Skip to content
Trending
25 мая 11:44Андижонда электромонтёр 17 млн сўмни олган вақтида қўлга тушди 12 августа 07:38Ўзбекистонда энг кўп коррупция қайси соҳаларда содир этилаётгани маълум қилинди 5 ноября 14:16Бельгиядаги НАТО базаси устидан номаълум дронлар учиб ўтди 21 ноября 18:31Аттестацияда ноқонуний қурилма ишлатишга уринган 120 нафар педагог четлатилди — ММТВ 30 января 14:45Google’даги хатолик доллар курси билан боғлиқ тушунмовчиликка сабаб бўлди 7 сентября 11:38Индонезияда вулқон сабаб 8 та аэропорт фаолияти тўхтатилди 11 июня 08:35Тошкентда аёлни ҳақорат қилган ҳайдовчи 15 суткага қамалди 8 ноября 13:59Жанни Инфантино Трамп ҳақидаги баёноти сабаб FIFA низомини бузганликда айбланди 27 ноября 12:46Трамп афғонистонликларнинг АҚШга киришини тўхтатди 27 января 13:03FIFA Жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга олиб келинди
  Воскресенье 20 сентября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Францияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди: 44 киши жароҳатланди
Дунё

Францияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди: 44 киши жароҳатланди

ShaxriyorShaxriyor—12 сентября 19:170 9
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Шимолий Францияда 186 нафар йўловчини олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида 44 киши жароҳатланди. Жабрланганлардан бирининг аҳволи оғир. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Маҳаллий расмийларнинг баёнотига кўра, ҳодиса кеча, 11 сентябрь куни тахминан соат 19:45 да юз берган.

Транспорт вазири Филипп Табаронинг X ижтимоий тармоғида маълум қилишича, поезд Нормандия минтақасидаги Руан ва Кан шаҳарлари ўртасида ҳаракатланган.

More stories

Хитойда учар автомобиллар ишлаб чиқариш бошланди

4 ноября 17:59

Франциянинг ЖЧдаги мағлубиятидан сўнг Парижда тартибсизликлар бошланди

15 июля 21:44

Германия ва Франция 100 миллиард евролик қирувчи самолёт лойиҳасини тўхтатди

9 июня 18:30

Франциялик ўғрилар сунъий интеллект ёрдамида миллионернинг уйини ўмариб кетди

9 сентября 19:22

Бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун оммавий қурбонлар билан боғлиқ фавқулодда вазият режаси ишга туширилган. Қутқарув ишларига 130 нафар ўт ўчирувчи, 5 та тиббий бригада ва 80 та махсус транспорт воситаси жалб қилинган.

Руан прокурори Себастьен Галлуанинг айтишича, жароҳатланганлар орасида 18 ёшли қиз ҳам бор. У оғир аҳволда эвакуация қилинган.

Йўловчилардан бири, 24 ёшли Луи, маҳаллий ОАВга берган интервьюсида поезд бирданига силкиниб кетганини айтган.

“Аввал бир неча марта силкиниш бўлди, кейин тахминан уч сониядан сўнг бу янада кучайди. Ўз жойимда ўтириб туролмадим. Деразалар қисман чилпарчин бўлди, рельсдаги тошлар вагон ичига учиб кирди. Бу жуда даҳшатли эди, ҳануз титраяпман“, деган у.

Поезд машинистининг гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимликлар истеъмол қилган-қилмаганини аниқлаш учун ўтказилган тестлар салбий натижа берган.

Франция темир йўл тармоғи учун масъул SNCF Réseau компанияси ушбу ҳодиса сабабли поездлар ҳаракати тўхтатилганини маълум қилган. Фавқулодда хизматлар иш олиб бориши учун темир йўл линиясидаги электр таъминоти ҳам узилган.

“Кечиктириб бўлмайдиган устувор вазифа йўловчиларга ёрдам кўрсатиш, шундан кейин эса хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини тиклашдир”, дейилади компания баёнотида.

Ҳодиса юзасидан полиция ва темир йўл идоралари томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

бахтсиз ҳодисайўловчи поездиТранспортФранция
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Грузияда ноқонуний яшаётган 59 нафар хорижлик ушланди — улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор
Самарқандда илк ўрта асрларга оид қадимий ҳайкал боши топилди
Related posts
Дунё

Финляндияда иқлим исиши сабаб заҳарли ўргимчак тури тарқала бошлади

20 сентября 13:40 30
Дунё

Эрон Қатар орқали АҚШга урушни тўхтатиш бўйича ўз шартларини юборди

20 сентября 13:35 30
Дунё

Мексикада жиноий гуруҳлар аъзолари сони 175 минг кишига етгани айтилди

19 сентября 11:10 60
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Чирчиқда 17 ёшли ўқувчи 600 минг долларлик гашиш билан қўлга олинди

20 сентября 13:45 40
Жамият

Тошкентда SAT сертификатини олиб бериш учун «бункер» ташкил қилган талабалар ушланди

20 сентября 13:43 30
Дунё

Финляндияда иқлим исиши сабаб заҳарли ўргимчак тури тарқала бошлади

20 сентября 13:40 30
Дунё

Эрон Қатар орқали АҚШга урушни тўхтатиш бўйича ўз шартларини юборди

20 сентября 13:35 30
Дунё

Мексикада жиноий гуруҳлар аъзолари сони 175 минг кишига етгани айтилди

19 сентября 11:10 60
Дунё

Дональд Трамп Россияга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонунни имзолади

19 сентября 11:06 60
Load more

Чирчиқда 17 ёшли ўқувчи 600 минг долларлик гашиш билан қўлга олинди

20 сентября 13:45

Тошкентда SAT сертификатини олиб бериш учун «бункер» ташкил қилган талабалар ушланди

20 сентября 13:43

Финляндияда иқлим исиши сабаб заҳарли ўргимчак тури тарқала бошлади

20 сентября 13:40

Эрон Қатар орқали АҚШга урушни тўхтатиш бўйича ўз шартларини юборди

20 сентября 13:35

Мексикада жиноий гуруҳлар аъзолари сони 175 минг кишига етгани айтилди

19 сентября 11:10

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments

Франция терма жамоаси Мбаппесиз қолди: янги сардор ким бўлади?

0 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1872
  • Жамият1824
  • Спорт308
  • Иқтисод149
  • Технология33
  • Қизиқарли27
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиТуркияҚозоғистонХитойИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа