Skip to content
Trending
9 декабря 11:49Тошкентда 31 ёшли эркак бурун операцияси вақтида вафот этди 23 января 20:08Тошкентда вояга етмаган болага нисбатан босқинчилик қилган икки нафар шахс ушланди 11 февраля 22:19Ҳусниддин Алиқулов “Ризеспор” билан шартномасини расман узайтирди 25 февраля 12:06Тошкент вилоятида отахонни интим видеолар билан шантаж қилганлар ушланди 12 декабря 12:10Сурхондарёда машинасида 50 кг “гашиш” олиб кетаётган фуқаро қўлга олинди 10 марта 08:38Бухорода қалбаки дори тайёрлаб сотган гуруҳ фош этилди 12 ноября 16:59ОТБ Ўзбекистонда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 300 млн доллар ажратади 24 декабря 22:10Бруно Фернандеш — “Реал Мадрид” учун эҳтимолий номзод 22 декабря 14:30Бухоро вилоятида давлат ерини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик аниқланди 25 декабря 10:11Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  ДҲХ: давлат чегараси “Bayraktar” учувчисиз аппаратлари билан кузатилмоқда
Жамият

ДҲХ: давлат чегараси “Bayraktar” учувчисиз аппаратлари билан кузатилмоқда

ShaxriyorShaxriyor—15 января 16:150 19
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ўзбекистон чегаралари Туркияда ишлаб чиқарилган «Bayraktar» дронлари билан кузатиб борилмоқда. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати раиси генерал-полковник Баҳодир Қурбонов жорий йилнинг 13 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган Хавфсизлик кенгашининг мамлакат ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилишида маълум қилган. 

Унинг қайд этишича, давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимига замонавий рақамли воситаларни жорий этиш жараёнида давлат чегарасининг 42 фоизи видеокузатув тизими билан жиҳозланган. 1117 км оптик толали алоқа линияси тортилган. 

Чегара қўшинлари автозирҳли техникалар билан 18 фоизга, сузиш воситалари билан 86 фоизга, қурол-аслаҳа ва ўқ дорилари билан 100 фоизга электрон оптик воситалар билан 78 фоизга бутланган. 

“Бўлинмалар замонавий учувчисиз аппаратлар билан таъминланди. «Bayraktar» учувчисиз учиш аппарати билан бутланган янги махсус бўлинманинг жанговар навбатчилиги йўлга қўйилди. Жанговар тайёргарлик тадбирлари интенсивлиги ва сифат кўрсаткичлари оширилди”, дейди генерал.

More stories

Покистон хавфсизлик кучлари Афғонистон билан чегарада 22 нафар жангарини йўқ қилди

24 апреля 18:50

Наманганда давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган жиноий гуруҳ фош этилди

29 января 20:52

ДҲХ: давлат чегараси “Bayraktar” учувчисиз аппаратлари билан кузатилмоқда

15 января 16:15

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги 3 та пункт 24 соат ишлайди

20 мая 16:25

Ўзбекистон Туркияда ишлаб чиқарилган «Bayraktar» дронига харидор бўлгани ва қанча дрон сотиб олингани ҳақида расмий ахборот берилмаган. Мамлакатда Туркиянинг учувчисиз учиш аппарати борлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 2023 йил 16 ноябрь куни Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмга ташриф чоғида эълон қилинган суратда маълум бўлган. 

Ўзбекистон нафақат Туркиянинг «Bayraktar» дронларидан фойдаланмоқда, балки маҳаллий «Лочин» бренди остидаги дронларни ҳам ишлаб чиқармоқда ва яқин келажакда Туркиядан «ANKA» дронларини сотиб олиши кутилмоқда.

Bayraktar дрони

“Bayraktar TB2” – Туркиянинг Baykar Makina компаниясининг узоқ парвоз қила оладиган ҳужумкор разведкачи дрони. Унинг максимал тезлиги 222 км/соат, қанотлари кенглиги 12 м, қурилма ҳавода 24 соатгача туриши мумкин, дроннинг амалий шифти эса 8,2 минг м.

Дрон учиш масофаси 0,5 дан 8 кмгача бўлган иккита лазерли бошқариладиган UMTAS танкга қарши ракеталари ёки Туркиянинг Roketsan компаниясининг тўртта Bozok, MAM-C ёки MAM-L бошқариладиган аниқ бомбалари билан қуроллантирилади.

Бундай турдаги дронлардан Қорабоғ, Сурия ва Ливиядаги жанговар ҳаракатларда фойдаланилган. Айни пайтда “Bayraktar TB2” дронлари Озарбайжон, Қатар, Ливия, Марокаш, Польша, Жибути, Украина армиялари ҳамда Қирғизистон Чегара хизматида мавжуд.

ОАВ маълумотларига кўра, ушбу қурилмалар аллақачон 22 давлатга, жумладан Марокаш, Нигер ва Эфиопияга сотилган.

“Bayraktar” дронларининг муаллифи Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг куёви Селчук Байроқдор ҳисобланади.

BayraktarДҲХучувчисизчегара
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Эрон ҳаво ҳудуди қайта очилди — парвозлар тикланди
Шавкат Мирзиёев 2025 йилда 26 та давлатга олий даражада ташриф амалга оширди
Related posts
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа