Skip to content
Trending
7 февраля 17:45Инновацион боғчалар тармоғи йўлга қўйилади: педагогларга қўшимча ҳақ белгиланди 5 декабря 11:51Буюк Британия ва Норвегия биргаликда Россияга қарши денгиз флотини тузди 4 февраля 11:34АҚШ–Ҳиндистон ўртасида савдо келишуви: божлар камайди, рус нефтидан воз кечиш шарт сифатида қўйилди 27 марта 13:08Жиззахда қизларни фоҳишаликка ундаган шахс қўлга олинди 11 декабря 21:53Россия Google хизматларини блоклаши мумкин 11 марта 10:05Швейцарияда автобус ёниб кетди: камида 6 киши ҳалок бўлди 26 января 10:36Тошкентда учта автомобиль тўқнашиб кетди. Жабрланганлар бор 19 ноября 15:37Ўзбекистонда Экополиция ташкил этилади 11 ноября 10:02Россия армияси сафида Украинага қарши жанг қилган фарғоналик эркак қамалди 19 ноября 14:16Тошкентда пора олиб, ишни битиролмаган солиқчи қўлга тушди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  YouTube сунъий интеллект контенти учун янги қатъий қоидалар жорий этмоқда
Дунё

YouTube сунъий интеллект контенти учун янги қатъий қоидалар жорий этмоқда

ShaxriyorShaxriyor—23 января 16:450 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

YouTube платформаси маъмурияти 2026 йилда сунъий интеллект (СИ) ёрдамида яратилаётган, мазмунан саёз ва сифатсиз контент тўлқинига қарши кенг кўламли кураш бошлашини маълум қилди. Компания эндиликда нафақат спам ва кликбейт, балки тармоқда тобора кўпайиб бораётган такрорланувчи контент тарқалишини чекловчи технологияларни жорий этмоқда.

YouTube бош директори Нил Мохан платформанинг расмий блогида 2026 йил учун белгиланган стратегик мақсадларни эълон қилди. Унинг таъкидлашича, видеохостинг олдида турган энг катта тўсиқ бу СИ томонидан оммавий равишда ишлаб чиқарилаётган сифатсиз материаллардир. Саноат мутахассислари аллақачон бундай контентга нисбатан AI slop (сунъий интеллект чиқиндиси) атамасини қўлламоқда.

More stories

Албанияда давлат харидларини назорат қилувчи сунъий интеллект пора олганликда айбланмоқда

5 декабря 15:47

АҚШда аёл сунъий интеллект орқали яратилган сохта далиллар туфайли қамалди

17 января 15:26

YouTube сунъий интеллект ёрдамида шахсий видео тасмалар яратиш функциясини ишга туширди

30 мая 18:11

Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш қоидалари кенгайтирилиши мумкин

10 февраля 07:36

Мохан СИнинг жадал тараққиёти бир томондан қулайлик яратган бўлса, иккинчи томондан тармоқни спам, кликбейт ва ҳеч қандай интеллектуал қийматга эга бўлмаган, бир-бирини такрорловчи видеолар билан тўлдириб юборганини қайд этди. Бу муаммоларни бартараф этиш учун YouTube ўзининг автоматик модерация ва текширув алгоритмларини тубдан янгиламоқда.

“Сунъий интеллектнинг ривожланиши паст сифатли контент борасида жиддий хавотирлар уйғотди. Биз спам ва кликбейтга қарши курашишда самарали бўлган тизимларимизни такомиллаштириб, сифатсиз ва такрорланувчи контент кўламини максимал даражада камайтириш чораларини кўрмоқдамиз”, деди Нил Мохан.

​Эндиликда платформа СИ ёрдамида яратилган ҳар қандай видеони махсус маркировка билан белгилашни бошлайди. Шунингдек, контент муаллифлари зиммасига нейро тармоқлардан фойдаланилгани ҳақида аввалдан огоҳлантириш мажбурияти юкланмоқда. Платформа қоидаларини бузувчи ёки томошабинни чалғитувчи ҳар қандай СИ контент тизимдан дарҳол ўчириб ташланади.  

Капwинг компанияси томонидан ўтказилган сўнгги тадқиқотлар YouTube’даги вазият қанчалик жиддий эканини кўрсатмоқда. Маълум бўлишича, платформа янги фойдаланувчиларга тавсия этаётган видеоларнинг 20 фоиздан ортиғи айнан сунъий интеллектда яратилган. Ушбу видеолар фақатгина кўришлар сонини сунъий ошириш ва даромад олиш мақсадида яратилган.

Тадқиқотчилар дунё бўйлаб энг машҳур 15 мингта канални, жумладан, ҳар бир давлатнинг энг юқори 100 талик рейтингини таҳлил қилди. Натижалар ҳайратланарли: ушбу каналлардан 278 таси фақат сунъий интеллект ёрдамида яратилган контент билан тўлдирилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, бундай “сунъий” каналлар жами 63 миллиарддан ортиқ кўришлар сони ва 221 миллион обуначини тўплашга улгурган. Уларнинг йиллик умумий даромади эса тахминан 117 миллион долларни ташкил қилмоқда. YouTube’нинг янги стратегияси айнан мана шундай сунъий равишда бойиётган ва платформанинг умумий сифатини тушираётган контент эгаларига қарши қаратилган.

YouTubeжорий этмоқдаконтентқатъийқоидаларсунъий интеллект
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Global Firepower рейтингида Ўзбекистон Марказий Осиёда етакчи бўлди
NASA Марс миссияси учун озиқ-овқат тизимини яратиш бўйича халқаро танлов эълон қилди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа