Бухоро вилояти, Қоровулбозор туманида жойлашган нефть маҳсулотларини сақлаш омборида ёнғин юз берди.
ФВВ ахборотига кўра, 15 сентябрь куни соат 10:30 да “112” тизимидан “Чўлқувар” МФЙ ҳудудида жойлашган Қоровулбозор нефть маҳсулотларини сақлаш омборидаги сиғим (резервуар)лардан бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган. Хабарга асосан тезкорлик билан қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:18 да ўчирган.

Ёнғинни бартараф этишга 14 та қутқарув бўлинмаси жалб этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, омбордаги 1 дона ёқилғи сиғими (резервуар) ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида 3 нафар фуқаро турли даражадаги куйиш тан жароҳатлари олиб Қоровулбозор тумани тиббиёт бирлашмасига етказилган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа жойига вилоят ФВБ, ИИБ, ССБ раҳбарияти ва ҳамкор хизмат ходимлар чиққан.
