Skip to content
Trending
2 февраля 17:522026 йил учун мамлакатлар кесимида ўртача IQ рейтинги янгиланди 2 августа 15:43АҚШда 109 миллион долларлик F-35B қирувчи самолёти қулаб тушди 5 ноября 12:23Шимолий Корея Россияга яна 5 мингта аскарини совға қилди 27 мая 16:27АҚШдаги қоғоз заводида кучли портлаш содир бўлди 4 апреля 18:21Озарбайжон Эронга учинчи гуманитар ёрдам партиясини жўнатди 8 декабря 09:45ҲАМАС қуролсизланишга рози бўлди 30 марта 14:03Италияда музейдан 3 та машҳур картина ўғирланди 12 августа 17:08Ўзбекистонга 7 ойда қарийб 7,8 миллион турист келди 16 мая 12:22Тошкентда 5 килодан ортиқ “опий” мусодара қилинди 3 июня 16:01Украина дронлари Санкт-Петербургдаги инфратузилма объектларини нишонга олди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Иқтисод  АҚШ—Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилади
Иқтисод

АҚШ—Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилади

ShaxriyorShaxriyor—12 ноября 13:560 11
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Шавкат Мирзиёевнинг 12 ноябрдаги тегишли фармонига кўра, Америка—Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилади.

Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ўзаро манфаатли савдо-инвестициявий ва тижорат алоқаларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш ҳамда ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилаш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ушбу йўналишда ишларни самарали ташкил этиш мақсад қилинган.

More stories

Ўзбекистонда доллар курси пасайди

5 января 16:40

Ўзбекистондаги 18 та банк 102 млн сўмдан жаримага тортилди

10 ноября 14:40

Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимлари ишга тушади

7 ноября 11:07

Ўзбекистонда 5 грамм олтин 8,8 млн сўмдан ошди — янги рекорд

23 декабря 13:08

Кенгашга кўриб чиқиш учун киритиладиган қуйидаги масалаларни ишлаб чиқиш устувор ҳисобланади:

  • стратегик бизнес ташаббуслар, йирик инвестиция ва савдо лойиҳалари ишлаб чиқилиши ва келишилишини мувофиқлаштириш, шунингдек, улар амалга оширилишини доимий мониторинг қилиш;
  • Ўзбекистонга қўшимча инвестицияларни жалб этиш учун махсус инвестиция фондини яратиш, йирик инвесторлар сифатида Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC)ни ва Ўзбекистон томонидан ҳам инвесторларни белгилаш, шунингдек, муҳим инфратузилмавий ва стратегик лойиҳаларни молиялаштириш ва хатарларни тақсимлаш учун йирик молия институтларини (ЕТТБ, ХМК, ОТБ) жалб қилиш;
  • тариф ставкаларини ўзаро пасайтириш масалалари бўйича музокараларни давом эттириш;
  • дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) резидентлари бўлган компаниялар маҳсулотлари ва хизматларини тизимли равишда илгари суриш;
  • мамлакатнинг инвестиция портфелини, шу жумладан, Ўзбекистон Марказий банки валюта захирасининг бир қисмини ва бошқа активларини диверсификациялаш бўйича таклифлар киритиш.

Қайд этилишича, президентнинг 2025 йил 4–6 ноябрь кунлари АҚШга ташрифи давомида “C5+1” саммити доирасида Америка—Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашини ташкил этиш бўйича келишувга эришилган. Кенгашга Ўзбекистон томонидан Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева, Америка томонидан эса АҚШ президенти вакили ҳамраислик қилади.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Ҳужжатда белгиланишича, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда даромадни ошириш мақсадида кенгашга энг фойдали ва юқори ликвидли, шу жумладан, АҚШда жойлашган активларга йўналтириш учун мамлакатнинг инвестиция активлари ва валюта захиралари тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Америка томони билан биргаликда доимий офиси АҚШда бўлган кенгашнинг ижро органи ходимлари доимий штатини, шу жумладан, АҚШ мутахассисларидан иборат таркибда шакллантириш масаласини ўрганиб чиқади.

Ўзбекистон томонидан кенгаш таркибини, шу жумладан, унга Америка ишбилармонлик ва инвестиция ҳамжамияти нуфузли вакилларини жалб қилган ҳолда тасдиқлашга киритади. Шунигдек, Америка томони билан Инвестицияларни ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим бўйича музокаралар бошланади.

Мазкур фармоннинг ижросини назорат қилиш Саида Мирзиёева зиммасига юклатилди.

АҚШинвестицияманфаатлиЎзбекистонШавкат Мирзиёев
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Германияда сиёсатчиларни ўлдириш учун пул таклиф қилган шахс ушланди
Эронлик спортчи қиз ҳижобсиз трюклари учун ҳибсга олинди
Related posts
Иқтисод

Марказий банк сентябрь ойида 8 та тижорат банкига жарима қўллади

13 октября 10:30 40
Иқтисод

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари бир ойда 5,55 млрд долларга камайди

9 октября 11:59 30
Иқтисод

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

16 сентября 13:25 140
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа