Skip to content
Trending
31 октября 15:56Ноябрнинг илк кунида баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади 12 августа 11:41Тошкентда янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди 26 июня 13:01Польшада 200 нафар йўловчиси бўлган икки поезд тўқнашди 29 августа 14:08Тошкентда электромобиль ёниб кетди 28 января 18:02Талабаларга уй ижарага берувчиларга 64,3 млрд сўм солиқ имтиёзи берилди 28 июля 10:2890 миллион доллар зарар ҳақидаги “Корея иши” судга оширилди 31 октября 09:36Испания Туркиядан 45 та Ҳуржет ўқув-машғулот самолётини харид қилади 13 ноября 11:55Президент шоир Усмон Азимга 3 хонали уй совға қилди 4 ноября 15:23Шавкат Мирзиёев «C5+1» форматидаги саммитда иштирок этиш учун Вашингтонга жўнаб кетди 25 января 18:08Миннеаполисда иммиграция операцияси вақтида 37 ёшли эркак отиб ўлдирилди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Европа комиссияси Маскнинг X ижтимоий тармоғини қоидабузарлик учун жаримага тортди
Дунё

Европа комиссияси Маскнинг X ижтимоий тармоғини қоидабузарлик учун жаримага тортди

ShaxriyorShaxriyor—6 декабря 19:320 12
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Европа комиссияси америкалик миллиардер Илон Маскка тегишли X ижтимоий тармоғини Европа Иттифоқининг рақамли хизматлар тўғрисидаги регламентида белгиланган “шаффофликни таъминлаш мажбуриятларини бузгани” учун 120 миллион евро миқдорида жаримага тортди.

Еврокомиссиянинг баҳолашича, Х’даги “кўк белги” дизайни чалғитувчи, чунки у аккаунт эгасининг шахсини тасдиқлаш ўрнига пулли хизматга айлантирилган, Х’нинг реклама кутубхонаси етарлича шаффоф эмас ва платформа олимларга қонунга мувофиқ очиқ бўлиши керак бўлган маълумотларга киришни таъминламаяпти.

More stories

Европа комиссияси Маскнинг X ижтимоий тармоғини қоидабузарлик учун жаримага тортди

6 декабря 19:32

Россияда ажрашганларни жаримага тортиш таклиф қилинди

19 ноября 15:52

Қозоғистонда бурқа кийганлик учун жарима белгиланиши мумкин

4 декабря 11:02

Евроиттифоқ Сурия билан шериклик келишувини қайта тиклади

11 мая 20:52

Еврокомиссия 120 миллион евро жарима билан якунланган текширувдан ташқари, X ижтимоий тармоғининг ноқонуний контент тарқалишининг олдини олиш ва ахборотни манипуляция қилишга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатлари самарадорлиги юзасидан яна бир нечта текширувлар олиб бормоқда.

Европа Иттифоқининг рақамли хизматлар тўғрисидаги регламенти компанияларга глобал йиллик айланмасининг 6 фоизигача жарима солишга имкон беради. X тармоғининг айланмаси бир неча миллиард еврога баҳоланган бўлса-да, Илон Маскнинг барча корхоналарининг умумий айланмаси бу кўрсаткичдан бир неча баробар юқоридир.

Еврокомиссия вице-президенти Хенна Вирккунен жарима миқдорини қоидабузарликларнинг мазмуни, оғирлиги ва давомийлигини ҳисобга олган ҳолда мутаносиб деб баҳолаган. Шу билан бирга, у мутаносиблик тамойилига асосланиб, жарима миқдорини ҳисоблаш схемасини аниқлаштирмаган ва буни “оддий иқтисодий формулага келтириб бўлмаслигини” таъкидлаган.

Politico нашрининг қайд этишича, Брюсселнинг бу қарори ЕИ ва АҚШ ўртасида технологик компанияларни тартибга солиш бўйича муносабатлардаги кескинликни янада оширади. Вашингтон Европа Иттифоқининг рақамли хизматлар бўйича регламентини бир неча бор танқид қилиб, уни цензура билан тенглаштирган ва бунга жавобан Европа импортига қўшимча божхона тўловларини жорий этиш билан таҳдид қилган.

АҚШ вице-президенти Жей Ди Венс эса бундай жарималарни Америка компанияларига нисбатан ҳужум деб атаган.

“Еврокомиссия платформани цензура қилмагани учун Хъни юзлаб миллион доллар жаримага тортиши ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда. Европа Иттифоқи сўз эркинлигини қўллаб-қувватлаши ва Америка компанияларини асоссиз даъволар туфайли ҳужумларга дучор қилмаслиги керак”, деб ёзди Венс Х’даги саҳифасида.

​Еврокомиссиянинг таъкидлашича, регламентнинг цензура билан ҳеч қандай алоқаси йўқ, у фақат шаффофликни таъминлашга қаратилган.

X ижтимоий тармоғиЕвроиттифоқЕвропа комиссиясижаримақоидабузарлик учун
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Украина сунъий интеллектли камикадзе  дронлардан фойдалана бошлади
Германия канцлери Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан телефон орқали суҳбатлашди
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 30
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа