Skip to content
Trending
2 ноября 04:57Андижонда фуқаро агентлик ходимини чойнак билан урди 7 мая 09:27Ўзбекистондаги топ блогерлар 2025 йилда 2,7 млрд сўм даромад олди ва 110 млн сўм солиқ тўлади 23 марта 17:33Жаҳон метеорология ташкилоти: 2015–2025 йиллар энг иссиқ давр бўлди 22 мая 14:23Эверестда янги рекорд: бир кунда 274 альпинист чўққига чиқди 29 июня 16:03Туркманистонда эркак олти нафар фарзандини отиб ўлдириб, ўз жонига қасд қилди 6 августа 18:17Дрон ҳужумлари ортидан Wildberries товарларини Қозоғистон ва Ўзбекистондаги омборларга кўчирмоқчи 3 марта 13:54Сергелида ўзини ДХХ ходими деб таништирган шахс 30 минг доллар талаб қилганида ушланди 6 января 10:01Tashkent City 2-лот ҳудудида ёнғин қайд этилди 11 декабря 12:26Тошкентда икки нафар солиқчи пора билан қўлга тушди 13 июня 09:45Антальяда 267 йўловчили самолёт аварияга учради
  Среда 14 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  БМТ экспертлари: Эпштейн ишида инсониятга қарши жиноят аломатлари бор
Дунё

БМТ экспертлари: Эпштейн ишида инсониятга қарши жиноят аломатлари бор

ShaxriyorShaxriyor—18 февраля 15:320 9
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШда жинсий зўравонликлар содир этган жиноятчи Жеффри Эпштейнга оид очиқланган миллионлаб ҳужжатлар “глобал жиноий ташкилот” мавжудлигини кўрсатади ва бу ҳаракатлар инсониятга қарши жиноятлар даражасига етиши мумкин. Бу ҳақда БМТ инсон ҳуқуқлари кенгаши томонидан тайинланган мустақил экспертлар гуруҳига таяниб The Guardian хабар берди.

Экспертларнинг таъкидлашича, АҚШ Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган ҳужжатлардаги жиноятлар ирқчилик, коррупция ва аёлларга нисбатан кескин нафрат фонида содир этилган. Улар бу жиноятлар аёллар ва қизларни буюмга айлантириш ҳамда уларнинг инсоний қадр-қимматини йўқотишни кўрсатишини айтишди.

Аёллар ва қизларга нисбатан бундай ваҳшийликларнинг кўлами, табиати, тизимли характери ва халқаро қамрови шунчалик оғирки, уларнинг бир қисми инсониятга қарши жиноятлар мезонларига тўғри келиши мумкин, дейилади баёнотда.

More stories

АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн ишига оид минглаб ҳужжатларни сайтидан олиб ташлади

4 февраля 11:26

Эпштейн можароси фонида Британия бош вазирига босим кучаймоқда

11 февраля 22:25

БМТ маълум қилишича Фаластиннинг Ғарбий Соҳил ҳудудида кунига 5 та ҳужум содир этилган

6 декабря 14:39

Эпштейн иши: янги ҳужжатларда таниқли футболчи Франк Рибери номи тилга олинди

10 февраля 14:43

​Экспертлар ҳужжатлардаги айбловлар мустақил, пухта ва холис терговни талаб этиши, шунингдек, бундай жиноятлар қандай қилиб узоқ вақт содир этилганини аниқлаш учун суриштирув ўтказилиши кераклигини таъкидлади.

Ноябрь ойида АҚШ Конгресси томонидан иккита партиянинг кенг қўллаб-қувватлаши билан қабул қилинган қонун Эпштейн алоқадор файлларни оммага эълон қилишни талаб қилади.

БМТ экспертлари ҳужжатларни эълон қилиш жараёнида “жиддий процессуал хатолар ва нотўғри таҳририй ўзгартиришлар”га йўл қўйилганидан хавотир билдирди. Сабаби бу ҳолат жабрланувчиларнинг шахсий маʻлумотлари ошкор бўлишига олиб келган. Ҳозиргача эълон қилинган ҳужжатларда 1 200 дан ортиқ жабрланувчи аниқланган.

Маълумотларни тўлиқ ошкор қилмаслик ёки терговни доирасини кенгайтирмаслик кўплаб жабрланувчиларнинг руҳий жароҳатланишга олиб келди ва улар буни “тизимли алдов” деб таърифламоқда, деди экспертлар.

​

Адлия департаменти томонидан ҳужжатларнинг эълон қилиниши Эпштейннинг сиёсат, молия, илм-фан ва бизнес соҳасидаги кўплаб таниқли шахслар билан алоқалари борлигини фош этди. Бу алоқалар унинг 2008 йилда фоҳишабозлик, жумладан вояга етмаган қизни жинсий хизматга жалб қилишда айбини тан олганидан олдин ҳам, кейин ҳам давом этган.

Эпштейн 2019 йилда вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилиш бўйича федерал айбловлар билан яна ҳибсга олингач, қамоқхонада ўлик ҳолда топилган. Унинг ўлими ўз жонига қасд сифатида баҳоланган.

БМТжиноятЭпштейн
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Хоразмда Ал-Хоразмий ҳайкали ва хиёбон учун 25 млрд сўм ажратилади
ҲАМАС Тинчлик кенгашини Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақирди
Related posts
Дунё

Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги кескинлик ортидан Ар-Риёд аэропорти фаолияти тўхтатиб турилмоқда

13 октября 18:06 30
Дунё

Хитой автомобиллари Норвегия ҳарбийларининг махфий маълумотларини ёзиб олгани аниқланди

13 октября 16:38 30
Дунё

Ким Чен Инга АҚШгача етиб бора оладиган баллистик ракета намойиш этилди

13 октября 16:12 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги кескинлик ортидан Ар-Риёд аэропорти фаолияти тўхтатиб турилмоқда

13 октября 18:06 30
Дунё

Хитой автомобиллари Норвегия ҳарбийларининг махфий маълумотларини ёзиб олгани аниқланди

13 октября 16:38 30
Дунё

Ким Чен Инга АҚШгача етиб бора оладиган баллистик ракета намойиш этилди

13 октября 16:12 20
Жамият

Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

13 октября 16:05 30
Дунё

Покистонда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди: 6 киши ҳалок бўлди

13 октября 14:36 20
Жамият

Тошкент — Сеул рейсида ўзбекистонлик шифокор йўловчи аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

13 октября 12:29 40
Load more

Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги кескинлик ортидан Ар-Риёд аэропорти фаолияти тўхтатиб турилмоқда

13 октября 18:06

Хитой автомобиллари Норвегия ҳарбийларининг махфий маълумотларини ёзиб олгани аниқланди

13 октября 16:38

Ким Чен Инга АҚШгача етиб бора оладиган баллистик ракета намойиш этилди

13 октября 16:12

Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

13 октября 16:05

Покистонда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди: 6 киши ҳалок бўлди

13 октября 14:36

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1926
  • Жамият1869
  • Спорт314
  • Иқтисод151
  • Технология34
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонТрампИсроилқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа