Skip to content
Trending
7 февраля 21:14Ўзбекистонда ер қимирлади 30 марта 14:35Эрон зарбасида АҚШнинг E-3 AWACS самолёти йўқ қилинди 16 декабря 15:45Украина компанияси Германияда жанговар дронлар ишлаб чиқаради 7 ноября 09:50Россиянинг нефть ва газдан тушадиган даромади октябрь ойида 26,6 фоизга қисқарди 8 ноября 13:19Самарқандда ҳоким ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди 8 декабря 10:34Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар массаси сезиларли ортган— Марказий банк 5 августа 21:13Польша ҳудудида АҚШнинг доимий ҳарбий базасини ташкил этиш режалаштирилмоқда 18 июня 12:10Қўшни давлатдан олиб кирилган қарийб 4 кг “гашиш” мусодара қилинди 1 июля 12:04Покистонда хусусий ўқув маркази томи қулади: камида 14 нафар бола ҳалок бўлди 19 ноября 16:38Марказий тергов ҳибсхонасида қанча одам сақланаётгани айтилди — ИИВ
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  АҚШ Ғазо бўйича Тинчлик кенгашини ташкил этди, унга Трамп раислик қилади
Дунё

АҚШ Ғазо бўйича Тинчлик кенгашини ташкил этди, унга Трамп раислик қилади

ShaxriyorShaxriyor—16 января 12:120 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШ Президенти Дональд Трамп кеча, 15 январь куни Ғазо секторини қайта тиклаш ишларини бошқарувчи Тинчлик кенгаши тузилганини маълум қилди. Ушбу тузилма ташкил этилиши Трампнинг Ғазо бўйича тинчлик режасининг муҳим қисми бўлиб, режа халқаро кучларни жойлаштириш масаласини ҳам ўз ичига олади. Бу ҳақда Оқ уй етакчиси ўзининг Truth Social тармоғида ёзиб қолдирган. 

АҚШ етакчисининг сўзларига кўра, Тинчлик кенгашига Трампнинг шахсан ўзи раислик қилади.

“Мен Тинчлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилишдан жуда ҳам мамнунман. Кенгаш таркиби яқин кунларда эълон қилинади, бироқ ишонч билан айта оламанки, бу исталган жойда ва исталган вақтда тузилган энг буюк ва энг нуфузли кенгаш бўлади”, дея ёзган Оқ уй раҳбари. 

More stories

АҚШда 1,6 млн га яқин ноқонуний муҳожир депортация қилиниши мумкин

13 февраля 17:17

АҚШ наркотеррористларга қарши “уруш” бошлаганини эълон қилди

14 ноября 11:07

АҚШ Форс кўрфазидаги айрим ҳарбий базаларини Исроилга кўчиришни режалаштирмоқда

27 июня 10:31

Трамп жинсий тегажоғлик иши бўйича 5 миллион доллар тўлашга мажбур бўлди

16 июля 05:13

ОАВга кўра, Тинчлик кенгаши тузилгани ҳақидаги хабар Ғазода урушдан кейинги кундалик ҳаётни бошқариш учун 15 кишидан иборат маъмурият ташкил этилгани эълон қилинганидан кўп ўтмай маълум қилинди. Ушбу маъмурият Тинчлик кенгаши назорати остида фаолият юритади.

“Тинчлик кенгаши раиси сифатида мен янги тайинланган технократик ҳукуматни қўллаб-қувватлайман”, дея таъкидлаган Оқ уй раҳбари. 

“The Telegraph” газетаси хабарига кўра, Тинчлик кенгаши таркибига Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Саудия Арабистони, Қатар, Миср ва Туркия вакиллари кириши мумкин.

14 январь куни АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф Трамп номидан Ғазода ўт очишни тўхтатиш жараёнининг иккинчи босқичи бошланганини эълон қилган эди. Ушбу босқич, жумладан, ҲАМАСни қуролсизлантириш ҳамда Фаластин полициясини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ғазо секторига халқаро кучларни жойлаштиришни назарда тутади.

Декабрь ойида ҲАМАС ҳаракати маълум шартлар асосида қуролни топширишга тайёрлигини билдирган эди. Хусусан, Ҳамас Исроил қўшинлари Ғазо секторидан тўлиқ олиб чиқилиши шарти билан бунга рози бўлишини маълум қилган.

Маълумот учун, ҲАМАСнинг 2023 йил 7 октябрь куни Исроилга қилган ҳужуми Яқин Шарқдаги кескинлашувнинг бошланиш нуқтаси бўлди. Ўшанда гуруҳ аъзолари Исроил ҳудудига ракета зарбалари йўллаб, мамлакат ҳудудига бостириб кирган ҳамда замонавий Исроил тарихидаги энг йирик оммавий қирғинни амалга оширган. Оқибатда қарийб 1200 киши ҳалок бўлди, 250 га яқин одам гаровга олиниб, Ғазога олиб кетилди. Кейинчалик гаровдагиларнинг бир қисми алмашув йўли билан озод қилинди, айримлари эса ҳалок бўлди.

Бунга жавобан Исроил ҲАМАСга қарши уруш эълон қилди. Ғазо секторида ўтказилган қуруқлик операциялари ва бомбардимонлар оқибатида 70 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган, 169 мингдан зиёд киши яраланган

АҚШҒазокенгашташкил этдитинчликТрамп
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Мачадо Оқ уйда Трампга Нобель Тинчлик мукофотини совға қилди
Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёл 5 йилга қамалди
Related posts
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Спорт

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Load more

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1957
  • Жамият1887
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа