Skip to content
Trending
18 апреля 18:41Жиззах вилоятида автобус иштирокида ЙТҲ юз берди 18 декабря 18:58Шавкат Мирзиёев Япониядаги ватандошларимиз билан учрашди 23 апреля 18:22Деновда йирик миқдордаги кўкнори етиштириш ҳолати фош этилди 27 января 12:39Россия-Украина урушида қатнашган фарғоналик йигит 3 йилга қамалди 12 мая 21:32Шавкат Мирзиёев Бразилия Ташқи ишлар вазири Мауро Виейрани қабул қилди 31 марта 10:20Исроил парламенти террорчилар учун ўлим жазосини жорий қилди 21 января 14:03АҚШ НАТОдаги айрим ҳарбий ва разведка бўлинмаларини қисқартиради 23 ноября 17:43Мигрантлар юборган пулларнинг 76 фоизи кундалик харажатлар ва кредит тўловларига сарфланади — тадқиқот 2 сентября 19:41Том Ҳолланд энг кассабоп актёрлар рейтингида учинчи ўринга кўтарилди 25 марта 14:54Сурхондарёда қўшмачилик билан шуғулланган аёл қўлга олинди
  Четверг 3 сентября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Ўзбекистонда ҳаво тозалигини таъминлаш учун қанча маблағ ажратилиши маълум қилинди
Жамият

Ўзбекистонда ҳаво тозалигини таъминлаш учун қанча маблағ ажратилиши маълум қилинди

ShaxriyorShaxriyor—4 декабря 10:370 12
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ўзбекистонда ҳавони яхшилаш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар учун етарли маблағ ажратилади. Бу ҳақда 3 декабрь куни Олий Мажлис қонунчилик палатасининг мажлисида маълум қилинди.

Мажлисда “2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинганди. Депутат Моҳира Хўжаева лойиҳа доирасида биринчи ва иккинчи тоифадаги саноат корхоналарини замонавий филтрлаш ва тозалаш иншоотлари билан таъминлаш, жиҳозлаш учун қанча маблағ ажратилганини, бу маблағлар ҳавони соғломлаштириш бўйича қилиниши лозим бўлган ишларнинг натижадорлигига етадими, деб сўради.

More stories

Ўзбекистон Embraer’дан C-390 Millennium самолётларини харид қилади

3 февраля 20:25

Ўзбекистонда ҳакамлик судлари устидан назорат кучайтирилди

24 апреля 00:11

Ўзбекистонда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жазо кескин кучайтирилади

24 января 16:36

Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин

4 июня 10:36

Саволга Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ўринбосари Жусипбек Казбеков жавоб берди.

“2026-йилга қўшимча тушумлар ҳам фармоннинг даромадлари бизнинг прогноз қилишимиз бўйича 548 миллиард сўмни ташкил қилади. Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия иш олиб боряпти, 24 соат ишлайдиган штаб тузилган. Учта йўналишда ишлар олиб бориляпти. Яқин мақсадли ва узоқ мақсадли тизимли масалалар бўйича кеча топшириқ бўлди. Улар илмий асослантирилган, ҳисоб-китобларга асосланган бўлиши керак. Шунинг учун сиз кўтарган, айтилган масалалар ҳаммаси ҳисобга олинган. Унинг режасини қиляпмиз ва унинг натижадорлигини таъминлаш бўйича мана шу янги тизим шуни тўлиқ олиб боради деб ишонтираман”, деди у.

​Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳам бу саволга ўз фикрини билдирди.

“Бизга шундай топшириқ бўлганки, қарор билан 900 миллиард сўм 2025-йилнинг ўзида буларга ажратиб, жамғармага (Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармасини назарда тутмоқда — таҳририят) ўтказиб бериш кўзда тутилган. Биз йил якунигача 900 миллиард сўмни жамғармага ўтказиб берамиз. Бюджетнинг келгуси ўқишларида шунинг ҳаммасини жой-жойига қўйиб, ўйлаймизки, Моҳира Мирзаҳматовада ҳам ва бошқа депутатларимизда ҳам бу соҳа учун ажратилаётган маблағларнинг етарли, етарли эмаслиги ҳақида ҳеч қандай шубҳа қолмайди”, деди вазир.

​Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилиши президентнинг 2025 йил 18 ноябрдаги қарорида кўзда тутилганди. Ҳужжатда ушбу жамғарма экология соҳасидаги умуммиллий лойиҳалар, экологик муаммоларни бартараф этиш мақсадида ўтказиладиган тадқиқотлар ва амалга ошириладиган лойиҳалар дастурларини молиялаштириш учун Экология қўмитаси ҳузурида ташкил этилиши, унинг даромадларини шакллантириш манбалари этиб 2025-йилда республика бюджетидан ажратиладиган 900 миллиард сўм, 2026-йилда республика бюджетидан ажратиладиган 548 миллиард сўм белгиланган.

2026 йил 1 январдан бошлаб углерод бирликлари савдосидан тушумларнинг 20 фоизи, атроф муҳитга етказилган зарар учун жарима ва компенсация тўловларининг белгиланган қисмлари ҳамда импорт қиладиган транспорт воситалари учун тўланадиган утилизация йиғимининг 10 фоизи ҳам жамғармага йўналтирилади.

маблағ ажратилишимаълум қилиндиЎзбекистонҳаво тозалиги
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида иштирок этадиган машҳур юлдузлар рўйхати эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев бугун Сирдарёга ташриф буюради
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда ишлайдиган оналарга фарзанди 1 ёшга тўлгунига қадар нафақа тўланади

3 сентября 14:10 30
Жамият

Ҳиндистон фуқаролари учун Ўзбекистонда 30 кунлик визасиз режим жорий этилди

3 сентября 13:46 20
Жамият

Ўзбекистон муфтийси Нуриддин Холиқназар халқаро мукофот билан тақдирланди

3 сентября 13:06 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Норвегияда Россиянинг “Профессор Молчанов” илмий-тадқиқот кемаси қўлга олинди

3 сентября 16:05 10
Дунё

Эстония тарихида иккинчи аёл президент сайланди

3 сентября 14:40 20
Дунё

Бельгияда ёзда жазирама туфайли 3000 га яқин одам ҳалок бўлди

3 сентября 14:36 30
Жамият

Ўзбекистонда ишлайдиган оналарга фарзанди 1 ёшга тўлгунига қадар нафақа тўланади

3 сентября 14:10 30
Жамият

Ҳиндистон фуқаролари учун Ўзбекистонда 30 кунлик визасиз режим жорий этилди

3 сентября 13:46 20
Дунё

Жанубий Кореяда 4 нафар ўзбекистонлик Суриядаги террорчи гуруҳни молиялаштиришда гумонланиб қўлга олинди

3 сентября 13:42 40
Load more

Норвегияда Россиянинг “Профессор Молчанов” илмий-тадқиқот кемаси қўлга олинди

3 сентября 16:05

Эстония тарихида иккинчи аёл президент сайланди

3 сентября 14:40

Бельгияда ёзда жазирама туфайли 3000 га яқин одам ҳалок бўлди

3 сентября 14:36

Ўзбекистонда ишлайдиган оналарга фарзанди 1 ёшга тўлгунига қадар нафақа тўланади

3 сентября 14:10

Ҳиндистон фуқаролари учун Ўзбекистонда 30 кунлик визасиз режим жорий этилди

3 сентября 13:46

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments

Франция терма жамоаси Мбаппесиз қолди: янги сардор ким бўлади?

0 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1819
  • Жамият1766
  • Спорт300
  • Иқтисод147
  • Технология28
  • Қизиқарли25
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиТуркияИсроилҚозоғистонТрампХитойпорақўлга олиндиушландиСамарқандАндижонФарғонаПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа