Skip to content
Trending
17 декабря 14:43“Қирғизистон ташқи қарзини бир кунда тўлаши мумкин” — Садир Жапаров 10 марта 09:55Сирдарё ва Сурхондарёда 77 кг наркотик модда мусодара қилинди 9 февраля 18:22Ўқитувчиларга миллий ва халқаро сертификатлар учун субсидия ажратилади 2 июня 10:19Навоий шаҳридаги 9 қаватли уйда йирик ёнғин содир бўлди 5 ноября 09:56Зоҳран Мамдани Нью-Йорк шаҳри мэри этиб сайланди 23 ноября 22:14Ўзбекистон аҳолиси банкларга рекорд даражада доллар сотди 20 декабря 01:16“Сув — қурол эмас”: Покистон Ҳиндистон ҳаракатларини қоралади 11 августа 16:37Қирғизистонда фирибгарликда гумонланган ўзбекистонлик ака-ука ушланди 8 мая 12:17Россия Украинага “кўзгу тарзида” жавоб зарбаси беришини маълум қилди 23 января 16:45YouTube сунъий интеллект контенти учун янги қатъий қоидалар жорий этмоқда
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Мумбай яқинидаги кимё заводида газ сизиб чиқди: 2600 киши эвакуация қилинди
Дунё

Мумбай яқинидаги кимё заводида газ сизиб чиқди: 2600 киши эвакуация қилинди

ShaxriyorShaxriyor—4 марта 15:350 20
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри яқинидаги кимё заводида 2 март куни қайд этилган заҳарли газ сизиб чиқиши ортидан камида 2600 киши хавфсиз жойга кўчирилди. Кучли заҳарли тутун атрофдаги ҳудудларни қоплаб олгани сабабли фавқулодда чоралар кўрилди. Бу ҳақда The Independent хабар берди.

Ҳодиса Ҳиндистоннинг молиявий пойтахтидан қарийб 100 километр шимолда жойлашган Боисар саноат ҳудудида юз берди. Расмийларнинг маълум қилишича, сизиб чиққан модда — олеум (тутовчи сулфат кислота) бўлиб, у ювиш воситалари, бўёқлар, портловчи моддалар ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўлланадиган ўта коррозияли кимёвий моддадир.

More stories

Словакия Россия гази бўйича ЕИ қарорини судга берди

28 апреля 09:27

Ҳиндистонда 45 йил олдин бедарак йўқолган эркак хотираси қайта тиклангач, оиласини топди

22 ноября 12:41

Россия ҳужуми эҳтимоли фонида Норвегия эвакуация масаласини кўриб чиқмоқда

23 декабря 14:19

Германия Украина энергетика хавфсизлигига газ орқали бевосита ёрдам бермоқда

27 февраля 21:40

Заҳарли тутун заводдан 5 километр масофагача тарқалган. Эҳтиёт чораси сифатида яқин атрофдаги мактабларнинг 1600 нафар ўқувчиси ва қўшни заводларнинг мингдан ортиқ ишчиси зудлик билан эвакуация қилинди.

Округ маъмурияти баёнотига кўра, сизиб чиқиш маҳаллий вақт билан соат 14:00 атрофида Бҳагериа Industries Ltd компаниясига қарашли заводдаги 2500 литрли олеум резервуаридан бошланган.

Олеум — сулфат кислотасининг консентрланган шакли бўлиб, ҳаво билан алоқага киришганда олтингугурт триоксиди буғларини чиқаради. У кўз ва нафас йўлларининг оғир яллиғланишига, юқори консентрацияда эса тери ва ўпканинг кимёвий куйишига олиб келиши мумкин.

Ҳозирча уч киши кўзининг енгил яллиғланиши билан шифохонага ётқизилгани хабар қилинди. Жиддий жароҳат олганлар ҳақида маълумот йўқ. Кучли шамол туфайли оқ тутун булути саноат ҳудуди бўйлаб тез ёйилиб, аҳоли ва ишчилар орасида ваҳима келтириб чиқарди.

Дастлаб тутун консентрацияси ўта юқори бўлгани сабабли қутқарувчилар сизиб чиқиш манбасига яқинлаша олмаган. Кейинчалик махсус нафас олиш аппаратлари билан жиҳозланган мутахассислар завод ҳудудига кириб, тутунни тўсиш учун сизиб чиқаётган идиш устига қум солинган қопларни жойлаштиришди.

Полиция суперинтенданти Ятиш Дешмух аҳолини ваҳимага тушмасликка чақирди. Расмийлар одамлардан уйлардан чиқмасликни ва расмий кўрсатмаларга амал қилишни сўрамоқда. Ҳозирча ҳодиса сабаби номаълум, тергов ишлари бошланиши кутилмоқда.

Ҳиндистонда аҳоли зич жойлашган ҳудудлар яқинидаги саноат марказларида бундай кимёвий авариялар тез-тез содир бўлиб туриши хавфсизлик стандартлари борасидаги хавотирларни кучайтирмоқда. Боисар ҳудуди Махараштра штатининг кимё, фармацевтика ва муҳандислик корхоналари жойлашган йирик саноат коридорларидан бири ҳисобланади.

газкимё заводиМумбайэвакуация
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Жаҳон чемпионати–2026: Ўзбекистон термаси Атлантадаги базага жойлашади
Бухорода 17 ёшли қиз 8-қаватдан сакрашга уринганида қутқариб қолинди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа