30 марта 12:09Хоразмда опий ва героин сақлаган шахс қўлга олинди 29 октября 10:49Россия ўзининг “Орешник” ракетасини Беларусьда жанговар навбатчиликка қўяди 6 ноября 14:40Месси фаолиятини вақтинча Туркия чемпионатида давом эттиради — манба 22 февраля 17:5641 ёшли Роналду — келажаги ҳақида очиқ гапирди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Россияда талабаларни Украинадаги урушга жалб қилинмоқда
Дунё

Россияда талабаларни Украинадаги урушга жалб қилинмоқда

ShaxriyorShaxriyor—30 июля 17:420 10
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Россиянинг камида 24 ҳудудидаги 70 дан ортиқ таълим муассасасида талабаларни Украинадаги урушга жалб қилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда “Эхо” нашри хабар берди.

Нашрга кўра, урушга ёллаш ҳолатлари 57 та олий таълим муассасаси ҳамда 13 та коллеж ва техникумда аниқланган. Улар орасида Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги таълим муассасалари ҳам бор. Аслида бундай муассасалар сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.

More stories

Россиядан кўпроқ ўқ-дори ишлаб чиқара бошладик – НАТО Бош котиби

6 ноября 18:36

Россияда роботлар ўртасидаги илк никоҳ маросими ташкил этилди

10 июля 10:52

Россия Украинага 480 та дрон ва 29 та ракета билан ҳужум қилди

8 марта 09:01

Хитой бутун мамлакат аҳолисини АҚШ билан урушга тайёрламоқда — WP

20 ноября 21:29

Қайд этилишича, бу бутун мамлакат бўйлаб олиб борилаётган кампания бўлиб, айрим олийгоҳларга талабаларни ҳарбий хизматга жалб қилиш бўйича квоталар ҳам белгиланган. Талабаларни ёллашда турли усуллар қўлланмоқда. Уларга Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаш эвазига катта миқдорда пул, айрим таълим муассасаларида эса қўшимча тўловлар ваъда қилинмоқда.

Шунингдек, ҳарбий хизмат “учувчисиз тизимлар қўшинлари”да замонавий технологиялар билан ишлаш ва келажак учун фойдали касбий кўникмаларни эгаллаш имконияти сифатида тарғиб қилинмоқда.

Нашрнинг ёзишича, тарғибот материалларида ҳарбий хизматни ўқиш билан бирга олиб бориш мумкинлиги, армияга юборилиш эса “академик таътил” сифатида расмийлаштирилиши айтилмоқда. Талабаларга хизмат муддати тугагач, ўқишни давом эттириши ва ҳарбий хизматдан бўшатилиши ҳам ваъда қилинмоқда. Бироқ айрим олийгоҳларда талабалар бундай йиғилишларга мажбуран олиб келинаётгани, қатнашмаганларга нисбатан жазо қўлланилиши билан таҳдид қилинаётгани ҳам қайд этилган.

Шунингдек, ўзлаштириши паст бўлган талабалар раҳбарият ҳузурига алоҳида чақирилиб, улар билан шартнома имзолаш бўйича суҳбатлар ўтказилаётгани айтилмоқда.

Таъкидланишича, реклама қилинаётган ваъдалар амалдаги ҳолатга мос келмайди. Ҳуқуқшунос Артём Клиганинг маълум қилишича, олийгоҳлар орқали тузилаётган шартномалар оддий ҳарбий контракт бўлиб, уни муддатидан олдин бекор қилишнинг ҳуқуқий имконияти мавжуд эмас. Бундан ташқари, “учувчисиз тизимлар қўшинлари”да хизмат қилиш ҳам кафолатланмайди ва ҳарбий хизматчи бошқа бўлинмаларга, жумладан, пиёда қўшинларига ўтказилиши мумкин.

Ҳуқуқшунос талабаларни Россия Мудофаа вазирлиги билан бундай шартномалар тузмасликка чақириб, қонунчиликда хизматни ўз хоҳишига кўра тарк этиш ёки урушдан соғ қайтиш бўйича ҳеч қандай кафолат йўқлигини таъкидлаган.

РоссияталабаларУкраинауруш
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Қирғизистонда Ўзбекистонга олиб борувчи махфий туннель аниқланди
Жуд Беллингем “Реал Мадрид”ни тарк этиши мумкин
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа