Skip to content
Trending
25 мая 17:26Шавкат Мирзиёев Покистондаги теракт муносабати билан таъзия билдирди 19 июня 16:55Фарғона ва Самарқандда кредит учун улуш талаб қилган банк ходимлари ушланди 16 декабря 12:12Бразилияда Озодлик ҳайкалининг нусхаси  қулаб тушди 15 января 10:45Reuters: АҚШ яқин 24 соат ичида Эронга зарба бериши мумкин 13 августа 12:49Андижонда икки қизни Туркияга фоҳишалик учун олиб кетмоқчи бўлган аёллар ушланди 30 апреля 13:47Самарқандда банк ходими мижозининг кредит пулини ўзлаштириш ҳолати аниқланди 30 октября 15:43«Франкенштейн»: Туркияда коронавируснинг янги штамми тарқаляпти 25 октября 21:11Луврдаги энг қимматбаҳо жавоҳирлар Франция банкига ўтказилди 28 ноября 15:41Роналду MMA оламига сармоя киритди 29 октября 18:53Самарқандда ЮНEСКО ишлари бўйича миллий комиссияларнинг XII минтақалараро учрашуви ўз ишини бошлади
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Жиззахда ИИБ ходими қизга куч ишлатгани акс этган видео юзасидан текширув бошланди
Жамият

Жиззахда ИИБ ходими қизга куч ишлатгани акс этган видео юзасидан текширув бошланди

ShaxriyorShaxriyor—10 августа 11:570 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги “ҳушёрхона”да юзага келган ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда аёл киши жанжал қилгани, ИИБ ходими қизга куч ишлатиб, ерга ётқизиб, ушлагани акс этган видеолар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлганди. Расмий ахборотга кўра, 5 август куни соат 21:30 ларда Фориш тумани “Оқтепа” МФЙдаги ресторан ишчилари томонидан маст ҳолдаги бир гуруҳ шахслар буюртма қилинган таомлар тўловини қилмай, тартиббузарлик ва жанжал қилаётгани ҳақида ИИБга чақирув келиб тушган.

More stories

Жиззахда ҳаракатланаётган юк автомобили ёниб кетди

6 июня 12:07

Жиззахда ер сотиш жараёнида пора талаб қилган амалдор ушланди

24 февраля 11:14

Фарғона ва Жиззахда пора олган электр таъминоти муҳандислари ушланди

24 июня 17:36

Жиззах вилоятида автобус иштирокида ЙТҲ юз берди

18 апреля 18:41

Воқеа жойига етиб борган профилактика инспекторлари ва Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан жамоат тартибини сақлаш вазифаси амалга оширилган. Бироқ тартиббузарлардан бири (муқаддам судланган аёл) ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, жанжални давом эттиргани сабабли белгиланган тартибда тиббий текширувдан ўтказилиб, мастлик ҳолатида бўлган шахсларни вақтинча сақлаш ва реабилитация қилиш пункти — “ҳушёрхона”га жойлаштирилган.

Тиббий кўрик давомида ушбу фуқаронинг танасида ҳеч қандай тан жароҳати аниқланмаган.

Кейинчалик, ушбу фуқаронинг қизи “ҳушёрхона”га келиб, жамоат тартибини бузган ҳолда ходимларга нисбатан турли ҳақоратли сўзлар ишлатиб, уларга тан жароҳати етказишга уринган.

“Ходимлар томонидан юзага келган вазият қонунчиликда белгиланган тартибда бартараф этилиб, фуқароларга нисбатан ҳеч қандай махсус воситалар (қўл кишани, резина таёқ, электрошокер) қўлланмаган”, дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолатда иштирок этган барчанинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуннинг 22-моддасига кўра, агар куч ишлатилмайдиган усуллар ички ишлар органи ходимининг зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминламаса, у қуйидаги ҳолларда жисмоний куч ишлатиш ҳуқуқига эга бўлади:

  • жиноятларга ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш учун;
  • жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни энг яқиндаги ички ишлар органига ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб бориш ва бу шахсларни ушлаб туриш учун;
  • ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатилишини бартараф этиш учун.

Ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга, ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга, ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш тақиқланади.

ЖиззахИИБтекширувФориш
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Қозоғистон ўзбекистонлик блогерни халқаро қидирувга берди
Андижонда икки қизни фоҳишалик учун Туркияга жўнатмоқчи бўлганлар ушланди
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 40
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа