Skip to content
Trending
11 марта 11:00Қорақалпоғистонда янги Солиқ бошқармаси бошлиғи тайинланди 18 ноября 17:40Покистон ҳарбийлари Афғонистон чегараси яқинида 15 нафар жангарини ўлдирди 29 мая 21:23Шавкат Мирзиёев ЕОИИ давлатлари билан ягона рақамли платформаларни ривожлантиришни таклиф қилди 3 октября 11:45Шимолий Корея яна Япон денгизи томон баллистик ракета учирди 17 января 17:57Саудия Арабистонида 142 ёшли энг кекса фуқаро вафот этди 6 июня 10:36Ҳормуз бўғози яқинида АҚШ ва Эрон ўзаро зарбалар алмашди 26 ноября 21:59Электрон тижорат билан шуғулланувчилар учун солиқ ставкалари оширилади 13 июля 21:31Тошкентда пуллик парковка учун ҳақ тўламаганлар жаримага тортилиши мумкин 27 октября 12:34Қирғизистон ўз миллий криптовалютасини яратди 26 марта 10:46Меtа болалар хавфсизлигини бузгани учун 375 млн доллар жаримага тортилди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Президент шоир Усмон Азимга 3 хонали уй совға қилди
Дунё

Президент шоир Усмон Азимга 3 хонали уй совға қилди

ShaxriyorShaxriyor—13 ноября 11:550 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Кеча, 12 ноябрь куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги “Санъат саройи” мажмуасида Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг 75 йиллиги кенг нишонланди ва шоирга Президент Шавкат Мирзиёев номидан 3 хонали уй совға қилинди. 

More stories

Трамп Финляндия Президентини Ғазо тинчлик кенгашига таклиф қилди

19 января 19:10

Садир Жапаров Қамчибек Ташиевни президент қилмоқчи бўлганини айтди

14 августа 13:24

Евроосиё банки Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатиб, 5 млрд тенге зарар кўрди

14 мая 13:57

Эрон президенти урушни тугатиш шартларини эълон қилди

12 марта 12:58

Шоирнинг юбилей тадбирида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид ва бошқа бир қатор ижодкорлар иштирок этган. 

Тадбирда вилоят раҳбари шоирни Сурхондарё аҳли номидан самимий табриклаб, унинг асарларида юртнинг гўзаллиги, халқ руҳи ва миллий қадриятлар чуқур ифода этилганини таъкидлаган. Шунингдек, Улуғбек Қосимов ҳамда Сирожиддин Саййид шоирга Президент совғаси – Термиз шаҳридаги 3 хонали уй калитини топширган. 

Тадбир давомида ёзувчи ва ижодкорлар, ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари шоир асарларидан намуналар ўқиган. Шу билан бирга, Усмон Азимнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган видеолавҳалар намойиш этилган. 

Маълумот учун, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим 1950 йил 13 август куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманида таваллуд топган. 1972 йилда Тошкент давлат университети – ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида таълим олган. У ўзининг “Инсонни тушуниш” номли илк китоби билан 1979 йилда адабий жамоатчилик эътиборига тушган. Шундан сўнг шоирнинг “Ҳолат”(1979), “Оқибат” (1980), “Кўзгу” (1983), “Сурат парчалари” (1985), “Дарс” (1985), “Иккинчи апрель” (1987), “Бахшиёна” (1989), “Ғаройиб аждарҳо” (1990), “Уйғониш азоби” (1991), “Ғусса” (1994), “Узун тун” (1994), “Бор экан-да, йўқ экан” (1995), “Сайланма” (1995), “Куз” (2001) каби шеърий ва “Жоду” (2003), “Адибнинг умри” (2010), “Сўнгсўзлар” (2020) насрий тўпламлари, наср ва назмдан иборат “Коллаж” (2018) насрий тўпламлари нашр этилган.

Қолаверса, Усмон Азим уч мингга яқин шеърий асарлар муаллифи саналади. У Грузиянинг Владимир Маяковский номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган (1982). “Дўстлик“ ордени (1998) билан мукофотланган. 2024 йил Усмон Азим Қозоғистоннинг адабиёт соҳасидаги халқаро “Алаш” мукофоти билан тақдирланган.

ПрезидентСурхондарёуй совға қилдиУсмон АзимЎзбекистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ўзбекистонда метан нархи кескин кўтарилди
Оскар юрак муаммоси туфайли фаолиятини якунлаши мумкин
Related posts
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Load more

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1951
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа