Skip to content
Trending
3 августа 12:01Фарғонада маст ҳайдовчи уриб юборган ЙПХ ходими вафот этди 17 марта 15:58Яшнободда инспектор талабига бўйсунмаган 17 ёшли ҳайдовчига чора кўрилди 29 июня 15:47Москвада бензин танқислиги кучайди: ҳайдовчилар соатлаб навбат кутмоқда 9 марта 07:46NASA Ойга учадиган астронавтлар менюсини эълон қилди 14 марта 11:48Эрон АҚШнинг Саудиядаги базасида 5 та KC-135 самолётини зарарлаган 29 августа 14:08Тошкентда электромобиль ёниб кетди 22 июля 10:28“Ливерпуль” клубининг бир қисми сотилиши мумкин 27 июля 14:51Шерзод Хўжаев Ўзбекистон Энергетика вазири этиб тайинланди 11 декабря 20:25Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди 3 июля 13:49Навоийда 34,8 млрд сўмлик кешбек фирибгарлиги фош этилди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази Гиннессда расман қайд этилди
Жамият

Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази Гиннессда расман қайд этилди

ShaxriyorShaxriyor—13 апреля 16:080 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail
More stories

Тошкентда омборхонада ёнғин чиқди

29 апреля 18:13

Тошкентда кекса аёлни уриб, пулини ўғирлаганлар қўлга олинди

4 апреля 18:27

Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди

31 марта 11:23

Тошкентда синтетик наркотиклар тайёрланган яширин лаборатория аниқланди

15 мая 12:08

Бугун, 13 апрель куни Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси маркази “Гиннесснинг рекордлар китоби”га киритилди. Бу ҳақда ушбу рекордни эълон қилишга бағишланган тадбирда хабар берилди.

Қайд этилишича, марказ музейи “Ислом оламидаги энг катта музей” деб тан олинган. Иншоот Тошкентнинг машҳур Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудидаги 10 гектар майдонда барпо этилган. Бино уч қаватдан иборат бўлиб, узунлиги 161 метр, эни 118 метрни ташкил этади. Гумбазининг баландлиги 65 метр, умумий фойдаланиш ҳудуди эса 42 минг квадрат метрдан зиёд. Айнан шу ноёб кўрсаткичлар уни “Гиннесснинг рекордлар китоби”га киритиш учун асос бўлди.

Маълумот учун, марказ қадимий ва миллий меъморчилик анъаналари асосида қурилган бўлиб, унга тўрт томондан – тўрт асосий портал орқали кириш мумкин. Ушбу порталлар ва бинонинг ташқи равоқлари илм-маърифат, бағрикенглик, инсонийлик ва ота-онага ҳурмат мазмунидаги Қуръон оятлари ҳамда ҳадислар билан безатилган. Биринчи қаватдан қарийб 8 минг 350 квадрат метрлик кўргазма залига эга музей ва 550 ўринли анжуманлар зали ўрин олган. Иккинчи қаватда эса қўлёзма ва тошбосма манбалар, босма ва электрон адабиётлар фондига эга кутубхона, ўқув заллари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва илмий муассасалар учун шароит яратилган. Гумбаз остида махсус мэппинг голограммаси яратилган бўлиб, унда аввал коинот тасвири намоён бўлади, осмондаги юлдузлар жилоланади. Гумбаз остидаги юлдузлар композицияси Тошкент осмонида тунда кўринадиган юлдузлар харитаси асосида шакллантирилган. Уларни ифода этиш учун 90 дона “сваровский” тоши ва 650 дан ортиқ чироқлардан фойдаланилгани мазкур залга алоҳида улуғворлик бағишлаган.

У ерда Усмон Мусҳафи билан бир қаторда Ўзбекистонга тегишли бўлган, турли сулолалар даврида яратилган 114 та нодир Қуръон қўлёзмаси жамланган. Улар орасида сомонийлар, қорахонийлар, ғазнавийлар, темурийлар, шайбонийлар ва бошқа даврларга мансуб ноёб нусхалар бор. Марказ Франциянинг Авиценна мукофотига сазовор бўлган, АҚШдаги Смитсон институтининг “Smithsonian Magazine” нашри талқинига кўра, 2026 йилда дунёда энг катта қизиқиш билан кутилган 10 та музейдан бири сифатида эътироф этилган. Шунингдек, “Condé Nast Traveler” нашри уни 2026 йил июнь ойида ташриф буюриш мумкин бўлган музейлар рўйхатига киритган, BBC Travel эса дунёдаги энг кўп кутилган музейлар қаторига қўшган.

ГиннессИслом цивилизацияси марказиқайд этилдиТошкент
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Нетаньяхунинг ҳарбий котиби Роман Гофман “Моссад” раҳбари бўлди
Душанбеда Марказий Осиё хавфсизлик форуми бўлиб ўтади
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 30
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 30
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа