Skip to content
Trending
19 февраля 13:21Академияга киритиш баҳонасида пул олганлар фош этилди 10 декабря 19:13Россия тизими Туркиянинг F-35 дастурига қайтишига тўсиқ бўлмоқда 14 мая 18:54АҚШ 2026 йилги Жаҳон чемпионатида оммавий ҳибсга олишлар бўлмаслигига ваъда берди 11 декабря 17:07Испанияда ПСЖ автобуси тошбўрон қилинди 20 ноября 12:19Ашраф Ҳакими Африкада “йилнинг энг яхши футболчиси” деб топилди  14 марта 11:43“Hanzala” хакерлари Исроил таҳлилчиси Раз Зиммтни нишонга олди 19 апреля 15:02Лондонда Шекспирнинг йўқолган уйи жойлашуви аниқланди 30 марта 09:35Саудиядаги авиабазадага зарбада камида 15 америкалик ҳарбий яраланди 12 июля 14:44Қатарнинг собиқ амири 74 ёшида оламдан ўтди 17 марта 09:30Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдами юборди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  НАТО ва Россия уруши 2029 йилда бошланиши мумкин – Писториус
Дунё

НАТО ва Россия уруши 2029 йилда бошланиши мумкин – Писториус

ShaxriyorShaxriyor—17 ноября 20:450 20
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Германия Мудофаа вазири Борис Писториус Россия НАТО билан урушни 2029 йилда бошлаши мумкинлигини, айрим таҳлилчиларга кўра эса бу янада эрта содир бўлиши эҳтимоли борлигини айтди. Бу ҳақда “Frankfurter Allgemeine Zeitung” газетасига берган интервьюсида сўз очди.

More stories

Россия Қора денгизда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш таклифини рад этди

14 августа 19:20

Санкциялар фонида Россия нефтини сотиш тобора қийинлашмоқда

24 декабря 13:08

Эрон можароси: Германия АҚШ билан қўшма ҳаракатларни режалаштирмоқда

3 марта 07:47

Россия НАТОга ҳужум қилмайди – Захарова

14 ноября 22:23

Унинг айтишича, бу масала ҳозирча тахминларга асосланади. Ҳарбий мутахассислар ва махсус хизматлар Россия қачон ўз қуролли кучларини қайта тиклаб, НАТОнинг шарқий қанотидаги бирор давлатга зарба бера оладиган даражага етиши мумкинлигини фақат тахминан баҳолай олади.

“Биз ҳар доим бу 2029 йилдан бошлаб юз бериши мумкин деб айтиб келганмиз. Энди эса бу 2028 йилда ҳам рўй бериши мумкинлигини айтаётганлар бор. Баъзи ҳарбий тарихчилар ҳатто биз сўнгги тинч ёзни ўтказдик, деб ҳисобламоқда”, дейди Писториус.

Писториуснинг фикрича, НАТО ўзини ҳимоя қила олмайдигандек таассурот қолдирмаслиги керак, чунки бу ҳақиқатга тўғри келмайди. У альянснинг “одатдаги ва ядро” тўсқинлик салоҳияти етарли эканини, Германиянинг эса жанговар қўшинлари борлигини, бироқ уларни “яна-да яхши жиҳозлаш” зарурлигини қўшимча қилган.

Маълумот учун, Европа давлатлари Россиянинг НАТОга ҳужум эҳтимолини сўнгги йилларда Украина бўйича бошланган ҳарбий агрессия фонида кўриб чиқмоқда. Дания Ташқи ва ҳарбий разведка хизмати 2025 йил февралида Россия ҳозирги уруш тугаши ёки музлатилишидан тахминан беш йил ўтгач НАТО давлатларига бевосита ҳарбий таҳдид туғдириши мумкинлигини билдирган. НАТО Бош котиби Марк Рютте эса Европа Иттифоқи мамлакатлари мудофаа харажатларини ошириши кераклигини, акс ҳолда “европаликлар рус тили курсига бориш ёки Янги Зеландияга кўчиб кетишларига тўғри келиши” мумкинлигини айтган. Владимир Путин эса чиқишларида бир неча бор Россия НАТОга ҳужум қилишни режалаштирмаётганини таъкидлаган.

ГерманияНАТОРоссияурушҳимоя
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Африка мамлакатлари Буюк Британиядан қуллик учун товон талаб қилмоқда
Хитой ядровий синов майдончасини тайёрламоқда – ОАВ
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа