Skip to content
Trending
25 декабря 14:25Манзил колониядан қочиб, 3-синф қизни зўрлаган педофилга ҳукм ўқилди 11 сентября 10:10Нью-Йоркда 11 сентябрь қурбонлари хотирасига 2977 та дрондан эгизак миноралар тикланди 11 ноября 18:39Тошкент вилоятида Х-XI асрларга оид деворий суратлар топилди 22 мая 10:34Самарқандда сел Nexia автомобилини оқизиб кетди 19 января 09:49Reuters: Испанияда мудҳиш темир йўл ҳалокати юз берди 27 декабря 14:45Пойтахтда пиротехника билан боғлиқ навбатдаги бахтсиз ҳодиса 26 июня 20:49Пекиндаги энг баланд бинога самолёт урилди 24 июня 21:24Фарғона вилоятида 4 магнитудали зилзила содир бўлди 19 октября 12:39Тошкент ва Урганчда XI Европа кинофестивали бўлиб ўтади 31 января 17:08Тошкентда Aviator “Korzinka” биносида ёнғин содир бўлди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Илон Маск Forbes рейтингида яна биринчи ўринни эгаллади
Дунё

Илон Маск Forbes рейтингида яна биринчи ўринни эгаллади

ShaxriyorShaxriyor—11 марта 10:280 12
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Тадбиркор Илон Маск кетма-кет иккинчи йил “Forbes” талқини бўйича дунёнинг энг бой одамлари йиллик рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Forbes”нинг расмий сайтида эълон қилинди.

Tesla, SpaceX асосчиси ва X ижтимоий тармоғи эгасининг сармояси 839 миллиард АҚШ долларига етди. Маск февраль ойи бошида SpaceX компаниясининг ўз xAI стартапи билан бирлашишидан сўнг бойлиги 800 миллиард АҚШ долларлик довондан ошган илк инсонга айланди.

More stories

Илон Маск Европа Иттифоқини тугатишга чақирди

7 декабря 10:54

Илон Маскнинг отаси Эпштейн ўлмаганини иддао қилди

6 апреля 19:18

Трампнинг бойлиги 1,1 млрд долларга камайди

23 ноября 16:48

2026 йил учун мамлакатлар кесимида ўртача IQ рейтинги янгиланди

2 февраля 17:52

Лидернинг иккинчи ўриндаги Google ҳаммуассиси Ларри Пейж (257 млрд АҚШ доллари) билан орасидаги фарқ 500 миллиард АҚШ долларидан ошади. Рейтингда учинчи ўринни Google’нинг яна бир асосчиси — Сергей Брин 237 миллиард АҚШ доллари бойлик билан эгаллади.

Ундан кейинги ўринларда Amazon асосчиси Жефф Безос (224 млрд АҚШ доллари) ва кучли бешликни Meta эгаси Марк Цукерберг 222 миллиард АҚШ доллари билан якунлаб берган.

“Ўтган йил давомида аҳоли фаровонлиги мисли кўрилмаган даражада ўсди, чунки бойлар ҳайратланарли тезликда янада бойишда давом этмоқда. Бу йилги рўйхатда 3428 нафар миллиардер қайд этилди, бу ўтган йилгига нисбатан 400 кишига кўп ва 1987 йилда рўйхат тузила бошланганидан бери рекорд кўрсаткичдир”, дейилади материалда.

Дунёнинг энг бой одамлари жами бўлиб рекорд даражадаги 20,1 триллион долларга эгалик қилмоқда (бир йил олдин 16,1 трлн доллар эди). Рейтингдаги биринчи ўнталикнинг умумий бойлиги 2,6 триллион долларга баҳоланмоқда. Бундан ташқари, бойлиги 100 миллиард доллардан ошадиган инсонлар сони ҳам рекорд даражага – 20 нафарга етди.

Бу йилги “Forbes” миллиардерлари рейтингига 390 нафар янги иштирокчи кирди, улар орасида Маскнинг акаси Кимбал, рэпер ва продюсер Dr.Dre (Андре Янг), хонанда Бейонсе Ноулз-Картер ва теннисчи Рожер Федерер бор. Рўйхатдан 89 киши, хусусан, NASA раҳбари Жаред Айзекман чиқариб ташланди.

Маск сармоясининг жадал ўсишига асосий драйвер сифатида унинг қиймати 250 миллиард долларгача кўтарилган xAI стартапига киритилган инвестициялар ҳамда SpaceX муваффақиятлари хизмат қилди. Охиргиси 2026 йилдаёқ акцияларини бирламчи оммавий жойлаштиришга (IPO) тайёргарлик кўрмоқда, бунда компания 1,5 триллион доллардан кўпроққа баҳоланиши мумкин. Бу тарихдаги энг йирик IPO бўлади ва тадбиркорнинг бойлигини янада оширади.
Таҳлилчиларнинг прогноз қилишича, агар SpaceX IPO’си муваффақиятли ўтса ва унинг компаниялари ҳозирги ўсиш суръатини сақлаб қолса, Маск тарихдаги илк 1 триллион долларлик сармояга эга инсонга айланиши мумкин. “Forbes” ўнталигидан асосан технология сектори вакиллари жой олган бўлиб, ўн нафар миллиардердан саккиз нафари АҚШ фуқаросидир.

Маск сармоясининг ўсиши технологик бозордаги беқарорлик фонида юз бермоқда. Дунёнинг ўнта энг бой одамларидан олти нафари февраль ойида ўз компаниялари акциялари курси тушиши ортидан бойлигининг бир қисмини йўқотди. Энг катта йўқотишларни Жефф Безос (минус 260 млрд АҚШ доллари), Марк Цукерберг (минус 230 млрд АҚШ доллари) ва Oracle асосчиси Ларри Эллисон (минус 210 млрд АҚШ доллари) кўрди.

ForbesИлон Маскрейтинг
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Тошкентда Ўзбекистон ва Исроил дипломатлари учрашув ўтказди
Қорақалпоғистонда янги Солиқ бошқармаси бошлиғи тайинланди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа