Skip to content
Trending
17 января 17:37“Мени ҳеч ким кўндирмади” — Трамп Эрон бўйича қарори ҳақида 3 декабря 14:31Фарғонада 11 ойда банклар фойдасига 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ ундирилди 29 ноября 18:13Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидан чақалоқ жасади топилди 9 октября 19:11Эркинжон Турдимов бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тасдиқланди 25 мая 14:31Ҳарри Кейн 2025-2026 йилги “Олтин бутса” соҳиби бўлди 25 февраля 18:16Тошкентда 48 600 долларни сотаётган шахс ушланди 8 ноября 09:38Долларнинг расмий курси кўтарилди 3 мая 06:19Ўзбекистон ташқи қарзи 82,2 млрд долларга етди 2 июня 22:36Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербургга боради 17 декабря 10:03Қозоғистонда мол гўшти экспортига чеклов қўйилди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Технология  Хитойнинг “Long March 7A” ракетаси учирилганидан 85 сония ўтиб портлаб кетди
Технология

Хитойнинг “Long March 7A” ракетаси учирилганидан 85 сония ўтиб портлаб кетди

ShaxriyorShaxriyor—11 августа 17:360 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

“Long March 7A” ракета-ташувчиси Вэньчан космодромидан (Хитой жанубидаги Хайнань ороли) учирилганидан сўнг кўп ўтмай портлаб кетди. Агар муаммо двигателларда бўлиб чиқса, бу мамлакатдаги бошқа парвозлар муддатига таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда “Space” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 10 август куни Пекин вақти билан соат 20:02 атрофида юз берган. Ракета ҳавода стартдан атиги 85 сония ўтгач портлаб кетган.

More stories

Хитойда iPhone’дан арзон нархда сотиладиган ихчам гуманоид робот тақдим этилди

1 ноября 16:55

Хитой “Starlink” йўлдошларини йўқ қилишга қодир янги қурол ишлаб чиқди

12 июля 17:23

Хитой эртага орбитага космик кема учиради

24 ноября 19:52

Хитой астронавтлари космосда барбекю пиширди

6 ноября 10:33

“Long March 7A” орбитага “Zhongxing-4B” алоқа сунъий йўлдошини олиб чиқиши керак бўлган. Портлаш ракетанинг биринчи босқичи ажралишидан олдин юз берган ва сунъий йўлдош ҳам портлаб кетган.

“Синьхуа” парвоз пайтида “фавқулодда вазият” юз бергани ва бу портлашни келтириб чиқарганини хабар қилди. Ҳозирда унинг сабабларини аниқлаш учун суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бироқ сунъий йўлдошнинг ҳарбий мақоми сабабли ҳодиса тафсилотлари катта эҳтимол билан сир сақланади. Ракета парвозлари бўйича таҳлилчи Георгий Тришкин бу ҳалокатни “ўта ажабтовур” деб атаган.

“Бу каби ҳалокатлар ўтган асрнинг ўрталарида космик пойганинг илк даврида учраб турар эди, аммо ҳозир бу ҳайрат уйғотади. Айниқса, бу унинг 18-учирилиши бўлган ракета учун кутилмаган ҳолдир”, дейди у.

Экспертнинг айтишича, ҳодисага ишлаб чиқаришдаги нуқсон ҳам, парвозни режалаштиришдаги хатоликлар ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин. Марказий босқичдаги YF-100 двигателларида ҳам муаммолар юзага келган бўлиши мумкин. Шу билан бирга, ушбу двигатель Хитой ракеталарида энг кенг қўлланиладиганлардан бири ҳисобланади ва ундаги носозлик мамлакатдаги бошқа парвозлар муддатига таъсир қилиши мумкин.

“Хитойда ҳар йили бир нечта ракета ҳалокати юз беради, бу биринчи навбатда парвозлар сонини ошириш ва янги тизимларни фойдаланишга топширишнинг юқори суръатлари билан боғлиқ. Жорий йилда бу аллақачон тўртинчи ҳалокат – бу барча мамлакатлар орасидаги антирекорддир”, дея хулоса қилади таҳлилчи.

Хитой учун бу ҳақиқатан ҳам жорий йилдаги тўртинчи муваффақиятсиз парвоз. 17 январь куни бирданига иккита учириш муваффақиятсизликка учраган эди. Апрель ойи бошида эгаси Falcon 9 кўп марталик ракетасига Хитойнинг жавоби бўлиши керак бўлган Tianlong-3 ракетасининг учирилиши ҳам ҳалокат билан якунланди.

“Long March 7A” лойиҳаси учун ушбу носозлик 2020 йил мартидаги илк парвозидан бери иккинчиси бўлди: ўшанда ҳам миссия барбод бўлган эди. Умуман олганда, бу ушбу ракетанинг 18-учирилиши эди.

Long March 7Aпортлаб кетдиРакетаХитой
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Қирғизистонда фирибгарликда гумонланган ўзбекистонлик ака-ука ушланди
Азиз Ҳакимовга 4 йил 2 ойлик қамоқ жазоси тайинланди
Related posts
Технология

Tesla сальто отадиган ғайриоддий электр спорткарини намойиш этди

16 октября 12:42 60
Технология

Австрия ва Хитой олимлари илк бор ядровий соатларни яратди

9 октября 15:40 50
Технология

Хитойда роботлар робот ясайдиган дунёдаги илк завод ишга тушди

16 сентября 20:27 120
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа