Skip to content
Trending
24 ноября 14:45“Ҳизбуллоҳ” ҳарбий раҳбари Исроил томонидан ўлдирилди 12 августа 14:03Қирғизистонда халқаро қидирувдаги икки нафар ўзбекистонлик қўлга олинди 5 марта 22:13Буюк Британия Қатарга қўшимча Typhoon қирувчи самолётларини юбормоқда 3 ноября 11:05Роналду: “Футбол — менинг ҳаётим” 8 апреля 10:58Ўзбекистонда соғлом турмушни оммалаштирганлар рағбатлантирилади 25 декабря 14:06Биньямин Нетаньяху: Исроил мустақил қурол саноатига 110 млрд доллар сарфлайди 5 июня 14:31Италияда мигрантлар ўтирган машинага ўт қўйилди: 4 киши ҳалок бўлди 22 февраля 11:27Ҳиндистонда “жодугарлик” айби билан она ва бола ёқиб юборилди 18 сентября 12:08Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан Қорақалпоғистонда бўлади 12 декабря 14:31Ўзбекистонда чиқиндидан қарздор 200 мингдан ортиқ абонентнинг электр тўлови чекланди
  Воскресенье 20 сентября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Фарғонада бувисини ўлдириб, уйига ўт қўйган йигит 17 йилга қамалди
Жамият

Фарғонада бувисини ўлдириб, уйига ўт қўйган йигит 17 йилга қамалди

ShaxriyorShaxriyor—13 сентября 12:520 9
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Фарғона вилояти Бағдод туманида 20 ёшли йигит ўз бувисини ўлдириб, жиноят изларини яшириш мақсадида унинг жасади бўлган хонадонга ўт қўйди. Жиноятни содир этишда унинг тенгдоши ҳам шериклик қилган. Суд ҳукмига кўра, йигит 17 йил, шериги эса 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Маълум бўлишича, марҳума Бағдод туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида ёлғиз яшаган. У одамларга фоиз эвазига пул бериб келгани ва хонадонида маблағи борлигини набираси яхши билган. Аввал ҳам ўғрилик жинояти учун икки марта судланган набира навбатдаги жиноятни айнан шу пулни қўлга киритиш мақсадида режалаштирган.

More stories

Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анваржон Отахўжаев 11 йилга қамалди

7 августа 17:11

Банк ходими аёл ҳамкасбига шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалди

20 февраля 09:44

Фарғонада ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи қамалди

9 мая 12:54

БААдаги қонли тўқнашув: 8 нафар Ўзбекистон фуқароси умрбод қамалди

23 января 20:11

Жиноятдан икки кун аввал у Тошкентда ишлаб юрган танишига қўнғироқ қилиб, Бағдодда пул ишлаб олиш мумкинлигини айтган. Шериги туманга қайтиб келгач, улар тунги соат 23:00 ларда жиноий режани муҳокама қилган. Эртаси куни соат 15:00 ларда марҳуманинг яшаш манзилига бориб, вазиятни ўрганишган, бироқ кўчада одамлар кўплиги сабаб режани амалга оширмай ортга қайтишган.

Орадан бир кун ўтиб, улар яна хонадонга келган. Бу сафар атрофда ҳеч ким бўлмаган ва бувининг ҳам уйда йўқлигидан фойдаланиб, хонадонга кириб, пул ҳамда қимматбаҳо буюмларни қидира бошлаган. Шу пайт марҳума уйига қайтиб келиб, уларга қаршилик кўрсатган.

Шундан сўнг набираси ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан бувисининг кўкрак қисмига зарба берган. Аёл оғир тан жароҳати олиб, ҳушидан кетган. Шундан кейин жиноятчилар хонадондан тилла занжир ва зирак, автомобил монитори ҳамда 2 миллион сўм пулни олиб чиқиб кетган.

Кейин набира жиноят изларини яшириш мақсадида яна хонадонга қайтган. У соат 16:00 лар атрофида ёқилғи қуйиш шохобчасидан 10 литр бензин олиб, уни уй яқинига яширган. Соат 23:00 ларда бензинни олиб хонадонга кириб, уйнинг турли жойларига ва бувисининг жасадига сепган ҳамда ўт қўйган. Шундан сўнг эшикни қулфлаб, воқеа жойидан кетган.

Жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судида кўриб чиқилган иш бўйича биринчи судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси иккинчи қисмининг “п” банди, 169-моддаси иккинчи қисмининг “г” банди ва 173-моддаси иккинчи қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 17 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Иккинчи судланувчи эса Жиноят кодексининг 97-моддаси иккинчи қисмининг “п” банди ва 169-моддаси иккинчи қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

жиноят ишиқамалдиҚотилликФарғона
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Самарқандда илк ўрта асрларга оид қадимий ҳайкал боши топилди
Индонезияда 243 киши бўлган кема бедарак йўқолди
Related posts
Жамият

Чирчиқда 17 ёшли ўқувчи 600 минг долларлик гашиш билан қўлга олинди

20 сентября 13:45 40
Жамият

Тошкентда SAT сертификатини олиб бериш учун «бункер» ташкил қилган талабалар ушланди

20 сентября 13:43 30
Жамият

Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан Қорақалпоғистонда бўлади

18 сентября 12:08 60
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Шимолий Корея бир кунда денгиз томон иккита ракета учирди

20 сентября 19:29 10
Жамият

Чирчиқда 17 ёшли ўқувчи 600 минг долларлик гашиш билан қўлга олинди

20 сентября 13:45 40
Жамият

Тошкентда SAT сертификатини олиб бериш учун «бункер» ташкил қилган талабалар ушланди

20 сентября 13:43 30
Дунё

Финляндияда иқлим исиши сабаб заҳарли ўргимчак тури тарқала бошлади

20 сентября 13:40 30
Дунё

Эрон Қатар орқали АҚШга урушни тўхтатиш бўйича ўз шартларини юборди

20 сентября 13:35 30
Дунё

Мексикада жиноий гуруҳлар аъзолари сони 175 минг кишига етгани айтилди

19 сентября 11:10 60
Load more

Шимолий Корея бир кунда денгиз томон иккита ракета учирди

20 сентября 19:29

Чирчиқда 17 ёшли ўқувчи 600 минг долларлик гашиш билан қўлга олинди

20 сентября 13:45

Тошкентда SAT сертификатини олиб бериш учун «бункер» ташкил қилган талабалар ушланди

20 сентября 13:43

Финляндияда иқлим исиши сабаб заҳарли ўргимчак тури тарқала бошлади

20 сентября 13:40

Эрон Қатар орқали АҚШга урушни тўхтатиш бўйича ўз шартларини юборди

20 сентября 13:35

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments

Франция терма жамоаси Мбаппесиз қолди: янги сардор ким бўлади?

0 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1873
  • Жамият1824
  • Спорт308
  • Иқтисод149
  • Технология33
  • Қизиқарли27
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиТуркияҚозоғистонХитойИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа