Skip to content
Trending
6 февраля 11:23Google’га эгалик қилувчи Alphabet рекорд даражада даромад қайд этди 1 декабря 15:38Қурол ишлаб чиқарувчиларнинг даромади рекорд даражада ошди 18 апреля 09:44Тўқаев: БМТ тизими эскирган, уни тубдан ислоҳ қилиш зарур 30 октября 17:38“Amazon” минглаб ходимнинг баҳридан ўтмоқда – сабаб маълум 11 февраля 13:42Наманганда 45 млн сўм қалбаки пулни сотмоқчи бўлган шахс ушланди 22 ноября 12:29Андижонда ИИО ходими ва унинг қизи хизмат уйида вафот этди 8 апреля 10:51Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Қамчибек Кенжа 80 ёшида вафот этди 2 марта 22:23Туркияда ўзбекистонлик аёл изсиз йўқолди 10 января 14:19Ҳиндистон назоратидаги Кашмирда икки ойлик VPN тақиқи жорий этилди 29 ноября 11:49Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Японияга боради
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Иқтисод  Шавкат Мирзиёев Европа компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтиришнинг 4 та муҳим йўналишини айтди
Иқтисод

Шавкат Мирзиёев Европа компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтиришнинг 4 та муҳим йўналишини айтди

ShaxriyorShaxriyor—24 октября 16:010 18
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни Бельгияга расмий ташрифи доирасида Европанинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан давра суҳбати ўтказди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, учрашувда Vandewiele, Linde, Rhenus Logistics, Ahlers Logistics, Lasselsberger Group, Pietro Fiorentini, NextChem, Meridiam, SUEZ, FMO, European Investment Bank, Commerzbank, KfW, Textima, Chimcomplex, Metso ҳамда бошқа компания ва корпорацияларнинг раҳбарияти иштирок этди.

Давлат раҳбари тадбирда Европанинг етакчи компаниялари иштирок этаётгани юксак ўзаро ишонч ва узоқ муддатли шерикликка интилишнинг ифодаси эканини алоҳида таъкидлади. Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги муносабатларда янги даврни бошлаб беришини қайд этди.

Кейинги етти йилда товар айирбошлаш икки баробар кўпайди, Европа сармояси иштирокидаги қўшма корхоналар сони мингдан ошди. Европалик ҳамкорлар Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилиш ва тубдан ислоҳ қилиш, илғор технологиялар, корпоратив бошқарув стандартларини жорий этиш ҳамда инновацион ишлаб чиқаришни ривожлантиришга кўмаклашаётгани қайд этилди.

More stories

Шавкат Мирзиёевнинг Бельгияга расмий ташрифи якунланди

25 октября 10:49

Шавкат Мирзиёев Европа компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтиришнинг 4 та муҳим йўналишини айтди

24 октября 16:01

Ўзбекистон ва Россия нефть ва газ бўйича ҳамкорликни кучайтирмоқда

14 апреля 08:44

Ўзбекистон яна бир автомобилсозлик компанияси билан ҳамкорлик қилади

11 ноября 11:57

Учрашувда давлат раҳбари ҳамкорликни янада чуқурлаштиришнинг тўртта муҳим йўналишини кўрсатиб ўтди.

Ўзбекистон стратегик хом ашё ва минералларни ўзлаштириш ва чуқур қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга оширишдан манфаатдор.

“Яшил иқтисодиёт” ва кимё саноати ҳам ҳамкорлик учун истиқболли йўналишлардир. Мамлакатимиз қайта тикланадиган энергетикани фаол жорий этмоқда, энергетика тизимини модернизация қилмоқда. Европалик ҳамкорларга “яшил” энергетика, энергия тежаш ва экологик кимё лойиҳаларида иштирок этиш таклиф қилинди.

Инфратузилма ва логистикани ривожлантириш ҳам устувор аҳамиятга эга экани кўрсатиб ўтилди. Ўзбекистон автомобиль йўллари, темирйўллар ва аэропортларни ўз ичига олган транспорт тармоғини модернизация қилмоқда.  Ўзбекистон транзит йўналишларини ривожлантириш, Европа ва Осиёни боғлайдиган замонавий логистика марказларини барпо этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр.

Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари соҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари соҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон IT-Парклар ва стартап инкубаторларини ривожлантирмоқда ҳамда Европа компаниялари билан сунъий интеллект ва киберхавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик қилишга тайёр.

Давра суҳбати иштирокчилари, ўз навбатида, мамлакатда инвестициялар учун яратилган шаффоф ва барқарор шароитларни юқори баҳоладилар ҳамда янги қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишда иштирок этишга тайёр эканликларини тасдиқлади.

Шавкат Мирзиёев ташриф давомида Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен билан музокаралар ҳамда Бельгия қироли Филипп билан ҳам учрашув ўтказади. Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш маросимида иштирок этади. Ташриф доирасида Европанинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмаларининг вакиллари билан давра суҳбати ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

ЕвропаИнфратузилмалогистикаташрифҳамкорлик
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Саида Мирзиёева “Заковат-Гамбит” шахмат мусобақаси ғолибларини табриклади
Ўзбекистон делегацияси БАА билан сунъий интеллект бўйича янги ҳамкорликни йўлга қўймоқда.
Related posts
Иқтисод

Марказий банк сентябрь ойида 8 та тижорат банкига жарима қўллади

13 октября 10:30 40
Иқтисод

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари бир ойда 5,55 млрд долларга камайди

9 октября 11:59 30
Иқтисод

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

16 сентября 13:25 140
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа