Skip to content
Trending
17 апреля 17:41МДҲ давлатлари ташқи ишлар вазирлари Москвада йиғилди 14 января 16:53Bloomberg: Трампнинг куёви Кушнер ва элчи Уиткофф Путин билан учрашиш учун Москвага бориши мумкин 12 июля 14:37Андижонда эрини ўлдириш учун қотил ёллаган аёл қўлга олинди 2 марта 08:43Хоманаий ўлими ортидан “Ҳизбуллоҳ” Исроилга зарба берди 4 апреля 14:27Шавкат Мирзиёев геология соҳаси ходимларини давлат мукофотлари билан тақдирлади 1 апреля 20:58Энди Ўзбекистонда “техпаспорт” 5 йил муддатга берилади 26 июля 13:37Apple мижозларига 250 млн доллар товон пули тўлайди 16 марта 13:57Мустақилликдан сўнг олтин ҳажми 63 тоннадан 118,4 тоннага кўпайди 8 июня 14:07Байден Трампни АҚШ тарихидаги энг коррупциялашган президент деб атади 26 ноября 10:20Чегарадан яширинча наркотик олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Тошкентда пуллик парковка учун ҳақ тўламаганлар жаримага тортилиши мумкин
Жамият

Тошкентда пуллик парковка учун ҳақ тўламаганлар жаримага тортилиши мумкин

ShaxriyorShaxriyor—13 июля 21:310 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail
More stories

Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази Гиннессда расман қайд этилди

13 апреля 16:08

Тошкентда сумалак цехи қарийб 2,5 млрд сўмлик газни ўмарди

3 апреля 14:50

Тошкент вилоятида кўча безорилиги билан боғлиқ ҳолат юзасидан 17 нафар шахс ушланди

15 февраля 13:48

Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz жарима майдонига қўйилди

16 мая 16:20

Энди Тошкент шаҳрида пуллик “парковка” учун ҳақ тўламаганлар жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақдаги қонун лойиҳасини пойтахт ҳокимлиги жамоатчилик муҳокамасига қўйди.  

Лойиҳага кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни янги 128-11-модда билан тўлдириш таклиф этилмоқда. Унга кўра, пуллик тўхтаб туриш жойидан фойдаланганлик учун белгиланган муддатда ҳақ тўламаслик ёки тўлашдан бўйин товлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) икки баравари (1 сентябргача 824 минг сўм, ундан кейин 880 минг сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади. Шу билан бирга, ушбу қоида қонунга мувофиқ “парковка”лардан бепул ёки имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Лойиҳада, шунингдек, тўлов амалга оширилмаганлик факти автоматлаштирилган фото ва видеофиксация воситалари ёрдамида олинган материаллар, шунингдек, ахборот тизимлари маълумотлари билан тасдиқланиши мумкинлиги назарда тутилган. Бундан ташқари, бундай маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартибини белгилаш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир қатор моддаларига ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда.

Шу билан бирга, ушбу қоида фақат давлат ҳокимияти органлари тасарруфидаги кўчаларда ташкил этилган йўл бўйидаги пуллик парковкаларга нисбатан амал қилади. Шлагбаумли хусусий пуллик парковкаларга бу қоида дахл қилмайди, чунки у ердан тўловни амалга оширмасдан туриб чиқиб кетиш имконсиз.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси жорий йил 28 июлга қадар давом этади.

жаримапуллик парковкаТошкент
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Хоразмда кучли иссиқ сабаб барча давлат боғчалари вақтинча ёпилади
Украина дронлари Россиянинг бир нечта ҳудудига зарба берди
Related posts
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 10
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Спорт

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47 10
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 10
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Load more

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1887
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа