Skip to content
Trending
20 октября 15:26Жиззахда педагогика университети 3,5 млрд сўмдан ортиқ табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. 4 февраля 12:59Путин Украинага зарбаларни маълум муддатга тўхтатиш бўйича ваъдасида турди — Дональд Трамп 22 февраля 12:35Отабек Умаров FIA олий бошқарув органи таркибига кирди 12 июня 09:57Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёл 30 йилга қамалди 30 октября 20:16Сербия президенти Ислом цивилизацияси маркази билан танишди 3 мая 13:10Фарғонада сел оқибатида ўнлаб хонадонларни сув босди 21 января 16:05Японияда ходим йиллик мукофоти камайгани учун раҳбарини ўлдирди 5 сентября 17:07Тошкентда бир суткада 22 та ЙТҲ содир бўлди: 4 киши оғир жароҳат олди 7 августа 12:25Урганчда BYD ҳайдовчиси бир нечта автомобилни қасддан урди 30 октября 15:29Бухорода ўзи ва икки фарзандини каналга ташлаган аёлга суд ҳукми ўқилди
  Понедельник 21 сентября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Қашқадарёда 14 ёшли фарзандини сотмоқчи бўлган эр-хотин 3 йилга қамалди
Жамият

Қашқадарёда 14 ёшли фарзандини сотмоқчи бўлган эр-хотин 3 йилга қамалди

ShaxriyorShaxriyor—21 сентября 16:270 2
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Қашқадарё вилоятида ўзининг вояга етмаган фарзандини 45 минг долларга сотмоқчи бўлган эр-хотин 3 йилга қамалди.

Маълум бўлишича, 1988-йилда туғилган Т.Э.нинг аввалги турмушидан 2011 йилда туғилган ўғил фарзанди бўлган. У кейинчалик 2019 йилда М.Э. билан оила қуриб, яна бир фарзандли бўлган.

Суд мажлисида оила бунга мажбурликдан қўл урганини айтган.

More stories

Қашқадарё ва Тошкентда йирик наркотиклар партияси қўлга олинди

6 февраля 18:59

Тошкентда адвокат пора талаб қилиб, ўзи қамоққа олинди

22 декабря 09:48

Фарғонада Telegram орқали шилқимлик қилган 19 ёшли йигит 5 суткага қамалди

6 января 17:44

Сурхондарёда машина ағдарилиб, ёниб кетди

11 ноября 22:06

“Пул топишнинг ҳар қандай йўлини изладик. Охири эр-хотин маслаҳатлашиб катта ўғлимизни сотиб, қарзлардан қутулишга келишдик. Кейин бу ҳақда танишимга айтдим”, дейди Т.Э. ўз кўрсатмасида.

Шундан сўнг судланувчининг таниши орқали Сурхондарё вилояти Ангор туманида болани олишга рози бўлган харидор топилган.

2025 йил 8 август куни эр-хотин фарзандлари билан Ангор туманига борган. Томонлар 14 ёшли бола учун дастлаб 30 минг доллар, орадан 15 кун ўтгач, яна 200 млн сўм беришга келишган. Харидор ўша ернинг ўзида пулни берган. М.Э. пулни санаганида бир оз кам чиққан. Аёл кам чиққан пулнинг ўша қисмини турмуш ўртоғи юборишини айтган.

Шу пайт хонага 5-6 нафар ички ишлар органлари ходимлари кириб келган. Ангор туман ички ишлар бўлими тезкор гуруҳи томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида М.Э. ва Т.Э.лар ўзларининг вояга етмаган фарзанди учун кимёвий ишлов берилган пулларни олган вақтида ушланган.

Судда М.Э. айбига иқрорлик билдириб, у фарзандини сотиш фикри турмуш ўртоғидан чиққанини, бу қарорга эса оилавий қийинчилик ва қарзлар сабаб бўлганини айтган. Т.Э. ҳам эрининг фикрларини тасдиқлаган.

Судда сўроқ қилинган 14 ёшли фарзанд эса онаси ва ўгай отаси уни бошқа оилага сотмоқчи эканини олдиндан айтгани ва ўзи бунга рози бўлганини билдирган. Бола ота-онаси қийналгани учун бундай ишга қўл урганини айтиб, уларга нисбатан даъвоси йўқлигини ва суддан енгиллик беришни сўраган.

Жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди ота-онани Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “б” банди (одам савдоси ) билан айбдор деб топган. Уларга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўлланиб, ҳар бирига 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

АнгорқамалдиҚашқадарёСурхондарёфарзандэр-хотин
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Тошкент аэропортида қарийб 1,3 миллиард сўмлик олтинни яширинча олиб киришга уриниш аниқланди
Наманганда техникум ўқувчилари ўртасидаги талончилик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Related posts
Жамият

Тожикистондаги зилзила Фарғона вилоятининг учта ҳудудида сезилди

21 сентября 16:51 30
Жамият

Сирдарёда 16 нафар боғча боласини Damas’да олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

21 сентября 16:33 20
Жамият

Наманганда техникум ўқувчилари ўртасидаги талончилик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

21 сентября 16:31 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Тожикистондаги зилзила Фарғона вилоятининг учта ҳудудида сезилди

21 сентября 16:51 30
Жамият

Сирдарёда 16 нафар боғча боласини Damas’да олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

21 сентября 16:33 20
Жамият

Наманганда техникум ўқувчилари ўртасидаги талончилик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

21 сентября 16:31 20
Жамият

Тошкент аэропортида қарийб 1,3 миллиард сўмлик олтинни яширинча олиб киришга уриниш аниқланди

21 сентября 16:10 70
Дунё

Facebook ва Instagram’да оммавий узилишлар кузатилди

21 сентября 12:03 40
Дунё

Варшавада трамвай ҳайдовчилари ўртасида Европа чемпионати бўлиб ўтди

21 сентября 11:28 60
Load more

Тожикистондаги зилзила Фарғона вилоятининг учта ҳудудида сезилди

21 сентября 16:51

Сирдарёда 16 нафар боғча боласини Damas’да олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

21 сентября 16:33

Наманганда техникум ўқувчилари ўртасидаги талончилик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

21 сентября 16:31

Қашқадарёда 14 ёшли фарзандини сотмоқчи бўлган эр-хотин 3 йилга қамалди

21 сентября 16:27

Тошкент аэропортида қарийб 1,3 миллиард сўмлик олтинни яширинча олиб киришга уриниш аниқланди

21 сентября 16:10

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments

Франция терма жамоаси Мбаппесиз қолди: янги сардор ким бўлади?

0 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1875
  • Жамият1830
  • Спорт308
  • Иқтисод149
  • Технология33
  • Қизиқарли27
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиТуркияҚозоғистонХитойИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа