Skip to content
Trending
17 декабря 16:46Қуюқ туман туфайли Қарши аэропортига самолётлар қўнолмаяпти 2 февраля 17:47Москвада маймунчечак билан касалланган шахс аниқланди 21 августа 17:23Украина Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди 6 июля 09:33Франция жанг майдонига роботлар ва сунъий интеллектни олиб кирмоқда 18 марта 16:43Россия визасиз келувчилар учун янги тартиб жорий этмоқчи 22 декабря 12:46Дани Алвес Португалиянинг “Сан-Жуан-де-Вер” клубини сотиб олиш ниятида 3 июля 19:23Ҳиндистондан юборилган 1,8 кг “Прегабалин”ни олаётган шахс қўлга тушди 14 апреля 10:32Ўзбекистонда 3 ойда 346 ўлимли ЙТҲ қайд этилди 17 марта 12:37Самарқандда тез ёрдамга йўл бермаган ҳайдовчига чора кўрилди 28 июня 20:00Тошкентда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  “Ўзбекфильм” қарзга ботгани маълум бўлди
Жамият

“Ўзбекфильм” қарзга ботгани маълум бўлди

ShaxriyorShaxriyor—21 августа 14:270 18
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

“Ўзбекфильм”нинг 22,9 миллион евро миқдорида кредит мажбурияти ва 1 миллиард сўмдан ортиқ солиқдан қарзи борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Маданият вазирининг биринчи ўринбосари – Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедов маълум қилди.

“Муаммолар кўп. Жуда кўп. Лекин бугун уларнинг ҳаммасини бирма-бир санаб ўтиришни лозим топмадим. Чунки ҳозир ҳал қилиниши керак бўлган энг муҳим масала – “Ўзбекфильм” асраш ва уни гаровдан халос қилиш. Бугун “Ўзбекфильм”нинг 22,9 миллион евро миқдорида кредит мажбурияти борлигини билармидингиз? Студиянинг мол-мулки, жумладан, ер майдонлари ҳам ушбу кредит учун гаровга қўйилган. Бу ҳали ҳаммаси эмас”, дейди Жаҳонгир Аҳмедов.

More stories

“Ўзбекфильм” қарзга ботгани маълум бўлди

21 августа 14:27

Наманганда қарз сабаб 21 ёшли йигит “самосуд” қилинди

1 июня 18:56

Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат намояндаларига давлат мукофотларини топширди

1 июня 14:27

Энди солиқдан қарзи борлар ҳам “свет”дан узилиши мумкин

30 ноября 11:01

Унинг билдиришича, солиқлардан қарийб 1 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик тўплангани сабабли киностудия балансидаги 12 та автомашина 12 кун ичида аукционга қўйилиши хавфи бор. Ходимларнинг иш ҳақлари бўйича ҳам йирик қарздорликлар шаклланган. Киностудия бир йилда камида 60 миллиард сўмлик буюртма бажармаса, ўзини сақлаб туролмайди. Яъни у амалда давлат буюртмасига қарам бўлиб қолган. Бизнес модели йўқ. Бозор механизмига тўлиқ ўтилмаган. 

“Бу – оддий рақамлар эмас. Бу рақамлар ортида  асрлик ўзбек киноси тарихи, унинг обрўси ва тақдири турибди. “Ўзбекфильм”да не-не буюк режиссёрлар, актёрлар, операторлар, рассомлар ва кино мутахассислари ўз йўлини бошлаган. Халқимиз бугун ҳам севиб томоша қиладиган кўплаб фильмлар шу ерда яратилган. Шунинг учун бугунги вазифа – студияни шунчаки сақлаб қолиш эмас. Уни тубдан ислоҳ қилиш керак”, дейди Кинематография агентлиги директори.

Унинг билдиришича. молиявий жиҳатдан барқарор, замонавий бошқарувга эга, кучли ижодий жамоаларни бирлаштирадиган, хусусий инвестиция ва халқаро ҳамкорликни жалб қиладиган, ўз маҳсулоти билан бозорга чиқадиган ҳақиқий миллий кино компанияси барпо этиш керак.

“Ҳурматли Президентимиз “Ўзбекфильм”га “Миллий” мақомини бердилар. Менимча, бу шунчаки мақом эмас. Бу — юксак ишонч. Бу — улкан масъулият. Шу ишончни оқлашимиз керак. “Ўзбекфильм” – оддий киностудия эмас. У – ўзбек киноси тарихи. Ва энди у ўзбек киноси келажагининг ҳам таянчи бўлиши керак”, дейди Аҳмедов. 

Маълумот учун, “Ўзбекфильм” – энг биринчи ташкил қилинган ва энг катта бадиий фильмлар ишлаб чиқарувчи ўзбек киностудияси. Студияга 1925 йил асос солинган. Унинг илк номи “Шарқ юлдузи” бўлган. 1936 йил “Ўзбекфильм” деб номланган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида студия “Тошкент Кино Студияси” деб ҳам номланган. 1958 йил номи яна қайтадан “Ўзбекфильм” деб ўзгартирилган. Кино студия шу кунгача 400 дан ортиқ тўла метражли ва 100 дан ошиқ мультипликация қилинган фильм чиқарган. “Ўзбекфильм” киностудияси ишлаб чиқарган машҳур фильмлар қаторига “Мафтунингман” (1958) ва “Маҳаллада дув-дув гап” (1960) фильмларини киритиш мумкин.

Жаҳонгир АҳмедовКинематографияқарзмаданият ва санъатЎзбекфильм
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари хавфи эълон қилинди
Қизиқчи Шукурулло Исроилов Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлди
Related posts
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа