Skip to content
Trending
18 апреля 18:17Пойтахтда криптовалюта билан боғлиқ йирик жиноят фош этилди 29 января 12:50Ўзбекистон Президенти Туркияга жўнаб кетди 28 июня 15:49АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик яна авж олди 30 января 16:06“Uzum Market” бўйича шикоятлар қаноатлантирилди — Рақобат қўмитаси 15 января 14:13Германия, Швеция ва Норвегия Гренландияга қўшин юбормоқда 19 марта 18:22Туркияда ўзбекистонлик аёл жинсий тажовузга учради 26 января 16:24Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи янги рекордни қайд этди 23 декабря 16:49Disney+ “Уйда ёлғиз” уйини печеньедан қуриб, жаҳон рекордини ўрнатди 11 февраля 18:40Қозоғистон Starlink интернетини минтақада тарқатишни режалаштирди 8 декабря 10:34Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар массаси сезиларли ортган— Марказий банк
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Исландия дунёдаги энг қиммат мамлакатга айланди
Дунё

Исландия дунёдаги энг қиммат мамлакатга айланди

ShaxriyorShaxriyor—28 мая 14:500 20
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Исландия дунёнинг энг қиммат давлатлари рейтингида биринчи ўринга чиқиб олди. Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, айни пайтда мамлакатдаги нархлар Европадаги ўртача кўрсаткичдан 84 фоизга юқори. Бу ҳақда “Iceland Monitor” хабар берди.

Қайд этилишича, Исландия яшаш учун дунёдаги энг қиммат мамлакатга айланган. Мамлакатдаги нарх-наво даражаси ва иқтисодий вазиятни ўрганган Viska компанияси таҳлилчилари шундай хулосага келган.

Тадқиқот маълумотларига кўра, ҳозирда Исландияда нархлар Европанинг 27 та давлатидаги ўртача кўрсаткичдан 84 фоизга баланд. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ушбу мамлакат яшаш қиймати бўйича дунёдаги энг қиммат 10 та давлат рўйхатидаги аксарият мамлакатлардан сезиларли даражада ўзиб кетган.

More stories

Дунё бўйлаб бир йилда 7 мингга яқин гуманоид робот сотилди

22 сентября 10:40

Фалаж бўлган ҳолда космосга учган илк инсон — Бентҳаус тарихи

22 декабря 12:39

Дунё Фаластинни ёлғиз қолдирди – Гвардиола

19 ноября 18:47

Apple 607,6 млрд долларлик қиймат билан дунёдаги энг қиммат бренд бўлиб қолди

25 января 13:49

Ваҳоланки, сўнгги 30 йил ичида Исландия ва Европа ўртасидаги ўртача нархлар фарқи тахминан 42 фоизни ташкил этарди. Эндиликда эса бу фарқ қарийб икки бараварга ортган.

Товарлар нархидаги фарқ Шимолий Европанинг бошқа мамлакатлари билан солиштирилганда айниқса яққол кўзга ташланади. Исландияда озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 44 фоизга, гўшт маҳсулотлари эса 71 фоизга қимматроқ. Автомобиллар мамлакат аҳолисига минтақадаги қўшниларига қараганда тахминан 40 фоизга қимматроққа тушмоқда.

Экспертларнинг фикрича, юқори иш ҳақлари бундай қимматчиликни тўлиқ оқлай олмайди. Уларнинг ҳисоблашича, вазиятга юқори импорт божлари ва бозордаги заиф рақобат таъсир кўрсатмоқда.

Шунингдек, таҳлилчилар Исландияда нархлар ҳозирги кунда Европа иқтисодий ҳудуди мамлакатларидагига қараганда икки баравар тезроқ ўсаётганига эътибор қаратган. Шу билан бирга, исландия кронасининг курси ҳозирча нисбатан барқарор (кучли) бўлиб қолмоқда.

Viska компанияси агар инфляция назоратга олинмаса, яқин орада мамлакатда харид қобилиятининг пасайиши, кронанинг қадрсизланиши ва экспорт кўрсаткичларининг ёмонлашиши кутаётганидан огоҳлантирган.

“Исландияда нархлар ҳаддан ташқари юқорилаб кетди”, дейилади тадқиқот хулосасида.

Маълумот учун, 2025 йилнинг кузида Исландия дунёдаги энг қиммат нон сотиладиган мамлакатлар рўйхатидан жой олган. Бундан ташқари, ушбу рейтингдаги кучли ўнликдан Бермуд ороллари, Кайман ороллари, Монако ва Багама ороллари ҳам ўрин эгаллаган.

Энг арзон нон нархлари билан эса Тунис, Эсватини, Афғонистон, Ливия, Чад, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Озарбайжон давлатлари мақтана оладиган даражадаги кўрсаткичларни қайд этган.

ДунёИсландияэнг қиммат мамлакат
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Россия мигрантлар учун янги талабларни жорий қилди
Олимлар Коинотнинг илк даврига оид сирли қора туйнукни аниқлади
Related posts
Дунё

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40 20
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40 20
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 20
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 50
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Load more

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1961
  • Жамият1888
  • Спорт319
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа