Skip to content
Trending
29 июля 14:48Челябинскда ўзбекистонлик эркак силовсинни безовта қилиб, жаримага тортилди 24 декабря 22:18Жиззахда маст ҳайдовчи инспекторга пора таклиф қилди 16 апреля 15:50Сербия Исроил билан ҳамкорликда жанговар дронлар ишлаб чиқаради 27 августа 15:10Трамп АҚШ энергетика тизимини ҳимоя қилиш учун фавқулодда ҳолат жорий этди 28 ноября 21:28Исроил Суриядаги қишлоққа ҳужум қилди. Қурбонлар бор 26 января 22:46Серхио Рамос “Севилья”ни сотиб олишга киришди 1 мая 16:26Жиззах ва Сирдарёда криптоактивлар билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар фош этилди 17 декабря 14:43“Қирғизистон ташқи қарзини бир кунда тўлаши мумкин” — Садир Жапаров 2 июля 20:52Қирғизистонда шов-шувли “75 лар хати” иши бўйича ҳукм эълон қилинди 9 мая 12:29Москвада Ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган ҳарбий парад бошланди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Ҳакерлар Шри Ланка Молия вазирлигига киберҳужум қилиб 2,5 млн доллар ўғирлади
Дунё

Ҳакерлар Шри Ланка Молия вазирлигига киберҳужум қилиб 2,5 млн доллар ўғирлади

ShaxriyorShaxriyor—24 апреля 17:200 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Шри Ланкада ҳакерлар Молия вазирлигининг компютер тизимларига бузиб кириб 2,5 миллион долларни ўғирлади. Бу ҳақда ББC хабар берди.

Маблағ Австралияга тўланиши керак бўлган икки томонлама қарзнинг бир қисми бўлиб, 2025 йил сентябрь ойида тўланиши керак эди. Расмийларга кўра, киберҳужум январь ойида содир бўлган, бироқ тафсилотлар энди маълум бўлмоқда.

“Шри Ланка тегишли тўловларни амалга оширган бўлса-да, кибержиноятчилар аралашиб, маблағларни мақсадли қабул қилувчи ўрнига бошқа банк ҳисоб рақамларига йўналтириб юборган”, деди Молия вазирлиги котиби Ҳаршана Сурияпперума.

More stories

15 миллион қозоғистонликнинг шахсий маълумотлари даркнетга сиздирилган бўлиши мумкин

12 августа 15:57

Ҳакерлар Шри Ланка Молия вазирлигига киберҳужум қилиб 2,5 млн доллар ўғирлади

24 апреля 17:20

Ҳолат юзасидан Давлат қарзини бошқариш идорасининг тўрт нафар юқори лавозимли ходими ишдан олинган. Ҳакерлар маблағни қандай ўғирлагани аниқ эмас, бироқ терговчилар улар давлат қарзини тўлаш жараёнида электрон почта орқали юборилган тўлов кўрсатмаларига аралашган деб ҳисобламоқда.

Шри Ланка расмийлари 2,5 миллион доллар йўқолганини Австралиядаги кредитор тўлов келиб тушмаганини билдиргач аниқлаган. Молия вазири ўринбосари Анил Жаянтҳа Фернандонинг сўзларига кўра, жиноят кўлами ҳакерлар Ҳиндистонга юборилиши керак бўлган навбатдаги тўловни ҳам ўзгартиришга уринганида ойдинлашган.

Расмийлар назорат механизмлари қандай ишламай қолганини ва маблағларни қайтариш эҳтимоли бор-йўқлигини ўрганмоқда. Ушбу киберҳужум тўрт йил аввал валюта захиралари тугаши оқибатида оғир иқтисодий инқирозни бошдан кечирган ва эндигина тикланаётган Шри Ланка учун яна бир зарба бўлди. Ўша пайтда Коломбо 46 миллиард доллар миқдоридаги ташқи қарз бўйича дефолт эълон қилган.

Ҳукумат озиқ-овқат, ёқилғи ва дори-дармон импортини молиялаштира олмаган, бу эса танқислик ва кенг кўламли норозилик намойишларига олиб келган. Натижада 2022 йил июлида ўша пайтдаги президент Готабая Ражапакса лавозимидан кетганди.

Австралиянинг Коломбодаги олий комиссари Метю Дакворт мамлакат ўзига тегишли тўловлардаги номувофиқликлардан хабардор эканини айтди.

“Шри Ланка ҳукумати бу масалани ўрганмоқда ва терговга кўмаклашаётган Австралия расмийлари билан ҳамкорлик қилмоқда”, деди Дакворт.

Киберҳужум Шри Ланка Марказий банки ва Молия вазирлиги 2026 йил бошида аҳолини киберфирибгарликлардан огоҳ этиш кампаниясини бошлаган пайтга тўғри келди.

киберҳужумМолия вазирлигиҲакерШри Ланка
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ризо Паҳлавий Берлинда ҳужумга учради
Сурхондарёда сел оқибатида нефть дарёга оқиб кетди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Load more

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт319
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа