Skip to content
Trending
31 марта 20:23АҚШ Венесуэладаги элчихонасини қайта очмоқда 12 февраля 15:11Жиззахда ноқонуний ер савдоси ҳолати фош этилди 2 октября 12:16АҚШда 275 нафар руҳоний 944 нафар болага жинсий зўравонлик қилгани аниқланди 20 декабря 14:14Япониядаги янги боғлардан бирига Самарқанд номи берилади 16 сентября 11:02Гулистонда банкоматни ўмаришга уринган 18 ёшли йигит қўлга олинди 28 сентября 21:32Шавкат Мирзиёев Шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлади 2 августа 15:58Арманистонда Никол Пашинян бошчилигидаги ҳукумат истеъфога чиқди 23 января 16:40Global Firepower рейтингида Ўзбекистон Марказий Осиёда етакчи бўлди 12 декабря 16:13Шавкат Мирзиёев халқаро гуманитар форум ташкил этишни таклиф қилди 26 декабря 09:46Хитойда электромагнит платформа 2 сонияда 700 км/соат тезликка чиқди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Тўқаев: БМТ тизими эскирган, уни тубдан ислоҳ қилиш зарур
Дунё

Тўқаев: БМТ тизими эскирган, уни тубдан ислоҳ қилиш зарур

ShaxriyorShaxriyor—18 апреля 09:440 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

БМТда ҳам, бошқа тузилмаларда ҳам тинчликни сақлашнинг бутун жараёни бузилган. Ташкилотни тубдан ислоҳ қилиш зарур. Бу ҳақда кеча, 17 апрель куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Туркиядаги дипломатик форумда гапирди. 

“Ташкилот бундан 80 йил аввал тузилган ва унинг эскиргани, ҳатто таназзулга юз тутганини айтаётганлар ҳақдир. Биз БМТ Низоми мазмунига эътибор қаратишимиз керак, унда ҳали ҳам “душман давлатлар” деб аталувчи тушунчалар мавжуд. Ҳа, 80 йил аввал ҳамма нарса аниқ эди. Бугун эса ўша “душман давлатлар” ташкилотни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштиришда, тинчликни сақлаш жараёнларида ўта муҳим рол ўйнамоқда. Энг асосийси – БМТнинг самарадорлиги ва нуфузини оширишдир”, дейди Тўқаев.

More stories

Қозоғистонда дипфейклар учун жавобгарлик жорий этилди

18 ноября 13:14

Туркия парламентида бюджет муҳокамаси муштлашув билан якунланди

22 декабря 09:56

Рэпер Navai Қозоғистондан депортация қилинди: жиноят иши тугатилди

20 октября 18:36

БМТ учун янги бош котиб сайлаш жараёни бошланди

26 ноября 12:07

Шундан сўнг у можароларнинг олдини олишда превентив (олдини олувчи) дипломатиянинг муҳим ўрнига тўхталган.

“Бу масала кўп йиллардан бери, камида охирги 30 йилдан бери муҳокама қилинмоқда. Аммо жуда чиройли нутқлар ва декларациялардан бошқа ҳеч нарса содир бўлмаяпти. Менимча, биз минтақавий ёки глобал можароларни прогноз қилиш чораларига эътибор қаратишимиз керак, превентив дипломатия айнан шудир. Шу билан бирга, самарали кўп томонлама дипломатияни қўллаб-қувватлаш учун кучларни бирлаштиришимиз зарур”, дейди Қозоғистон раҳбари.

Шимолий Македония Президенти Гордана Силяновска-Давкова мунозара давомида Қосим-Жомарт Тўқаевнинг БМТ ишида превентив дипломатияга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги ҳақидаги позициясини қўллаб-қувватлаган.

Тўқаев, шунингдек, БМТ ролининг пасайишидан хавотир билдирган.

“Биз минтақавий ва глобал можаролар ҳақида гапирамиз, лекин барча асосий музокаралар БМТ ва бошқа йирик халқаро тузилмалардан ташқарида ўтаётганини сезиш мумкин. Одамлар БМТ деворлари ичида эмас, балки маълум пойтахтларда, алоҳида конференция залларида учрашишмоқда. Биз БМТ юқори вакилларининг бу можароларда воситачилик қилаётганини кўрмаяпмиз. Бу жиддий муаммо. Ҳозир ҳамма БМТнинг кейинги Бош котиби ким бўлишини муҳокама қилмоқда. Менимча, бу у қадар муҳим эмас. Энг асосийси – бутун тизим ҳозирги кўринишида омон қоладими ёки йўқ”, деди у.

Қосим-Жомарт Тўқаев сунъий интеллектнинг халқаро ташкилотлар фаолиятига таъсирини ўрганишга чақирган ва глобал ташкилотни тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини таъкидлаган.

“Бу жуда ғалати ва балки бемаъни туюлиши мумкин, лекин айнан Хавфсизлик Кенгаши энг муҳим халқаро масалаларнинг ҳал этилишига тўсқинлик қилмоқда. Дипломатлар ёки сиёсатчилар бошқа майдонлар доирасида музокара олиб боришга мажбур. Айтганча, бу муаммони ўтган йилнинг сентябрь ойида Бош Ассамблея сессиясида Президент Дональд Трамп жуда таъсирли тарзда тилга олган эди ва мен унга тўлиқ қўшиламан. У БМТ штаб-квартирасидаги ишламаётган телесуфлёр ва эскалаторни танқид қилиб, БМТда ҳамма нарса бузилганини айтганди. Аммо энг жиддий муаммо шундаки, БМТда ҳам, бошқа тузилмаларда ҳам тинчликни сақлашнинг бутун жараёни бузилган”, дейди Қозоғистон раҳбари.

БМТислоҳ қилишҚозоғистонТуркияТўқаев
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Сирдарё бўйидан йирик миқдорда наркотик воситалар топилди
Британияда “Титаник” йўловчисига тегишли қутқарув нимчаси аукционга қўйилади
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа