Skip to content
Trending
14 февраля 11:18Ҳиндистонда Нипаҳ вируси билан боғлиқ иккинчи ўлим ҳолати қайд этилди 21 мая 11:06Тошкентда ўқувчини урган ўқитувчига жиноий иш қўзғатилди 2 июля 09:04Доҳадаги АҚШ–Эрон музокаралари якунланди: узоқ муддатли тинчлик келишувига эришилмади 15 декабря 22:01Саудияда 2025-йилда 340 киши қатл этилди 3 сентября 12:12Францияда Мбаппени ўғирлашни режалаштирган жиноий гуруҳ аниқланди 28 мая 14:50Исландия дунёдаги энг қиммат мамлакатга айланди 1 мая 19:21АҚШда банкдаги отишма: икки ходим ҳалок бўлди 30 августа 12:31Олмалиқда бозорда катта ёнғин содир бўлди 11 сентября 15:30Ер тезроқ айланмоқда: жаҳон вақти янги тизимга ўтказилиши мумкин 8 апреля 09:41АҚШ ва Эрон икки ҳафтага ўт очишни тўхтатди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  АҚШ Филиппинга янги ракета тизимларини жойлаштиришни режалаштирмоқда
Дунё

АҚШ Филиппинга янги ракета тизимларини жойлаштиришни режалаштирмоқда

ShaxriyorShaxriyor—17 февраля 20:370 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШ Жанубий Хитой денгизидаги вазиятни жиловлаш мақсадида Филиппинга қўшимча юқори технологияли ракета тизимларини жойлаштиришни режалаштирмоқда. Сешанба, 17 февраль куни икки иттифоқчи давлат Хитойнинг ушбу минтақадаги хатти-ҳаракатларини ноқонуний, мажбурловчи, тажовузкор ва алдамчи деб қоралади. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Пекин маъмурияти 2024 йилда Филиппин шимолида АҚШнинг ўрта масофага учувчи Typhon ракета тизими, 2025 йилда эса кемаларга қарши ракета қурилмаси жойлаштирилганидан кейин бир неча бор хавотир билдирган эди.

Хитой томони бу қуроллар унинг юксалишини жиловлашга қаратилганини ва минтақавий барқарорликка таҳдид солишини таъкидламоқда. Хитой Филиппиндан ушбу қурилмаларни ўз ҳудудидан олиб чиқиб кетишни талаб қилган бўлса-да, президент кичик Фердинанд Маркос бошчилигидаги расмийлар бу талабни рад этди.

Йиллик музокаралар ва янги режалар

More stories

“1,5 трлн доллар бера оласизми?”. Трамп Саудия шаҳзодасидан яна пул сўради

21 ноября 11:31

АҚШда кучли қор бўрони электр таъминоти ва авиақатновларга салбий таъсир кўрсатди

26 января 10:29

АҚШ Украинага Hawk ҳаво мудофаа тизимлари учун ускуналар сотилишини маъқуллади

22 мая 13:10

АҚШ қўшинлари Суриядан икки ой ичида тўлиқ чиқиб кетади

19 февраля 21:49

Душанба, 16 февраль куни Манилада АҚШ ва Филиппин расмийлари хавфсизлик, сиёсий ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича йиллик музокараларни ўтказди. Сешанба куни эълон қилинган қўшма баёнотда 2026 йил учун аниқ мудофаа режалари белгилаб олинди. Улар қуйидагилардир:

  • қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиш;
  • Вашингтон томонидан Филиппин армиясини модернизация қилишга кўмаклашиш;
  • АҚШнинг энг замонавий ракета ва учувчисиз тизимларини Филиппинда жойлаштириш кўламини ошириш.

Баёнотда таъкидланишича, томонлар навигация ва парвозлар эркинлигини, тўсиқсиз қонуний савдони ҳамда денгиздан қонуний фойдаланишни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, Ҳинд-Тинч океани минтақаси иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатувчи Хитойнинг ҳаракатлари кескин қораланди.

Филиппиннинг Вашингтондаги элчиси Хосе Мануэл Ромуалдеснинг сўзларига кўра, томонлар 2026 йилда АҚШнинг такомиллаштирилган турдаги ракета қурилмаларини жойлаштиришни муҳокама қилган. Филиппин келажакда ушбу тизимларни сотиб олиши ҳам мумкин.

Маълумот ўрнида, Typhon тизими 2024 йил апрель ойида Лусон оролига жойлаштирилган. Техника Standard Missile-6 ва Tomahawk қанотли ракеталарини учиришга қодир. Tomahawk ракеталари 1 600 километрдан ортиқ масофага уча олади, бу эса Лусон оролидан туриб Хитой ҳудудини нишонга олиш имконини беради.

Мақсад: фақатгина тийиб туриш

Ромуалдеснинг таъкидлашича, АҚШ ракеталарининг жойлаштирилиши ҳеч қайси давлатга душманлик қилиш мақсадини кўзламайди.

“Бу шунчаки жиловлаш учун. Хитой ҳар сафар тажовузкорлик кўрсатса, бу бизнинг шундай турдаги қуролларга эга бўлиш ҳақидаги қароримизни янада мустаҳкамлайди”, деди элчи The Associated Press агентлигига.

Ҳозирда АҚШ ҳарбийлари қўшма машғулотлар давомида филиппинлик аскарларни ушбу қуролларнинг имкониятлари ва улардан фойдаланиш тартиби билан таништирмоқда. Айни пайтда ҳар икки давлат ҳарбийлари стратегик муҳим ҳисобланган Баши канали устидан назоратни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.

АҚШРакетарежалаштирмоқдатизимларФилиппин
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ўзбекистон халқаро захиралари 75 млрд долларга яқинлашди
Ўзбекистонда таровиҳ намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа