Skip to content
Trending
2 августа 20:13Вакцинаси йўқ Бурбон вируси Нью-Йоркда қайд этилди 23 апреля 13:46Наманганда 1,5 млрд сўмлик электр ўғирлиги фош этилди 10 июля 17:59Садио Мане Сенегал терма жамоасидаги фаолиятини якунлади 1 мая 11:23Россия армиясида ҳалок бўлган хорижликлар орасида ўзбекистонликлар биринчи ўринда 16 апреля 22:32Ўзбекистонда уруш қатнашчиларига 30 млн сўмдан мукофот берилади 7 февраля 12:29Трамп Ҳиндистон товарларига жорий этилган 25% божларни бекор қилади 9 февраля 09:46Сурхондарёда экология соҳаси мансабдори пора билан қўлга тушди 10 марта 08:59The Washington Post: Хитой кенг кўламли ядровий урушга тайёргарлик кўрмоқда 29 октября 09:29Бухорода туризм хизматларидан 680 млн доллар тушум кутилмоқда 16 ноября 18:09Россияда энергетик ичимликларга ружу қўйган йигитнинг оёғи ишламай қолди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Эрон Ҳиндистон танкерларига Ҳормуз бўғози орқали ўтишга рухсат бериши мумкин
Дунё

Эрон Ҳиндистон танкерларига Ҳормуз бўғози орқали ўтишга рухсат бериши мумкин

ShaxriyorShaxriyor—12 марта 17:510 12
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Эрон Ҳиндистон байроғи остидаги танкерларга жаҳон нефть савдосининг муҳим артерияси ҳисобланган Ҳормуз бўғози орқали ўтишга рухсат беради. Бу ҳақда Ҳиндистон ҳукуматидаги манбага таяниб, Reuters хабар берди.

Ҳиндистон хом нефть импортининг 40 фоизи айнан шу бўғоз орқали ўтади. Айни пайтда мамлакат газ импортёри сифатида дунёда иккинчи ўринда туради.

Гарчи Ҳиндистон томони келишув ҳақида хабар берган бўлса-да, мамлакат ташқарисидаги эронлик манба бундай келишувга эришилганини рад этди ва масала ўта нозик эканини билдирди.

Дунёдаги учинчи йирик нефть истеъмолчиси бўлган Ҳиндистон томонининг маълум қилишича, сўнгги кунларда икки давлат ташқи ишлар вазирлари ўртасида уч бора телефон орқали мулоқот бўлиб ўтган.

Ҳафталик брифингда Ҳиндистон ТИВ матбуот котиби Рандҳир Жаисвал сўнгги суҳбат ҳинд кемачилиги ва энергетика хавфсизлиги масалаларига қаратилганини тасдиқлади, бироқ батафсил маълумот бериш ҳали эрта эканини айтди.

Урушдан кейинги илк юк

Февраль ойи охирида Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасида уруш бошланганидан буён Яқин Шарқдан Ҳиндистонга илк нефть партияси етиб келди. Саудия нефтьини ташийдиган, Либерия байроғи остидаги Суэзмах Шенлонг танкери Ҳурмуз бўғозини кесиб ўтиб, 12 март куни Мумбай портига лангар ташлаган. Ушбу юкнинг мижози давлатга қарашли Bharat Petroleum Corp (BPCL) экани айтилмоқда. 

More stories

Абу-Дабида Эрон билан боғлиқ террор гуруҳи аъзолари қўлга олинди

21 апреля 12:14

Эрон можароси АҚШ дрон паркига 1 миллиард доллар зарар келтирди

23 мая 09:51

Путин Эроннинг янги Олий раҳбари Мужтабо Хоманаийни табриклади

9 марта 17:51

АҚШ терроризмга қарши кураш маркази раҳбари Жозеф Кент Эрон билан уруш сабаб истеъфога чиқди

17 марта 20:13

Шунингдек, Ҳиндистонга йўл олган яна иккита хорижий танкер яқинда бўғоздан ўтган. Ҳиндистонлик манбанинг сўзларига кўра, 10 март оқшомидаги мулоқотдан сўнг Теҳрон Ҳиндистон кемалари учун хавфсиз йўлак ваъда қилган. Бироқ Эрон маъмуриятининг турли бўғинлари ўртасида кўрсатмалар қандай етказилаётгани бўйича тушунмовчиликлар мавжудлиги сабабли вазият ўзгарувчан бўлиб қолмоқда.

Эрон ТИВ раҳбари Аббас Ароқчи ва унинг ҳиндистонлик ҳамкасби С. Жайшанкар ўртасидаги суҳбатдан сўнг, Теҳрон расмий баёнот билан чиқди. Унда Форс кўрфазидаги кема билан боғлиқ муаммолар ва хавфсиз бўлмаган вазият учун айнан АҚШ жавобгар экани таъкидланган. Расмий баёнотларда ҳинд кемалари учун махсус келишув ҳақида сўз бормаган.

Ҳозирда Ҳормуз бўғози атрофида Ҳиндистон байроғи остидаги 28 та кема ва 778 нафар ҳиндистонлик денгизчи мавжуд. Ҳиндистон нефть вазирлиги уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун элчихоналар билан яқин алоқада эканини билдирди.

Ҳиндистон эронлик денгизчиларга бошпана берди

Ҳиндистон уруш бошланганидан кейин портга келиб тўхтаган кемадаги 183 нафар эронлик денгизчига хавфсиз бошпана берди.

Аввалроқ Ҳиндистон Бенгал қўлтиғидаги ҳарбий машғулотлардан сўнг Эроннинг учта кемасига тўхташга рухсат берган эди. Бироқ улардан бири кейинчалик халқаро сувларда АҚШ сувости кемаси томонидан чўктирилди, яна бири эса Шри Ланкадан ёрдам сўрашга мажбур бўлди.

Нефть нархи ва хавф

Февраль ойи охиридан буён Эрон бўғозда камида 16 та кемага ҳужум қилди. Теҳрон агар АҚШ ва Исроил ҳужумлари давом этса, нефть нархи икки баравар қимматлаб, бир баррели 200 долларга чиқиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Айни пайтда чоршанба, 11 март куни Ҳиндистоннинг Кандла портига йўл олган Таиланд кемасига ҳужум қилингани Нью Деҳлининг кескин эътирозига сабаб бўлди.

“Ҳиндистон ҳарбий тўқнашувларда тижорат кемаларининг нишонга олинаётганини қоралайди”, дейилади ТИВ баёнотида.

Мазкур ҳужумлар оқибатида Ҳиндистон фуқаролари ҳам ҳалок бўлгани айтилмоқда. Ҳормуз бўғозининг ёпилиш хавфи Ҳиндистонни муқобил йўлларни қидиришга, хусусан, Россиядан нефть сотиб олиш ҳажмини оширишга мажбур қилмоқда.

танкерҲиндистонҲормузЭрон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Германиялик тадқиқотчилар мия тўқимасини музлатиб сақлаш технологиясини ишлаб чиқди
Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кесишмасидаги ҳодиса сабабли йўл ҳаракати чекланди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа