Skip to content
Trending
18 сентября 12:13Россияда 12 та машина билан тўқнашиб, 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик 9 йилга қамалди 17 марта 16:37Исроил Али Ларижоний ўлдирилганини маълум қилди 30 июля 16:36Қирғизистонда Ўзбекистонга олиб борувчи махфий туннель аниқланди 29 июня 16:21«Майкл» тарихдаги энг даромадли биографик фильмга айланди 28 октября 10:13Украина разведкаси Россия қуролларида 68 та хорижий детал аниқлади 7 марта 09:13Тошкентда YPX талабига бўйсунмай қочган ўсмирларга жиноят иши қўзғатилди 15 ноября 11:06Германия Украинага 11,5 миллиард евродан ортиқ ёрдам ажратади 31 августа 17:44NASA 4 миллиард долларлик янги космик телескопни фазога учирди 28 сентября 16:50Жиззах вилоятида қадимий маконлар ва ўнлаб петроглифлар топилди 11 марта 15:27АҚШдан 72 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Германиялик тадқиқотчилар мия тўқимасини музлатиб сақлаш технологиясини ишлаб чиқди
Дунё

Германиялик тадқиқотчилар мия тўқимасини музлатиб сақлаш технологиясини ишлаб чиқди

ShaxriyorShaxriyor—12 марта 17:410 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Германиялик олимлар биринчи марта мия тўқимасини ўта паст ҳароратда сақлашга ва эритилгандан кейин унинг фаолиятини тиклашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Naturе нашри хабар берди.

Муздан эритилгандан сўнг нейронлар яна электр сигналларини ўтказа бошлаган, улар ўртасидаги алоқалар ҳам ўз функционаллигини сақлаб қолган. Тадқиқотчилар фикрича, ушбу технология операциядан кейинги асаб тўқималари намуналарини сақлаб қолиш ва улардан илмий тадқиқотлар ёки дори воситаларини синовдан ўтказишда фойдаланиш имконини беради.

Одатда ҳаддан ташқари совуқҳарорат ҳужайраларга шикаст етказади. Музлаш жараёнида тўқималардаги сув кристалларга айланади ва бу кристаллар ҳужайра тузилишини бузади. Бироқ табиатда қаҳратон совуқларга бардошли организмлар мавжуд. Масалан, сибир саламандраси -50 даражагача бўлган ҳароратда омон қолиши ва ҳатто ўнлаб йиллар давомида музлаб қолиши мумкин.

More stories

Apple’га 634 млн доллар жарима солинди

17 ноября 11:55

Илмий реконструкция: тарихий жасад юзи замонавий технологиялар билан тикланди

13 февраля 15:08

Қозоғистонда дипфейклар учун жавобгарлик жорий этилди

18 ноября 13:14

Honda электромобиллар учун симсиз қувват узатувчи йўл технологиясини ишлаб чиқмоқда

21 октября 12:23

Ушбу қобилиятнинг сири организм ишлаб чиқарадиган глицерол моддасига боғлиқ. У табиий “антифриз” вазифасини бажариб, суюқликнинг музлаш ҳароратини пасайтиради ва ҳужайраларни шикастланишдан ҳимоя қилади.

Шунга ўхшаш ҳолат замонавий тиббиётда ҳам қўлланилади. Масалан, инсон эмбриони витрификация усули ёрдамида ўта паст ҳароратда йиллаб сақланиши мумкин. Бунда тўқималар қарийб -130 даражадан паст ҳароратда совитилганда, сув муз кристалларини ҳосил қилмайди, балки шишасимон ҳолатга ўтади.

Аммо бу усул асаб тўқималари учун кутилган натижани бермаётган эди. Мия ўта нозик тузилишга эга бўлиб, унда миллионлаб нейронлар мураккаб тармоқлар орқали боғланган. Ҳатто ҳужайраларнинг ўзи сақланиб қолган тақдирда ҳам, уларнинг ўзаро алоқалари узилиб, тўқима ўз функциясини йўқотар эди.

Германиялик тадқиқотчилар асаб тўқималарининг тузилиши бутунлигини сақлаш учун ҳимоя моддалари таркибини ва совитиш жараёнини оптималлаштиришга эришди. Тажриба давомида кемирувчилар миясининг хотира шаклланиши учун масъул бўлган қисми — гиппокамп суюқ азот билан −196 даражагача совутилди ва −150 даражада 10 дақиқадан етти кунгача сақланди.

Электрон микроскоп ёрдамида ўтказилган таҳлиллар тўқиманинг нозик тузилиши деярли ўзгармаганини кўрсатди. Муз эритилгандан сўнг, нейрон тармоқлари бўйлаб яна электр сигналлари тарқала бошлади. Янги технология келажакда муҳим амалий аҳамиятга эга бўлиши мумкин:

Операция пайтида олиб ташланган мия қисмларини хавфсиз музлатиб сақлаш ва уларда янги дори воситаларини синаш мумкин бўлади. Альцгеймер ёки Паркинсон каби нейродегенератив касалликларнинг патологик намуналарини узоқ вақт сақлаш имкони туғилади.

Узоқ истиқболда олимлар ушбу технология инсон учун “сунъий уйқу” яратишга олиб келишини истисно этмаяпти. Бу назарий жиҳатдан узоқ муддатли космик миссиялар ёки бедаво беморларни янги даволаш усуллари кашф этилгунга қадар сақлаб туришда хизмат қилиши мумкин.

Германияликишлаб чиқдиТадқиқотчилартехнология
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Бекободда мактаб ўқувчиси пичоқланиб вафот этгани бўйича 5 гумонланувчи қамоққа олинди
Эрон Ҳиндистон танкерларига Ҳормуз бўғози орқали ўтишга рухсат бериши мумкин
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа