Skip to content
Trending
4 ноября 17:20Toyota болалар учун ўзюрар электромобиль тақдим этди 13 июня 09:52Аббос Ароқчи: “Эрон бу урушдан ғолиб бўлиб чиқди” 21 ноября 23:06ИШИДга алоқадор исёнчилар Конгода 89 нафар аҳолини ўлдирди — БМТ 2 февраля 11:09АҚШ Яқин Шарққа қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини жойлаштирмоқда 26 января 10:29АҚШда кучли қор бўрони электр таъминоти ва авиақатновларга салбий таъсир кўрсатди 20 января 09:44Ўзбекистон–Италия стратегик шериклиги: Мирзиёев ва Мелони музокара ўтказди 11 ноября 18:08АҚШ Ғазо чегарасида йирик ҳарбий база қуришни режалаштирмоқда — ОАВ 19 апреля 23:26Навоийда 8 ёшли ўқувчи инглиз тилидан B2 сертификат олди 2 декабря 13:07Расман. Исломбек Исмоилов — “Нефтчи” бош мураббийи етиб тайинланди 19 февраля 20:28Антарктика сувларида илк бор акула қайд этилди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  АҚШ прокуратураси ФЗТ раиси Жером Пауэллга нисбатан жиноий тергов бошлади
Дунё

АҚШ прокуратураси ФЗТ раиси Жером Пауэллга нисбатан жиноий тергов бошлади

ShaxriyorShaxriyor—13 января 15:240 12
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШнинг Колумбия округи прокуратураси Федерал захира тизими (ФЗТ) раиси Жером Пауэллга нисбатан Вашингтондаги регулятор штаб-квартирасини реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолатлар ва лойиҳанинг кўлами ҳақида ёлғон маълумот берганлиги эҳтимоли бўйича жиноий тергов бошлади. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбаларга таяниб, “The New York Times” хабар берди.

Манбаларга кўра, Пауэллнинг очиқ баёнотларини таҳлил қилиш ва харажатлар бўйича ҳисоботларни ўрганишни ўз ичига олган тергов Колумбия округи прокурори Жанин Пирро томонидан 2025 йилнинг ноябрь ойида маъқулланган. Пирро АҚШ Президенти Дональд Трампнинг “кўп йиллик иттифоқчиси” ҳисобланади ва ушбу тергов Пауэллга қарши “янги йирик ҳуқуқий фронт” сифатида баҳоланмоқда.

Пауэллнинг ўзи ФЗТ расмий сайтида эълон қилинган мурожаатида жорий йилнинг 9 январь куни АҚШ Адлия вазирлиги регуляторга катта ҳайъат (grand jury) номидан суд қоғозлари юборганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, бу чақирувлар ўтган йил июнь ойида Сенатнинг банк қўмитасидаги тингловларда берган кўрсатмаларига, жумладан, ФЗТ биноларини реконструкция қилиш масаласига оид бўлиб, жиноий айблов қўйилиши билан таҳдид қилмоқда.

“Мен демократиямизда қонун устуворлиги ва ҳисобдорлик тамойилларини чуқур ҳурмат қиламан. Ҳеч ким, айниқса Федерал захира тизими раиси ҳам қонундан устун бўла олмайди. Аммо бу мисли кўрилмаган ҳаракатларни маъмурият томонидан бўлаётган таҳдидлар ва доимий босимлар контекстида кўриб чиқиш лозим”, дейди Пауэлл.

More stories

Трамп Украина урушини тугатишда Хитой ёрдамига умид боғлаяпти

25 октября 11:13

Трамп Россия Украинадаги можарони тугатишни хоҳламаётганини билдирди

8 ноября 14:04

АҚШ 2026 йилги Жаҳон чемпионатида оммавий ҳибсга олишлар бўлмаслигига ваъда берди

14 мая 18:54

АҚШда аномал иссиқлик оқибатида камида 25 киши вафот этди

5 июля 19:32

Унинг фикрича, Адлия вазирлигининг бу ҳаракатлари на ФЗТ биноларини реконструкция қилиш, на Конгрессдаги кўрсатмалар билан бевосита боғлиқ, балки регуляторнинг пул-кредит сиёсатини “Президентнинг хоҳиш-истакларига эмас, балки жамият манфаатларига хизмат қилади, деган баҳога асосланиб” олиб бораётгани билан изоҳланади.

“Гап шундаки, ФЗТ фоиз ставкаларини фактлар ва иқтисодий шароитларга таянган ҳолда белгилашни давом эттира оладими ёки пул-кредит сиёсати сиёсий босим ва қўрқитишлар билан белгиланадими?” дея савол қўйган Пауэлл.

У ФЗТдаги фаолиятини давом эттиришини ва “Америка халқига ҳалол ва ғурур билан хизмат қилишда давом этишини” ваъда берган.

Жером Пауэлл 2012 йилдан буён Федерал захира тизими бошқарувчилар кенгаши аъзоси ҳисобланади. Кенгаш аъзолари 14 йил муддатга тайинланади. Унинг раис сифатидаги ваколат муддати 2026 йил май ойида якунланади.

Дональд Трамп Пауэллни бир неча бор асосий фоиз ставкасини пасайтиришдан бош тортгани учун танқид қилган. 2024 йил декабридан 2025 йил сентябригача ставка 4,5 фоиз даражасида сақланиб турган. Сентябрда ФЗТ уни 4,25 фоизгача, октабрда 4 фоизгача, декабрда эса 3,75 фоизгача туширган. Бу кўрсаткич 2022 йил ноябридан бери энг паст даража бўлган.

Бу қарорлар Трампнинг ФЗТ ва Пауэллдан норозилигини билдирган баёнотлари фонида қабул қилинган. 2025 йил ёзида улар камера олдида ФЗТ биноларини таъмирлаш харажатлари юзасидан баҳслашиб қолган. Реконструкция ишлари бюджетга 3,1 миллиард долларга тушган. АҚШ Президенти Пауэллга нисбатан судга даъво аризаси киритиш нияти борлигини билдирган.

“50 миллион долларга тушиши керак бўлган иш учун 3 миллиард доллар. Бу яхши эмас!” деган у.

Шунингдек, Трамп Пауэллни лавозимидан озод қилиш ниятида экани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган. Аввалига Президент бундай режаларни рад этган, бироқ кейинчалик ФЗТ раҳбарининг вориси бўйича қарор қабул қилишини айтган. Декабрь ойида Трамп ушбу лавозимга эҳтимолий номзодлар сифатида Оқ уй ҳузуридаги Миллий иқтисодий кенгаш раҳбари Кевин Ҳассет ва ФЗТ бошқарувчилар кенгашининг собиқ аъзоси Кевин Уоршни тилга олган.

АҚШЖером Пауэллпрокуратуратергов бошладиФЗТ
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Гвардиола Ҳусанов трансферини “энг тўғри қарорлардан бири” деб атади
Олий суд экстремистик ва террористик деб топилган интернет манбалар рўйхатини эълон қилди
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 30
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа