Skip to content
Trending
25 ноября 21:13Рим папаси Лео бир хотинлиликни тарғиб қилди 3 декабря 10:06Трамп Колумбияга таҳдид қилди 2 июля 09:04Доҳадаги АҚШ–Эрон музокаралари якунланди: узоқ муддатли тинчлик келишувига эришилмади 6 марта 14:54Шавкат Мирзиёев аёлларни Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан табриклади 10 сентября 13:28Абдумалик Ҳалоков дунёнинг энг яхши ҳаваскор боксчиси деб топилди 7 января 11:27Марказий банк Humans билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди 16 апреля 15:35Австралиянинг Жилонг шаҳрида йирик нефт заводида кучли ёнғин содир бўлди 22 апреля 21:02Тимур Мусин Тошкент ва Бўстонлиқдаги йирик мажмуаларни сотувга қўйди 8 января 21:07Испания Суперкубоги: “Барселона”дан рекордли ғалаба 6 марта 19:17Дана Уайт: Оқ уйдаги UFC турнири учун жанг картаси тайёр
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Тошкент вилоятида 320 минг йиллик қадимий тош буюмлар топилди
Жамият

Тошкент вилоятида 320 минг йиллик қадимий тош буюмлар топилди

ShaxriyorShaxriyor—29 августа 17:330 11
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Аркутсой палеолит ёдгорлигида 320-280 минг йил аввал шаклланган қатламдан инсон томонидан ишлов берилган тош буюмлар топилди. Агар ушбу 320-280 минг йиллик сана лаборатория таҳлиллари билан тасдиқланса, Аркутсой Ўзбекистондаги энг қадимги палеолит ёдгорлиги сифатида эътироф этилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси хабар берди.

Қайд этилишича, топилмалар Ўзбекистон Фанлар академияси Антропология институти ҳамда Россия Фанлар академияси Сибирь бўлимининг Археология ва этнография институти мутахассислари олиб бораётган қўшма тадқиқотлар давомида аниқланган.

More stories

Тошкентда 17 ёшли ўсмирнинг уйидан наркотик чиқди

13 апреля 14:37

20 ёшли аёлни Дубайга фоҳишалик учун юборишга уринган шахс ушланди

15 июня 19:59

Чегарадан яширинча наркотик олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди

26 ноября 10:20

Тошкент вилоятида бангихона ташкил этганлар қўлга олинди

22 мая 10:31

Аркутсой ёдгорлигини мақсадли археологик ўрганиш 2024 йилда бошланган. Ҳозирда қазишма ва кузатув ишлари учта алоҳида майдонда олиб борилмоқда.

Тадқиқотлар давомида ёдгорликнинг биринчи, иккинчи ва учинчи қадимги қазилма тупроқ қатламларидан инсон томонидан ишлов берилган тош артефактлар топилган. Бу эса қадимги инсонлар мазкур ҳудудни бир неча босқичда ўзлаштирганини кўрсатади.

Мутахассисларнинг дастлабки геологик ва палеоиқлимий баҳолашларига кўра, учинчи қатлам 320-280 минг йил аввал шаклланган.

Аввалги тадқиқотлар жараёнида ёдгорликнинг 20 ва 40 метр чуқурликдаги қатламларидан ҳам айрим тош артефактлар топилган. Бироқ уларнинг аниқ стратиграфик ҳолати етарлича ҳужжатлаштирилмагани сабабли, топилмаларни муайян даврга тегишли эканини ишончли аниқлашнинг имкони бўлмаган.

Олимларнинг айтишича, янги топилмалар қадимги инсонларнинг Марказий Осиёга тарқалиши ва табиий-иқлимий шароитларга мослашувини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, лёсс ва қазилма тупроқ қатламларини археологик топилмалар билан биргаликда ўрганиш орқали қадимги инсонлар фаолияти, иқлим ўзгаришлари ва ландшафт ривожи ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш мумкин.

Агар 320–280 минг йиллик сана мустақил лаборатория таҳлиллари билан тасдиқланса, бу қадимги инсонлар Тошкент воҳаси ва Ўзбекистон ҳудудини бундан 320 минг йил аввал ҳам ўзлаштирганини кўрсатади.

Археологияқадимийтош буюмларТошкентэтнография
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Вашингтонда 1 сентябрь Ўзбекистон Мустақиллик куни деб эълон қилинди
Вена музейидан Миср собиқ қироличасига тегишли олмос маржон ўғирланди
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа