Skip to content
Trending
20 декабря 13:03Бельгияда Наполеонга тегишли қимматбаҳо узук ўғирлаб кетилди 17 февраля 06:40Ғазода ўт очишни тўхтатиш режимига қарамай қурбонлар сони ўсмоқда 15 января 17:57УЕФА 2024/25 мавсуми: Чемпионлар Лигасида энг кўп даромад “ПСЖ”га тўғри келди 22 мая 13:10АҚШ Украинага Hawk ҳаво мудофаа тизимлари учун ускуналар сотилишини маъқуллади 31 марта 14:35Сурхондарёда пенсионерлардан иборат наркогуруҳ қўлга олинди 27 февраля 13:57АҚШни тарк этаётганлар сони келаётганлардан ошиб кетди 25 мая 14:35Қашқадарёда икки Nexia ва “КамАЗ” иштирокида ЙТҲ содир бўлди 25 мая 14:31Ҳарри Кейн 2025-2026 йилги “Олтин бутса” соҳиби бўлди 12 декабря 23:162027 йилда Украина Европа Иттифоқига қўшилиши мумкин 2 августа 15:30АҚШ миграция қонунларини бузган 18 нафар ўзбекистонлик мамлакатдан чиқариб юборди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Туркияда севгилисини ўлдирган ўзбекистонлик эркак умрбодга қамалди
Дунё

Туркияда севгилисини ўлдирган ўзбекистонлик эркак умрбодга қамалди

ShaxriyorShaxriyor—29 октября 17:500 11
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Туркиянинг Истанбул шаҳрида севгилисини бир неча маротаба пичоқлаб ўлдирган 47 ёшли Ўзбекистон фуқароси (Р.О.) умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд уни қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганликда айбли деб топди.

Марҳума (В.У.) ҳам Ўзбекистон фуқароси бўлиб, 47 ёшда эди. Қотиллик 18 апрель куни эрталаб соат 09:30 атрофида Пендик туманининг “Кайнаржа” маҳалласида содир бўлган. Аёл ўзи билан бирга яшаган севгилиси томонидан шафқатсизларча пичоқланган.

Полиция ходимлари воқеадан кейин гувоҳларнинг кўрсатмаларини олган. Уларнинг сўзларига кўра, аёл ва эркак ўртасида жанжал келиб чиққан. Р.О. севгилисини мажбуран ертўлага судраб кетмоқчи бўлган. Шу пайт қўшнилар воқеага аралашишга уринган.

Қўшниларнинг “тўхта, ундай қилма” деган қичқириқларига қарамай, Р.О. аёлни бир неча марта пичоқлаб, воқеа жойидан қочиб кетган. Қотил полиция ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида қисқа фурсатда қўлга олинган.

More stories

Туркияда ИШИДга қарши рейдларда 90 нафар гумонланувчи ушланди

21 апреля 10:00

Россияда ажрашганларни жаримага тортиш таклиф қилинди

19 ноября 15:52

Владикавказда чиқинди контейнеридаги портлашда ўзбекистонлик муҳожир ҳалок бўлди

17 апреля 17:54

Ирландиялик эркак Истанбулдан Ирландиягача 6805 км масофани ялангоёқ босиб ўтди

14 сентября 15:34

Эркак полиция бўлимида сўроқдан сўнг 19 апрель куни Анадолу судига юборилган ва прокурор баёнотидан кейин қамоққа олинган. Анадолу бош прокуратураси томонидан тайёрланган айблов хулосасида эркакка нисбатан “қасддан одам ўлдириш” моддаси бўйича оғирлаштирилган умрбод қамоқ, “қуролдан фойдаланган ҳолда талон-торож қилиш” моддаси бўйича эса 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш сўралган.

“Россияда бўлганимда ҳеч кимни ўлдирмадим, ҳеч кимга жароҳат етказмадим. Ўзбекистонда жанжал бўйича судланганман, қамоқда ўтириб чиққанман. Сўнгги сўзни айтаётган судланувчи сифатида, менга қўйилган айбловни тан оламан. 

Пушаймонман. Ўзбекистонда 80 ёшли онам бор, унга қарашим керак. Агар берадиган жазойингиз енгил бўлса, ёрдам қилган бўласиз, озод қилишингизни сўрайман”, деган судланувчи.

Воқеанинг бевосита гувоҳи бўлган шахс судда даҳшатли воқеани қуйидагича ҳикоя қилган:

“Эрталаб соат 8:30 атрофида қичқириқ овозидан уйғониб кетдим. Ташқарига чиқдим ва айбланувчи билан аёлни кўрдим. Бу воқеа эшигимнинг олдида содир бўлди. Айбланувчи аёлнинг бўйнига пичоқ тираб, уни ертўлага туширишга уринаётганди. Биз ‘бундай қилма’ деб бақирдик, аммо полиция келгунча у аёлни ертўлага туширишга улгурди. Ертўлага туширгач, унинг орқасига 3–4 марта пичоқ урди”, деди у.

Бошқа бир гувоҳ эса шундай деди:

“Эрталаб соат 8 ларда аёлнинг қичқириғини эшитиб, ташқарига чиқдим. Аввал уни ўғри деб ўйладим. Аёл югуриб ташқарига чиққанида, унинг қўлидан ушлаб пастга тушдим. Шу пайт эркак орқасидан етиб келиб, пичоқ билан ура бошлади. Аёлнинг сумкасини олиб, эркакка қарата отдим, лекин у сумкани олиб қочиб кетди”.

Республика прокурори якуний хулосасида айбланувчини аёлга нисбатан қасддан одам ўлдириш жинояти учун жазолашни талаб қилди. Шунингдек, айбланувчи марҳумага тегишли сумкани ўғирлагани сабабли ўғрилик жинояти учун ҳам жазо тайинлаш сўралди.

Натижада Ўзбекистон фуқароси қотиллик учун оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазосига, қурол билан талон-торож қилиш жинояти эса ўғрилик жинояти сифатида баҳоланиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

жиноятИстанбулРеспубликаРоссияСудТуркияЎзбекистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Украина ўз киберқўшинларини тузмоқда
Самарқандда ЮНEСКО ишлари бўйича миллий комиссияларнинг XII минтақалараро учрашуви ўз ишини бошлади
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 40
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 50
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа