Skip to content
Trending
19 января 15:22Гренландия можароси фонида олтин ва кумуш нархи рекорд даражада қимматлади 24 июня 12:51Банк карталарига келиб тушган йирик маблағлар ҳақида солиқчиларга хабар берилиши мумкин 27 января 21:29Суд Instagram орқали митингга даъват қилган эркакка ҳукм чиқарди 5 ноября 17:24Қорақалпоғистондаги туз конига 200 млн доллар инвестиция киритилади 17 июля 14:44Жиззахдаги мактабда ёнғин содир бўлди 27 мая 09:39Бельгияда мактаб микроавтобуси поезд билан тўқнашди 26 декабря 12:54Ўзбекистон аҳолисининг харид қобилияти ошди — Президент 28 ноября 21:12Трамп АҚШда “учинчи дунё мамлакатлари” миграциясини тўхтатганини эълон қилди 24 марта 20:36Ўзбекистон ва Россия: атом энергетикаси бўйича янги ҳамкорлик йўл харитаси имзоланди 28 февраля 17:27Ҳусийлар Эронни қўллаб, Қизил денгиз ва Исроилга ҳужумларни қайта бошлашини билдирди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Путин Украинани эгаллашни давом эттириш ниятида эканлигини айтди
Дунё

Путин Украинани эгаллашни давом эттириш ниятида эканлигини айтди

ShaxriyorShaxriyor—4 декабря 18:220 19
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Россия Президенти Владимир Путин Украина ҳудудларини эгаллашни давом эттиришини ваъда қилди. Бу ҳақда у “India Today” ҳинд телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Путиннинг сўзларига кўра, ўзини ўзи республика деб эълон қилган Донецк ва Луганск “халқ республикалари” (“ДНР” ва “ЛНР”) “барибир озод этилади”. 

“Ҳаммаси шу томон бормоқда. Ё биз бу ҳудудларни қуролли йўл билан озод қиламиз, ёки Украина қўшинлари бу ерларни тарк этиб, у ердаги урушни тўхтатади”, деган Владимир Путин.

Мазкур интервью Путиннинг Ҳиндистонга ташрифи олдидан тайёрланган бўлиб, ташриф бугун, 4 декабр куни бошланади.

Россия Президентининг таъкидлашича, Украинанинг ушбу минтақалари аҳолиси “мустақиллик учун овоз берган”. 

“Биз буни дарҳол Украинага, украин қўшинларига айтганмиз: одамлар сиз билан яшашни истамайди, қўшинларингизни чиқаринг ва ҳеч қандай ҳарбий ҳаракат бўлмайди. Йўқ, улар урушишни афзал кўрди, мана, энди бу нимага олиб келганини кўриб турибмиз”, деди Владимир Путин.

More stories

Путин ва Трамп телефон орқали Украина уруши ва Москва–Вашингтон алоқаларини муҳокама қилди

5 июля 14:19

Лукашенко Путиндан энг сўнгги ядровий қуролларни олди

1 ноября 09:51

Россия–Эрон молиявий алоқалари: яширин пул жўнатмалари ҳақида маълумот чиқди

7 февраля 12:25

Россиянинг нефть ва газдан тушадиган даромади октябрь ойида 26,6 фоизга қисқарди

7 ноября 09:50

Донбасснинг тўлиқ равишда – Россия қўшинлари назоратига ўтмаган ҳудудларни ҳам ўз ичига олган ҳолда, Россия назоратига ўтиши Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти таклиф қилган режанинг пунктларидан бири ҳисобланади.

“Донбасс ва Новороссияни эгаллаш”

ТАСС интервью сарлавҳасида Путин ҳар қандай ҳолатда эгаллашни ваъда қилган Украина ҳудудлари “Донбасс ва Новороссия” деб аталган. Аммо “India Today” телеканалига берилган интервьюнинг ўзида Россия Президенти қайси ҳудудлар назарда тутилганини аниқ айтмаган. Матндан келиб чиқиб, Путин Донецк ва Луганск вилоятларини назарда тутгани хулоса қилиш мумкин.

Трамп томонидан таклиф қилинган 28 банддан иборат режага кўра, Украина таркибидаги Донецк ва Луганск вилоятларини Россия назоратига ўтказиш назарда тутилган. Шу билан бирга, Москва Запорожье ва Херсон вилоятларига ҳам даъвогар бўлиб келмоқда. 2014 йилда аннексия қилинган Қрим ва Луганск вилоятининг катта қисми аллақачон Россия назоратида. Украина эса ўз ҳудудларини топширишни рад этади, аммо фронтнинг ҳозирги чизиғи бўйича ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирган.

АҚШ Трамп режасини тўрт “пакет”га ажратишни таклиф қилган

Путин шу интервьюда 2 декабрь куни Кремлда АҚШ Президентининг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан учрашувда Россия Трампнинг урушни тўхтатиш режасидаги айрим бандларга рози бўлмаганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, томонлар ташаббуснинг ҳар бир бандини алоҳида кўриб чиққан ва қатор масалаларда келишувга эришилмаган.

“Бундай масалалар бўлди, биз уларни муҳокама қилдик, лекин бу осон иш эмас. Айрим нуқталар бўйича ҳа, муҳокама қилишимиз мумкин, дедик, бошқаларига эса рози бўломадик. Суҳбат айнан шундай тарзда кечди”, деди Путин.

Шунингдек, у АҚШнинг 28 банддан иборат дастлабки режаси “деярли ўзгармаганини”, аммо Вашингтон уни тўрт алоҳида “пакет”га бўлишни таклиф қилганини айтди. Аввалроқ Украина ва ЕИ вакилларининг Женевадаги учрашувидан сўнг бандлар сони 19 тагача қисқаргани ҳақида хабар берилган. Аммо 28 ва 19 бандни ўз ичига олган тўлиқ ҳужжатлар расман эълон қилинмаган.

Путин Уиткофф ва Кушнер билан ўтказилган учрашувни “жуда фойдали”, деб баҳолади. АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам музокараларга ижобий баҳо берган, аммо америкалик расмийлар учрашувнинг мазмуни юзасидан батафсил изоҳ бермаган.

Россия президенти шунингдек Москва­нинг “катта еттилик” (G7) форматига қайтишини назарда тутган АҚШнинг тинчлик режаси бандларидан бирини рад этди. Путиннинг айтишича, у Россия 2014 йилда G8дан чиқарилганидан анча олдин ҳам саммитларга деярли бормаган. У 2009–2012 йилларда саммитларда қатнашмагани рост, аммо бу йилларда Россия Президенти Дмитрий Медведев бўлган. Шунга қарамай, Путин 2013 йилги учрашувда иштирок этган.

4 декабрь куни маълум қилинишича, Владимир Путиннинг катта матбуот анжумани ва “тўғридан тўғри линия” 19 декабрь куни бўлиб ўтади.

ПутинРоссияУкраинаҳудудэгаллаш
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Доллар курси кўтарилди
Ҳиндистон Россиядан атом сувости кемасини ижарага олиш бўйича келишувга эришди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа