Бугун, 21 сентябрь куни Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 15:48 да юз берган. Зилзила магнитудаси 4,9, чуқурлиги 160 км. Зилзила эпицентри Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон вилоятида, Тошкентдан 448 км жануби-шарқда жойлашган. Зилзила координаталари: 38,03 даража шимолий кенглик, 72,34 даража шарқий узунлик.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Сўх туманида 2 балл, 240 км.
Қувасой шаҳрида 2 балл, 255 км.
Фарғона туманида 2 балл, 257 км.
