Skip to content
Trending
6 апреля 09:45Фарғонада фермер 3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлди 11 декабря 21:45АҚШ Хитой ва Россия иштирокида “ядровий бешлик” ташкил қилиши мумкин – Politico 9 октября 12:02Қорақалпоғистонда 250 нафарга яқин фуқаронинг 3 млрд сўмини ўғирлашда гумонланган кибержиноятчилар ушланди  31 марта 10:20Исроил парламенти террорчилар учун ўлим жазосини жорий қилди 7 марта 12:43Самарқандда 10 бош қорамолни ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди 30 июля 17:46Жуд Беллингем “Реал Мадрид”ни тарк этиши мумкин 20 марта 20:13Conor McGregor октагонга қайтиш учун рухсат олди 6 марта 19:13АҚШ Эроннинг 30 дан ортиқ ҳарбий кемасини йўқ қилганини билдирди 4 марта 10:02Қатардаги ЙТҲда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ҳалок бўлди 15 апреля 21:33Бангладешдан чиққан муҳожирлар қайиғи Ҳинд океанида чўкиб кетди. 250 киши бедарак йўқолди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Бельгияда қурувчилар девор орасидан 9 млн евролик олтин топди
Дунё

Бельгияда қурувчилар девор орасидан 9 млн евролик олтин топди

ShaxriyorShaxriyor—15 августа 19:050 11
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Бельгиянинг Дендермонде шаҳри яқинида канализация қувури ётқизаётган қурувчилар эски бино ертўласидан қарийб 9 млн евролик олтин топди. Бу ҳақда Билд нашри хабар берди.

Хазина собиқ пиво заводига тегишли бинода таъмирлаш ва канализация ишлари олиб борилаётган пайтда аниқланган. Олтинлар ертўладаги девор орасига яшириб қўйилган бўлган.

More stories

Олтин конидаги фожиа 100 дан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлди

20 августа 10:55

Бельгиядаги НАТО базаси устидан номаълум дронлар учиб ўтди

5 ноября 14:16

Хитойнинг олтин захираси кўрсатилган рақамлардагидан анча кўп– FT

15 ноября 10:06

Бельгияда ёзда жазирама туфайли 3000 га яқин одам ҳалок бўлди

3 сентября 14:36

Топилмани биринчи бўлиб ёзги таътил вақтида қурилишда ишлаётган 18 ёшли талаба Кобе пайқаган. У дастлаб кўриниб турган ялтироқ тангаларни оддий пул деб ўйлаган. Қазиш ишлари давом эттирилгач, девор орасидан кўплаб олтин тангалар ва қуймалар чиққан.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, хазина таркибида 49 та олтин қуйма ва минглаб тангалар бор. Уларнинг умумий қиймати тахминан 9 млн евро ёки 10 млн доллардан ортиқ баҳоланмоқда.

Айрим қуймаларда 1957–1961-йилларга оид белгилар аниқланган. Бу хазина қачон ва ким томонидан яширилганини аниқлашга ёрдам бериши мумкин.

Бино илгари маҳаллий пиво ишлаб чиқарувчи Ван Ассче оиласига тегишли бўлган. Шу сабаб олтинлар ушбу оилага алоқадор бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бироқ ҳозирча хазинанинг қонуний эгаси аниқланмаган.

Топилган олтинлар полицияга топширилган. Прокуратура уларнинг келиб чиқиши ва жиноят билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини ҳам текширмоқда.

Воқеа ҳақида хабар тарқалгач, ҳудудга яна хазина топиш умидида одамлар кела бошлаган. Полиция бино бузилиш жараёнида эканини билдириб, фуқароларни қурилиш майдонига кирмасликка чақирган.

Бельгияқурувчиолтинхазина
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Сурхондарёдаги ўрмон ҳудудида йирик ёнғин содир бўлди
Индонезияда 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа