Skip to content
Trending
11 июня 13:19Андижонда оқова сув бункерига тушган 4 тиббиёт ходими ҳалок бўлди 27 ноября 18:34Афғонистон Тожикистонга қуролли ҳужум уюштирди 18 января 21:14Маск OpenAI бўйича йирик молиявий даъво билан судга мурожаат қилди 19 ноября 11:51Хорватия пойтахтида 16 қаватли бино ёниб кул бўлди 4 июня 15:30Тошкент метросида қисқа муддатли электр узилиши кузатилди 3 февраля 18:47Ўзбекистонда пул массаси бир йилда 37 фоизга ошди 12 декабря 19:30Қозоғистонга тухум олиб кириш вақтинча тақиқланди 23 мая 16:38Навоийда ҳаракатланаётган юк автомобили ёниб кетди 13 мая 14:46Шимолий Устюртда British Petroleum иштирокида янги энергетика лойиҳаси бошланди 9 июня 10:18Шавкат Мирзиёев Филиппин Президентига ҳамдардлик билдирди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Аббос Ароқчи: Эрон урушни истамайди, аммо ҳужумга жавоб беришга тайёр
Дунё

Аббос Ароқчи: Эрон урушни истамайди, аммо ҳужумга жавоб беришга тайёр

ShaxriyorShaxriyor—8 января 21:120 18
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Эрон Исроил ёки АҚШ билан уруш қилиш истагида эмас, бироқ яна ҳужумга учраса, муносиб жавоб қайтаришга тайёр. Мазкур баёнот 8 январь куни Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи томонидан Ливан пойтахти Байрутга ташрифи чоғида маълум қилинди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.

Ливан пойтахтида журналистлар билан мулоқот қилган Ароқчи Теҳрон АҚШ билан ядровий дастур бўйича музокараларга тайёрлигини билдирди. Бироқ у мулоқот Вашингтоннинг буйруқларига эмас, балки ўзаро ҳурматга асосланиши шартлигини таъкидлади.

“Бизнингча, агар америкаликлар буйруқ беришдан кўра конструктив ва ижобий музокаралар фойдалироқ деган хулосага келса, ўшандагина натижага эришиш мумкин”, деди вазир.

Ароқчининг баёнотлари Исроилнинг Эронга янги зарбалар бериши ҳақидаги хавотирлар ортган бир вақтда янграмоқда. Маълумот ўрнида, июнь ойидаги 12 кунлик уруш давомида Исроил Эроннинг юқори мартабали ҳарбий амалдорлари ва ядрошунос олимларини йўқ қилган эди. АҚШ эса Эроннинг уранни бойитиш объектларини бомбардимон қилганди.

More stories

Аббос Ароқчи: АҚШ ва Исроил Эронга товон тўлаши керак

23 марта 12:24

Ғазода урушдан қолган харобалар орасида 54 жуфтлик учун оммавий тўй маросими ўтказилди 

5 декабря 00:39

Эрон ядровий ҳужумлардан сўнг уранни бойитишни тўхтатди

17 ноября 14:09

“Ҳизбуллоҳ” ва Эрон 11 март куни кечқурун Исроилга зарба берди

12 марта 12:42

“АҚШ ва Исроил Эронга ҳужумни синаб кўрди, аммо бу стратегия бутунлай муваффақиятсизликка учради. Агар улар буни яна такрорласа, яна шундай натижага дуч келади. Биз ҳар қандай танловга тайёрмиз. Биз урушни хоҳламаймиз, лекин бунга тайёрмиз”, дея таъкидлади Эрон ТИВ.

Трампнинг максимал босим кампанияси

АҚШ президенти Дональд Трамп 2025 йил февраль ойида Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймаслик учун “максимал босим” кампаниясини қайта тиклаган эди. Ушбу кампания доирасида июнь ойида Эроннинг учта муҳим бойитиш иншоотига ҳаводан зарбалар берилган.

Трамп 2018-йилда 2015-йилги ядровий келишувдан бир томонлама чиққанидан сўнг, Эрон уранни 60 фоизгача бойитишга ўтган эди — бу қурол ясашга етарли кўрсаткич ҳисобланади. Теҳрон ўз дастури тинч мақсадларда эканини айтса-да, Ғарб ва МАГАТЭ Эроннинг 2003-йилгача уюшган ядро қуроли дастури бўлганини таъкидлаб келади.

2025 йил декабрь ойида Трамп Флорида штатида Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан учрашувда Эронни огоҳлантириб, агар мамлакат ядровий дастурини тиклашга уринса, янги ҳарбий зарбалар берилиши мумкинлигини айтганди.

Ливан билан алоқалар ва қуролсизлантириш

Ароқчининг Байрутга ташрифи Ливан ҳарбийлари Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган “Ҳизбуллоҳ” каби гуруҳларни қуролсизлантириш режасининг биринчи босқичини якунлагани ҳақидаги баёноти билан бир вақтга тўғри келди. Эрон вазири иқтисодий делегация ҳамроҳлигида Ливан расмийлари билан минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилмоқда.

“Эрон Ливан билан ҳар томонлама алоқаларни, жумладан, иқтисодий шерикликни ривожлантириш истагида”, деди у.

Маълумот ўрнида, Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги сўнгги уруш 2023 йил 8 октябрда — ҲАМАСнинг Исроил жанубига ҳужумидан бир кун ўтиб, “Ҳизбуллоҳ” Ғазони қўллаб-қувватлаб Исроилга ракета отиши билан бошланган эди.

Аббос АроқчитайёрурушҲужумЭрон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Испания Суперкубоги: “Барселона”дан рекордли ғалаба
Бухорода тарихий операция: илк жигар кўчириб ўтказиш муваффақиятли бажарилди
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа