Skip to content
Trending
13 декабря 13:37Сурхондарёда мактаб ўқувчиси ЙТҲ содир этди. Қўрбонлар бор 5 октября 11:03Ўзбекистондан илк бор 40 нафар мутахассис Италияга мавсумий ишга юборилди 26 февраля 22:39Тошкентда ЙПХ инспекторини уриб кетган ҳайдовчига қарши жиноят иши очилди 7 марта 15:06“Интер Майами” Мессига йилига 60–70 млн евро тўлайди 12 октября 17:31Сурхондарёда археологлар қадимий тураржой ва оташгоҳ қолдиқларини топди 6 марта 18:57Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитойга мағлуб бўлди 15 сентября 12:42Бухорода нефть маҳсулотлари омборида ёнғин чиқди: 3 киши жароҳатланди 4 марта 09:57Мужтабо Хоманаий Эроннинг янги олий раҳнамо этиб сайланди 4 апреля 13:07Россия 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкумни қайтаришга тайёр 27 февраля 06:50Telegram 1 апрелдан Россияда тўлиқ блокланиши мумкин
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси олишни бошлади
Жамият

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси олишни бошлади

ShaxriyorShaxriyor—16 декабря 12:040 21
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Тожикистонда энергия таъминоти билан боғлиқ вазият маълум даражада Ўзбекистондан электр энергияси етказиб берилиши ҳисобига яхшиланди. Бу ҳақда “Asia Plus”  хабар берди.

Қайд этилишича, айни пайтда Тожикистон суткасига 2 млн кВт/соатгача электр энергияси оляпти. Ўзбекистоннинг имкониятлари кенгайган тақдирда етказиб бериш ҳажмларини ошириш ҳам режалаштирилган.

Шунингдек, Тожикистон Энергетика вазирлиги маълум қилишича, Қозоғистон ва Туркманистондан электр энергияси етказиб бериш бўйича энергетика вазирлари даражасида дастлабки келишувларга эришилган. Ҳозирда ушбу давлатлардан етказиб бериш билан боғлиқ техник масалаларни ҳал этиш устида ишлар олиб борилмоқда.

More stories

Ўзбекистоннинг 3 та ҳудудида “валютчик”лар қўлга тушди

28 ноября 09:00

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистонга келади

18 ноября 10:52

41 нафар фуқаро Туркманистон орқали Эрондан Ўзбекистонга олиб келинди

6 мая 12:07

Ўзбекистонда 4 баллик зилзила содир бўлди

11 ноября 23:00

Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисми орқали — Ўзбекистон энергетика тизими (500 кВли “Регар-Гузар” юқори кучланишли электр узатиш линияси) орқали чиқиш имкониятига эга. Туркманистон ва Қозоғистон электр энергиясини транзит қилиш учун Ўзбекистон энергетика тизимининг ўтказиш қобилиятини инобатга олган ҳолда масалаларни келишиб олиш талаб этилади.

Вазирлик қайд этишича, ушбу масалаларни автоматик тарзда ҳал қилиш имконини берувчи Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими (БЭТ) доирасида Тожикистон энергетика тизимининг параллел ишлаши республика шимолидаги электр линиялари минтақавий “энергия ҳалқаси”га уланганидан сўнг йўлга қўйилади.

Тожикистоннинг Марказий Осиё БЭТга тўлиқ қўшилиши 2026 йилнинг биринчи чорагида кутилмоқда.

Тожикистонда сентябрнинг охирги ўн кунлигидан бери электр энергияси етказиб беришга чекловлар қўйилган. Ноябрь охирида эса электр энергиясига қўшимча чекловлар жорий этилгани сабабли вазият янада кескинлашди.

Қоидаларга кўра, чекловлар даврида 5 кВтгача қувватга эга биринчи гуруҳ истеъмолчилари (Душанбе бундан мустасно) электр тармоғидан узилади, «ақлли ҳисоблагичлар» белгиланган тартибда биллинг тизимидан вақтинча ўчириб қўйилади. Бюджет ташкилотлари ҳамда давлат корхоналарида электр таъминоти соат 18:00 дан кейинги иш куни бошлангунига қадар тўхтатилади. Шунингдек, стратегик аҳамиятга эга бўлмаган кўча ёритиш тизимлари ўчирилади, электромобиллар учун қувватлаш станциялари эса 18:00 дан 22:00 гача ишламайди.

Ўтган ҳафта “Тақсимловчи электр узатиш тармоқлари” АЖ вакиллари мамлакат аҳолиси (Душанбе шаҳри бундан мустасно) ҳозирда эрталаб соат 5:30 дан 8:00 гача ва кечқурун соат 17:30 дан 21:00 гача электр энергияси олаётганини айтган.

Бироқ Тожикистон ҳудудларидаги аҳоли вакиллари электр энергиясини эрталаб ва кечқурун икки соатдангина олаётганини таъкидламоқда. Сўнгги кунларда Душанбе шаҳрининг турли туманлари аҳолиси ҳам вақт-вақти билан бир неча соатга чироқсиз қолмоқда.

ТожикистонЎзбекистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Туркия Қора денгизда номаълум дронни уриб тушурди
Бразилияда Озодлик ҳайкалининг нусхаси  қулаб тушди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа