Skip to content
Trending
8 августа 14:10Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов Швейцария клубига ўтди 14 мая 18:54АҚШ 2026 йилги Жаҳон чемпионатида оммавий ҳибсга олишлар бўлмаслигига ваъда берди 25 февраля 20:10Қирғизистонда мактаб формаси бўйича баҳс: депутат талабларни юмшатишни таклиф қилди 17 декабря 10:03Қозоғистонда мол гўшти экспортига чеклов қўйилди 23 февраля 10:06Бухоро вилоятида тунги клубдаги қизлар фоҳишаликка мажбурланди 14 октября 15:57Starlink Украина ҳарбийлари учун интернетни чеклаб қўйди 30 сентября 19:55Тошкентда Uzum Market номидан фойдаланган “кибербункер” фош этилди 5 января 09:54Ўзбекистон ЖСТга кириш йўлида сўнгги босқичга чиқди 1 мая 13:07Эрон терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этади 14 сентября 15:37Садир Жапаров Аҳмаджон Мелибоевга “Дўстлик” орденини топширди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Президент фармони: ўзбекистонликлар Янги йилда 5 кун дам олади
Жамият

Президент фармони: ўзбекистонликлар Янги йилда 5 кун дам олади

ShaxriyorShaxriyor—25 декабря 09:150 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан 5 кун дам олади. Бу ҳақда Президентнинг бугун, 24 декабрь куни қабул қилинган “2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида сўз боради.

Унга кўра, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 31 декабрь, 2 ва 3 январь қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланди.

More stories

Президент Тошкентдаги экологик вазият бўйича фармон чиқарди

25 ноября 12:01

Шавкат Мирзиёев уй-жой қурилиши ҳажмини босқичма-босқич оширишни топширди

3 февраля 20:17

Энди наркожиноятчилар оғирроқ жазоланади

13 ноября 09:56

Расмий банд бўлган барча шахсларга нафақалар тўлаш йўлга қўйилади

29 октября 20:38

Шу билан бирга, 2026 йилда:

  • барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):  2 январь, 28 май, 29 май, 31 август;
  • олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январь, 30 май, 31 декабрь қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланган.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ, ишланмайдиган байрам кунлари ҳисобланувчи 8 март – Хотин-қизлар куни байрами 2026 йилда якшанба – дам олиш кунига ва 21 март – Наврўз байрами ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрамлари беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун шанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш кунлари мос равишда 2026 йил 9 март, 23 март ва 11 май – душанба кунларига кўчирилади.

Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 2026 йилда 12 декабрь – шанба кунидан 31 декабрь – пайшанба кунига кўчирилади.

Бундан ташқари, байрам (ишланмайдиган) кунларининг узайтирилишини ҳисобга олган ҳолда республика аҳолисининг мароқли дам олиши учун:

  • Туризм қўмитаси ва Маданий мерос агентлиги туризм намойиши объектлари (маданий мерос объектлари, музейлар) ва меҳмонхона хизматлари учун чегирмалар берилиши ҳамда акциялар ўтказилишини ташкил этади;
  • Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда санаторийлар ва соғломлаштириш муассасалари учун чегирмалар бериш ҳамда акциялар ўтказиш тавсия этилади;
  •  “Uzbekistan Airways” АЖ ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга ички транспорт қатновлари учун чегирмалар бериш ва акциялар ўтказиш тавсия этилади.

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига:

  • меҳнат жамоалари ўртасида ушбу фармоннинг мақсади, мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтириш ишларини ташкил этиш;
  • узайтирилган байрам кунларида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари мароқли дам олишини таъминлаш юзасидан касаба уюшмалари ташкилотларининг ишини фаоллаштириш тавсия этилади.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда байрам кунлари ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолининг кенг хабардор қилинишини таъминланади.

дам оладиПрезидентўзбекистонликларфармон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Учқўрғонда катта ёшли шахснинг ахлоққа зид ҳаракати учун қатъий чора кўрилди
Наманганда “Кўмир таъминот” раҳбар ўринбосари пора билан ушланди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа