Skip to content
Trending
22 декабря 14:17Япония электр таъминоти учун атом энергиясини яна ишга солмоқда 15 декабря 10:43Тайваннинг сувости кемаси синов пайти носозликка учради 27 января 20:14Қирғизистон меҳнат мигрантлари масаласида Россияни судга берди 24 июня 13:01Фарғонада 18 ёшли қизни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлганлар ушланди 2 марта 20:06Қувайт АҚШнинг учта F-15 русумли қирувчи самолётини уриб туширди 19 ноября 18:39Ўзбекистонда қайтарилмаётган микроқарзлар миқдори кескин ортди 18 февраля 15:32БМТ экспертлари: Эпштейн ишида инсониятга қарши жиноят аломатлари бор 27 января 09:58Ўзбекистонда 2025 йилда 267 мингдан ортиқ никоҳ қайд этилди 29 апреля 13:27Қамчибек Ташиевга давлат тўнтаришига уриниш айби қўйилди 11 ноября 18:39Тошкент вилоятида Х-XI асрларга оид деворий суратлар топилди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Миннеаполисда иммиграция операцияси вақтида 37 ёшли эркак отиб ўлдирилди
Дунё

Миннеаполисда иммиграция операцияси вақтида 37 ёшли эркак отиб ўлдирилди

ShaxriyorShaxriyor—25 января 18:080 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) ходимлари 24 январь куни Миннеаполис шаҳрида эркакни отиб ўлдирди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлигига кўра, эркак полициячиларга тўппонча билан яқинлашган. Натижада федерал ходим “ўзини ҳимоя қилиш” мақсадида унга ўқ узган. Ҳодиса депортация бўйича операция вақтида юз берган. Дастлаб федерал ходимлар эркакни қуролсизлантиришга уринган, бироқ у “куч билан қаршилик кўрсатган”.

“Шундан сўнг полициячи ўз ҳаёти, шунингдек, бошқа полициячиларнинг ҳаёти ва хавфсизлигидан қўрқиб ўт очган”, дейилади расмий баёнотда.

Вазирлик эркакка тегишли экани тахмин қилинаётган 9 мм калибрли ярим автоматик тўппонча тасвирланган суратни ҳам эълон қилди. Ҳодиса амалдаги яшаш рухсатномасига эга бўлмаган, тан жароҳати етказиш билан боғлиқ иш бўйича қидирувда бўлган “мигрантни қўлга олиш чоғида” юз берган.

Миннесота губернатори федерал офицерларни штатдан олиб чиқишни талаб қилди

More stories

Истанбулда ИШИДнинг 100 дан ортиқ аъзоси қўлга олинди

25 декабря 18:47

АҚШ ноқонуний иммиграцияга алоқадор ўзбекистонликларга виза чекловлари жорий қилди

20 февраля 09:56

Буюк Британия иммиграция тизимини тўлиқ рақамлаштирди

23 июля 11:19

Иммиграция сиёсати портлади: Миннеаполисда минглаб одамлар ICEга қарши намойишга чиқди

31 января 15:35

Миннесота штати губернатори Тим Уолц федерал ходимлар томонидан содир этилган отишмани қоралади. “Бу жирканч ҳолат”, деб ёзди у X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида. Шунингдек, губернатор АҚШ президенти Дональд Трампдан хорижлик фуқароларни депортация қилишда федерал полициядан фойдаланишни тўхтатишни талаб қилди.

“Миннесотадан минглаб шафқатсиз, тайёргарликка эга бўлмаган полициячиларни олиб ташланг. Зудлик билан”, деди у.

Миннеаполис полицияси бошлиғи Брайан O’Харанинг маълум қилишича, ҳалок бўлган шахс 37 ёшли АҚШ фуқароси экани тахмин қилинмоқда. Отишмадан сўнг воқеа жойида ғазабланган оломон тўпланиб, федерал офицерларни “қўрқоқлар” деб ҳақорат қилиб, шаҳарни тарк этишни талаб қилган.

Трамп операцияни қўллаб-қувватлади

АҚШ президенти Миннеаполисда ICE ходимлари томонидан эркакнинг ўлдирилиши юзасидан баёнот берди ва “ўзини ҳимоя қилган” федерал агентларни қўллаб-қувватлаб, Миннесота штати ҳокимиятини айблади.

У федерал агентларга “маҳаллий полиция ёрдам бермаганидан сўнг ICE ходимлари ўзларини қуролланган шахсдан ҳимоя қилишга мажбур бўлгани”ни айтди. Шунингдек, маҳаллий раҳбарларни “жамоатчилик тинчлигини бузиш ва федерал агентларга қарши норозиликни қўзғатиш”да айблади.

Бу федерал ходимлар рейдлар чоғида одам ўлимига сабаб бўлган илк ҳолат эмас

Жумладан, 7 январь куни Миннеаполис шаҳрида 37 ёшли аёл отиб ўлдирилганди. Расмийлар воқеани ўзини ҳимоя қилиш ҳаракати деб баҳолаган бўлса-да, шаҳар мэри буни “эҳтиётсизлик” деб атаган.

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги ҳалок бўлган аёл Рени Никол Гуд эканини, у иммиграция ходимларини “машинаси билан босиб кетишга урингани”ни даъво қилди. Бироқ Миннеаполис мэри Жейкоб Фрей бунга қарши чиқди.

У буни “хизмат ваколатидан эҳтиётсиз фойдаланиш” эканини айтиб, оқибатда бир инсон ҳалок бўлганини таъкидлади. Мэр ҳақоратли сўзлар билан иммиграция ходимларини шаҳарни тарк этишга чақирди. Аммо АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм рейдлар давом этиши, иммиграция ходимлари ҳеч қаерга кетмаслигини айтди.

ИммиграцияМиннеаполисоперацияотиб ўлдирилди
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Трамп Канада товарларига 100 фоиз бож билан таҳдид қилди
Хоразмда 32 кмлик янги пулли трасса барпо этилади
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа