Skip to content
Trending
27 октября 20:14Ўзбекистон Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди 13 октября 12:29Тошкент — Сеул рейсида ўзбекистонлик шифокор йўловчи аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди 5 января 16:02Мирзо Улуғбек туманида бир нечта кўча вақтинчалик ёпилди 16 мая 16:20Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz жарима майдонига қўйилди 23 марта 12:35Эрон мудофаа тизимлари АҚШ дрони MQ-9 Reaper’ни уриб туширди 19 июня 16:51Андижонда қарийб 2,5 кг “гашиш” мусодара қилинди 11 марта 11:37“Ташаббусли бюджет”да овоз бериш босқичи бошланди 14 августа 13:53Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия қилиб беришга расман рухсат берилди 27 мая 09:33Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади 8 июня 10:00Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимидан озод этилди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Австралиядаги казинода қозоғистонлик жуфтлик фирибгарликда айбланиб қўлга олинди
Дунё

Австралиядаги казинода қозоғистонлик жуфтлик фирибгарликда айбланиб қўлга олинди

ShaxriyorShaxriyor—1 декабря 22:340 12
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Австралиянинг Сидней шаҳридаги казинода қозоғистонлик жуфтлик фирибгарликда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Қозоғистондан бўлган 36 ёшли аёл ва унинг 44 ёшли эри Сидней казиносида бир миллион доллардан ортиқ ютуқни Микки Маус тасвири туширилган футболкага яширилган кичик камера ва алоқа учун қулоқчинлардан фойдаланиб қўлга киритганликда айбланмоқда. Улар Барангару туманида қўлга олинган.

More stories

Қирғизистон собиқ президентининг ўғли қўлга олинди

24 ноября 15:12

Австралия Эрон аёллар терма жамоасининг 5 футболчисига гуманитар виза берди

10 марта 16:59

Google Ҳинд океанидаги кичик оролда СИ дата марказ қурмоқчи

6 ноября 14:36

Австралия қирғоғида енгил самолёт океанга қулаб тушди

6 февраля 19:34

“Казино ходимлари аёлнинг кўйлагида кичик яширин камера борлигини пайқаган. Хабар берилгач, полиция ҳодиса жойига дарҳол етиб келиб, эр-хотинни ҳибсга олди”, дейилади хабарда.

Терговчиларнинг айтишича, жуфтликдан кичик магнит зондлари, батареялар ва яширин тасвирга олиш ҳамда узатишга имкон берувчи махсус телефон ҳам топилган. Шунингдек, мобил телефон учун махсус ойна ҳам мусодара қилинган.

Тинтув вақтида полиция ходимлари уларнинг яшаш жойидан қимор ўйинлари учун мўлжалланган қўшимча жиҳозлар, қимматбаҳо заргарлик буюмлари ва 2 минг евро топган. Хабарда айтилишича, эр-хотин жорий йилнинг октябрь ойида Қозоғистондан Сиднейга борган. Улар шаҳарга борган куниёқ казинога аъзолик учун ариза топширган.

Полиция маълумотларига кўра, жуфтлик октябрь ва ноябрь ойларида бир неча бор казинога ташриф буюрган ва жами 1,18 миллион доллар ютган, бу эса казинода шубҳа уйғотган.

“Жуфтлик мобил телефон орқали мулоқот қилган. Телефонлар столнинг суратларини олган, чуқур жойлаштирилган қулоқчинлар орқали эса улар турли карта ўйинларида қандай тикишлар қилиш бўйича кўрсатмалар олишган ва охир-оқибат казинони алдашган”, дейилади Янги Жанубий Уэльс полицияси хабарида.

Нашрнинг ёзишича, жуфтлик маҳаллий гаров масалалари бўйича судга олиб борилган. Улардан ҳеч бири гаров эвазига озодликни сўрамаган ва суд ҳам бунга рухсат бермаган. Энди келгуси йилнинг февраль ойида аёлнинг, жорий йилнинг 11 декабрь куни эркакнинг суди бўлади.

АвстралияжуфтликказиноҚозоғистонликларқўлга олиндифирибгарликда айбланиб
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Афғонистон ва Тожикистон чегарасида юз берган қуролли тўқнашувлардан сўнг Имомали Раҳмон фавқулотда мажлис ўтказди
Ўзбекистонда келаси йилда бюджет харажатларининг 25,5 фоизи таълим ва фан соҳасига ажратилиши мумкин
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа